Маматова Шахноза Абдужалиловна
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Цeрeброваскуляр касалликларда экстрапирамидал бузилишларнинг клиник полиморфизми ва даволаш оптимизацияси », 14.00.13-Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2768.
Илмий раҳбар: Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Рашидова Нилуфар Сафоевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади: цереброваскуляр касалликлар фонида ривожланган экстрапирамидал бузилишларни анамнестик, клиник-неврологик, когнитив, лаборатор ва нейровизуализацион хусусиятларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва даво чораларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
цереброваскуляр патология фонидаги экстрапирамидал бузилишларда яққол клиник полиморфизм кузатилиб, бу бузилишлар кўпинча жиддий когнитив ва психоэмоционал ўзгаришлар билан бирга кечиши натижасида беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичлари билан тўғри корреляцион боғлиқлиги аниқланган; 
биокимёвий маркерлар - эндотелин-1, S-100 оқсили ва VEGF миқдори даражаларининг цереброваскуляр касалликларда экстрапирамидал бузилишлар мавжуд беморларда экстрапирамидал бузилишларларнинг оғирлиги ўртасида тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлик, шунингдек, ушбу беморларда биомаркерлар даражаси билан когнитив кўрсаткичлар ўртасида тескари корреляцион боғлиқлиги аниқланган; 
    цереброваскуляр касалликларда экстрапирамидал бузилишларга эга бўлган беморларда нафақат пўстлоқ ости ядроларининг зарарланиши балки бош миядаги бошқа структураларнинг зарарланишида хам экстрапирамидал бузилишларнинг ривожланиши мумкинлиги исботланган;
цереброваскуляр касалликларда экстрапирамидал бузилишлар мавжуд бўлган беморларни даволашда комплекс терапиясига киритилган моносиалотетрагексозилганглиозиднинг юқори самарадорлиги касаллик прогрессияси секинлашиши ва симптомлар интенсивлигининг пасайиши билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Цереброваскуляр касалликларда экстрапирамидал бузилишлар мавжуд беморларда диагностикаси ва терапиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: цереброваскуляр патология фонидаги экстрапирамидал бузилишларда кузатилган яққол клиник полиморфизм ва бу бузилишлар оқибатида ривожланган жиддий когнитив ва психоэмоционал ўзгаришларни баҳолашга қаратилган диагностика стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институтининг 2024 йил 5 декабрдаги 3 сонли кенгаши қарори 461/AF билан тасдиқланган “Цереброваскуляр касалликлар фонидаги экстрапирамидал бузилишларнинг клиник-неврологик хусусиятлари” номли ҳамда Тошкент давлат стоматология институтининг 2024 йил 5 декабрдаги 3 сонли кенгаши қарори 461/AF билан тасдиқланган “Инсулт ўтказган беморларда экстрапирамидал бузилишларни баҳолаш ва даволашни оптималлаштириш” номли услубий тавсияномалари мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Миллий тиббиёт марказида 01.02.2025 йилдаги OI -03/10-сон ва Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасида 23.01.2025 йилдаги 01-34-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган усул ҳаёт сифатини яхшилаш, реабилитaция жараёнларини такомиллаштириш шунингдек, ногиронлик даражасини камайтириш қаратилган. Иқтисодий самарадорлиги: стaционар шароитда даволанаётган цереброваскуляр патология фонида ЭПБ мавжуд беморларда касалликни эрта ташхислаш алгоритмини яратиш ва бунинг мезонида эрта даволаш чора-тадбирларининг олиб борилиши касалликни авж олиш даврларини олдини олиш, когнитив ва психоэмоционал ҳолатнинг яхшиланиши, тиббий хизматнинг нархи камайиши туфайли 1530000 сум иқтисод қилинади. Хулоса: когнитив ва психоэмоционал бузилишлари бор беморлар бир йил давомида 2 маротаба 10 кун давомида касалхонада даволаниши лозим. Бунда ҳар бир бемор учун тежаладиган харажат 765200 минг сўмни ташкил этади. Олиб борилган диагностик ва даволаш мақсадидаги чора тадбирлар стационар даволашнинг йилик харажатини икки баробарга қисқартиради.  
