Махманазаров Ғафур Aхназаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мурда билан ишловчи тиббиёт ҳодимларининг меҳнат шароитини гигиеник баҳолаш ва соғломлаштириш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib3023.
Илмий раҳбар: Тухтаров Баҳром Эшназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамасаидов Жамолиддин Тургинбаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мурда материаллари билан мулоқатда бўлган тиббиёт ходимларининг мехнат шароитини гигеник баҳолаш ҳамда соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суд-тиббий экспертиза бюроси ва патологоанатомик бўлимларда мурда билан ишловчи тиббиёт ходимларининг меҳнат шароитларини комплекс гигиеник баҳолаш асосида суд-тиббий экспертлари ва патологоанатомлар организмига салбий таъсир этувчи ҳаводаги кимёвий моддалар каби зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари аниқланган;
илк бор  мурда билан ишловчи тиббиёт ходимлар бажариладиган фаолиятнинг табиати ва меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда улар учун кунлик энергия истеъмолининг структураси ва даражасининг хусусиятлари аниқланган;
мурда материаллари билан ишловчи тиббиёт ходимларининг фактик овқатланишини баҳолаш асосида мехнат оғирлиги ва зарарли омилларга чидамлилигига таъсир қилувчи физиологик меъёрлардан оғишларни коррекциялаш учун овқатланиш рационига липотроп моддаларга бой озиқ-овқат маҳсулотларни киритиш зарурлиги асосланган;
мурда материаллари билан ишловчи тиббиёт ходимларнинг организмига таъсир этувчи кимёвий бирикмаларнинг метаболик фаоллигини олдини олиш учун заҳарли моддаларни организмда сўрилишини пасайтирувчи маҳсулотларни киритиш орқали модификацияланган даволаш-профилактика овқатланиш рационининг антитоксик самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мурда билан ишловчи тиббиёт ходимларнинг меҳнат шароитини гигиеник баҳолаш ва соғломлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: суд-тиббий экспертиза бюроси ва патологоанатомик бўлимларда мурда билан ишловчи тиббиёт ходимларининг меҳнат шароитларини комплекс гигиеник баҳолаш асосида суд-тиббий экспертлари ва патологоанатомлар организмига салбий таъсир этувчи ҳаводаги кимёвий моддалар каби зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари аниқланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 майда 10-сон билан тасдиқланган «Морфолог, суд тиббиёт ходимларининг меҳнат ва овқатланиш ҳолатларининг гигиеник хусуситялари, алиментар профилактик омилларни ўрганиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 09.09.2024 йилдаги 710-сон ва Жиззах вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 09.09.2024 йилдаги 87-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 22 майдаги 18/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мурда билан ишловчи тиббиёт ходимларининг меҳнат шароити инобатга олган тартибда ишчиларнинг иш вақтида бюджет тақсимоти ва унинг натижасида юзага келадиган тартибсиз шароит шароити, касбий руҳий эмоционал зўриқишларнинг микроиқлим парметралари билан боғлиқлигини баҳолаш орқали  ходимларнинг иш шароитини яхшилашга қаратилган оптимал иш шароитининг ўрнини баҳолаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур ҳолатларда юзага келган касалликларни даволаш учун сарфланадиган 151480 сўм (бир курс даволаниш учун 1514800 сўм) бюджет маблағлари мурдалар билан ишлайдиган тиббиёт ходимларнинг гигиеник талабаларга риоя қилмаслиги оқибатида саломатлик ҳолатидаги ўзгаришларни олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: илк бор  мурда билан ишловчи тиббиёт ходимлар бажариладиган фаолиятнинг табиати ва меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда улар учун кунлик энергия истеъмолининг структураси ва даражасининг хусусиятлари аниқланганлиги бўйича таклифлар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 майда 10-сон билан тасдиқланган «Морфолог, суд тиббиёт ходимларининг меҳнат ва овқатланиш ҳолатларининг гигиеник хусуситялари, алиментар профилактик омилларни ўрганиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 09.09.2024 йилдаги 710-сон ва Жиззах вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 09.09.2024 йилдаги 87-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 22 майдаги 18/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мурда билан ишловчи патологик анатомия  ва суд тиббий экспертларнинг меҳнат шароитида организмга хавф солувчи, ҳаво таркибининг ўзгариши, ҳарорати, намлиги, ҳавонинг харакат тезлиги ўзгариши билан боғлиқ бўлган хасталикларнинг юзага келишини олдини олишга қаратилган профилактик рацион ишлаб чиқиш  имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур ҳолатларда юзага келган касалликларни даволаш учун сарфланадиган 151480 сўм (бир курс даволаниш учун 1514800 сўм) бюджет маблағлари мурдалар билан ишлайдиган тиббиёт ходимларнинг гигиеник талабаларга риоя қилмаслиги оқибатида саломатлик ҳолатидаги ўзгаришларни олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: мурда материаллари билан ишловчи тиббиёт ходимларининг фактик овқатланишини баҳолаш асосида мехнат оғирлиги ва зарарли омилларга чидамлилигига таъсир қилувчи физиологик меъёрлардан оғишларни коррекциялаш учун овқатланиш рационига липотроп моддаларга бой озиқ-овқат маҳсулотларни киритиш зарурлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 майда 10-сон билан тасдиқланган «Морфолог, суд тиббиёт ходимларининг меҳнат ва овқатланиш ҳолатларининг гигиеник хусуситялари, алиментар профилактик омилларни ўрганиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 09.09.2024 йилдаги 710-сон ва Жиззах вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 09.09.2024 йилдаги 87-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 22 майдаги 18/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: саноат шовқинининг бош мия қобиғининг нейрофизиологик жараёнлари, церебрал қон оқимини бошқариш ва вегетатив асаб тизимининг балансига таъсир кўрсатиши натижасида эшитиш тизимининг бузилиши ва унинг натижасида юзага келадиган карлик даражаси билан корреляцион боғлиқликни исботлаш натижасида ногиронлик асоратларини олдини олиш имконини берган. мазкур ҳолатларда юзага келган касалликларни даволаш учун сарфланадиган 151480 сўм (бир курс даволаниш учун 1514800 сўм) бюджет маблағлари мурдалар билан ишлайдиган тиббиёт ходимларнинг гигиеник талабаларга риоя қилмаслиги оқибатида саломатлик ҳолатидаги ўзгаришларни олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: мурда материаллари билан ишловчи тиббиёт ходимларнинг организмига таъсир этувчи кимёвий бирикмаларнинг метаболик фаоллигини олдини олиш учун заҳарли моддаларни организмда сўрилишини пасайтирувчи маҳсулотларни киритиш орқали модификацияланган даволаш-профилактика овқатланиш рационининг антитоксик самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 майда 10-сон билан тасдиқланган «Морфолог, суд тиббиёт ходимларининг меҳнат ва овқатланиш ҳолатларининг гигиеник хусуситялари, алиментар профилактик омилларни ўрганиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 09.09.2024 йилдаги 710-сон ва Жиззах вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 09.09.2024 йилдаги 87-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 22 майдаги 18/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мурда билан ишловчи тиббиёт ходимларининг  саломатлик ҳолати эмоционал зўриқишини олдини олишга қаратилган профилактик рацион сифатини баҳолашга қаратилган STEEPS тизимини қўллашнинг электрон платформаси ишлаб чиқиш орқали, тиббиёт ходимларининг кунлик энергия сарфини аниқлаш, йўқотилган энергияни ўрни қоплаш орқали эмоционал зўриқишларни олдини олиш, айрим юқумли касалликларни олдини олишга қаратилган профилактик рационнинг ўрни баҳолаш натижасида алметар боғлиқ касаллкиларни олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур ҳолатларда юзага келган касалликларни даволаш учун сарфланадиган 151480 сўм (бир курс даволаниш учун 1514800 сўм) бюджет маблағлари мурдалар билан ишлайдиган тиббиёт ходимларнинг гигиеник талабаларга риоя қилмаслиги оқибатида саломатлик ҳолатидаги ўзгаришларни олдини олиш натижасида иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish