Нурметова Муяссар Жуманазаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Яшил иқтисодиётни ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш ”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4842.
Илмий раҳбар: Алиқориев Олимхон Фурқат ўғли, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.19/04.07.2023.1.88.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Мунис Қурбанович,иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори(PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Яшил иқтисодиётни ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсия ҳамда таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
услубий жиҳатдан “яшил иқтисодиёт” тушунчасини мамлакат иқтисодий тараққиёти, иқтисодий жараёнларни экологик барқарорлик тамойиллари билан уйғунлаштириш, углерод чиқиндиларни камайтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
яшил иқтисодиётни ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланишни баҳолашнинг полииндекслари асосида Ўзбекистон минтақаларидаги мавжуд ҳолатни А даража (80-100 балл), Б даража (60-79 балл), C даража (40-59 балл), Д даража (20-39 балл), Э даража (0-19 балл) мезон қийматларига гуруҳлаш орқали табақалашган ёндашув таклиф этилган;
рақамли технологиялар ва яшил (экологик барқарор) иқтисодиётни бирлаштирувчи “Интеграциялашган рақамли-яшил иқтисодиёт модели” (ИРЙИМ) ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг 2030 йилгача бўлган даврга прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яшил иқтисодиётни ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича илмий тавсия ҳамда таклифлар асосида: услубий жиҳатдан “яшил иқтисодиёт” тушунчасини мамлакат иқтисодий тараққиёти, иқтисодий жараёнларни экологик барқарорлик тамойиллари билан уйғунлаштириш, углерод чиқиндиларни камайтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилга қаратилган назарий-услубий материаллардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Яшил иқтисодиёт” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 9- июлдаги 258-сонли гувоҳномаси,ИД:442358).Ушбу таклифни амалиётга қўллаш натижасида яшил иқтисодиётнинг консепсиядан ижтимоий-иқтисодий фаолиятдаги аҳамиятини такомиллаштириш имкони яратилган;
Яшил иқтисодиётни ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланишни баҳолашнинг полииндекслари асосида Ўзбекистон минтақаларидаги мавжуд ҳолатни А даража(80-100 балл), Б даража (60-79 балл), C даража (40-59 балл), Д даража (20-39 балл), Э даража (0-19 балл) мезон қийматларига гуруҳлаш орқали табақалашган ёндашув таклифи БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги "2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўг'рисида"ги 83-сон қарори доирасида қуйидаги мақсад ва вазифаларга мос келади:7-мақсад. Арзон, ишончли, барқарор ва замонавий энергия манбаларидан барча учун умумфойдаланиш имкониятини та'минлаш;9-мақсад. Барқарор инфратузилмани яратиш, умумқамровли ва барқарор саноатлашув ва инновацияларга кўмаклашиш;12-мақсад. Исте'мол ва ишлаб чиқаришнинг оқилона моделларига ўтишни та'минлаш;13-мақсад. Иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши кураш бўйича тезкор чораларни қабул қилиш.13.3-иқлим хавфларига қарши тайёргарлик, рақамли ҳабардорлик ва мониторинг тизимлари яратиш.Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда яшил иқтисодиётни ривожлантиришда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш усулларини илмий-назарий жиҳатдан асослаб бериб, жамият барқарорлигини та'минлашга хизмат қилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Барқарор ривожланиш маркази фаолиятига жорий қилинган.(Ўзбекистон Республикаси Барқарор ривожланиш марказининг 2025-йил 8-июл 554 -сон маълумотномаси). Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти фаолиятига хам жорий этилган.(Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 27-июн 02-4-09/6571-сон маълумотномаси).
рақамли технологиялар ва яшил (экологик барқарор) иқтисодиётни бирлаштирувчи “Интеграциялашган Рақамли -Яшил Иқтисодиёт Модели” (ИРЙИМ) ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг 2025-йил 18-мартдаги № 48766 гувоҳномаси). Мазкур таклифни амалётга жорий этиш натижасида рақамли трансформация ва экологик барқарорликни бир тизимга бирлаштириб, иқтисодий ривожланишни тезлаштириш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, ва жамият учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.
Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг 2030-йилгача бўлган даврга прогноз қийматлари ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда яшил иқтисодиётни ривожлантиришда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш усулларини илмий-назарий жиҳатдан асослаб бериб, жамият барқарорлигини та'минлашга хизмат қилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Барқарор ривожланиш маркази фаолиятига жорий қилинган.(Ўзбекистон Республикаси Барқарор ривожланиш марказининг 2025-йил 8-июл 554-сон маълумотномаси). Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти фаолиятига жорий хам жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 27-июн 02-4-09/6571-сон маълумотномаси).Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, рақамли трансформация даражасининг ошиши энергия самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатиб, модел баҳоларига кўра, ДТИ кўрсаткичи 1% га ўсиши ЭНЕФФ кўрсаткичини ўртача 0,17–0,22% га оширади (п < 0.01).