иккинчи илмий янгилик: биокимёвий маркерлар - эндотелин-1, S-100 оқсили ва VEGF миқдорининг динамикаси бош мия тузилмалари ва асаб толаларининг шикастланиш даражаси, антиоксидант ҳимоя фаоллиги цереброваскуляр патология (ЦВК) фонидаги ЭПБларнинг оғирлик даражаси, когнитив ва психоэмоционал бузилишларнинг патофизиологик механизмларини очиш тартиби асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институтининг 2024 йил 5 декабрдаги 3 сонли кенгаши қарори 461/AF билан тасдиқланган “Цереброваскуляр касалликлар фонидаги экстрапирамидал бузилишларнинг клиник-неврологик хусусиятлари” номли ҳамда Тошкент давлат стоматология институтининг  2024 йил 5 декабрдаги 3 сонли кенгаши қарори 461/AF  билан тасдиқланган “Инсулт ўтказган беморларда экстрапирамидал бузилишларни баҳолаш ва даволашни оптималлаштириш” номли услубий тавсияномалари мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Миллий тиббиёт марказида 01.02.2025 йилдаги 01-03/10-сон ва Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасида 23.01.2025 йилдаги OI-34-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган усул касалликнинг даврларига мос равишда даволаш тактикасини танлаш, касалликнинг авж олишини камайтиришга, беморларнинг саломатлигини тиклаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: стaционар шароитда даволанаётган цереброваскуляр патология фонида ЭПБ мавжуд беморларда касаллик симптомларининг бошланғич давридаёқ ташхислаш алгоритми ва қон биомаркерлари асосида, дифференциаллашган ҳолда ташхисни қўйишга ва ногиронликни жадаллашишини олидини олишга хизмат қилади. Хулоса: бунинг мезонида эрта ташхислаш ва даволаш чора-тадбирларининг ўз вақтида олиб борилиши ва тўғри танланиши касалликнинг авж олиш олдини олиб, касаллик белгиларининг камайиши ва шу тариқа ўлим, ногиронлик кўрсаткичларини, стационарда даволаниш муддатларини камайтиради, молиявий харажатларни қисқартиради.
учинчи илмий янгилик: цереброваскуляр касалликлар фонидаги экстрапирамидал бузилишларга эга бўлган беморларда исботланган клиник нейровизуализацион хусусиятлари мавжудлиги диагностикада индивидуаллашган ёндашувнинг афзаллиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институтининг  2024 йил 5 декабрдаги 3 сонли кенгаши қарори 461/AF билан тасдиқланган “Цереброваскуляр касалликлар фонидаги экстрапирамидал бузилишларнинг клиник-неврологик хусусиятлари” номли ҳамда Тошкент давлат стоматология институтининг 2024 йил 5 декабрдаги 3 сонли кенгаши қарори 461/AF билан тасдиқланган “Инсулт ўтказган беморларда экстрапирамидал бузилишларни баҳолаш ва даволашни оптималлаштириш” номли услубий тавсияномалари мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Миллий тиббиёт марказида 01.02.2025 йилдаги OI -03/10-сон ва Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасида 23.01.2025 йилдаги 01-34-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган усул касалликнинг даврларига мос равишда даволаш тактикасини танлаш, касалликнинг авж олишини камайтиришга, беморларнинг саломатлигини тиклаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: цереброваскуляр патология фонида ЭПБ мавжуд беморларда эрта даврларидаёқ дифференциаллашган ҳолда ташхислаш алгоритмини яратиш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатишда молиявий харажатларни камайтириш,  беморларни тиббиёт ходимларига такрорий ташрифини қисқартириш имконини берди. Хулоса: касалликнинг эрта даволаш чора-тадбирларининг олиб борилиши касалликни ривожланиб кетишини олдини олиш ва симптомларнинг камайиши ёки бартараф этилишига эришиш орқали тиббий хизматнинг нархи камаяди, шу туфайли 1 нафар беморга 1530000 сўм бюджет маблағидан иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: цереброваскуляр касаллик фонида экстрапирамидал бузилишлар мавжуд бўлган беморларнинг комплекс терапиясига моносиалотетрагексозилганглиозиднинг киритилганлиги, қиёсий самарадорлиги баҳоланганлиги ва унинг бошқа усуллардан устунлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институтининг 2024 йил 5 декабрдаги 3 сонли кенгаши қарори 461/AF  билан тасдиқланган “Цереброваскуляр касалликлар фонидаги экстрапирамидал бузилишларнинг клиник-неврологик хусусиятлари” номли ҳамда Тошкент давлат стоматология институтининг 2024 йил 5 декабрдаги 3 сонли кенгаши қарори 461/AF билан тасдиқланган “Инсулт ўтказган беморларда экстрапирамидал бузилишларни баҳолаш ва даволашни оптималлаштириш” номли услубий тавсияномалари мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Миллий тиббиёт марказида 01.02.2025 йилдаги 01-03/10-сон ва Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасида 23.01.2025 йилдаги OI-34-сон буйруқлари билан амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган усул касалликнинг барча босқичларида даволашни оптималлаштириш ҳамда беморларда ногиронлик даражасини камайтириш ва уни олдини олишга қаратилган. Иқтисодий самарадорлиги: стaционар шароитда даволанаётган цереброваскуляр патологияси фонида ривожланган экстрапирамидал бузилиши мавжуд беморларда оптималлашган даво чора-тадбирларининг олиб борилиши касаллик симптомларининг камайиши ёки регрессиясини таъминланиши натижасида тиббий хизмат нархининг камайиши туфайли 8200000 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: цереброваскуляр патологияси фонида ривожланган экстрапирамидал бузилиши мавжуд беморларда даволашнинг оптималлаштирилган усулини қўллаш беморлар  неврология бўлимларида бўлганда бюджет маблағларининг тежалишига олиб келди. Касалликнинг даволаш муддати 2 баробаргача қисқариб, бюджет маблағларининг тежалиши ҳар 1 беморга нисбатан 1640000 сўмни иқтисод қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish