Арзиматов Бобирмирзо Зокиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Туризм соҳасида инвестицияларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – “Туризм ва меҳмонхона фаолияти” ва 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt2043
Илмий раҳбари: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/10.12.2019.I.16.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Мамаюсупова Диловархон Бегматовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туризм соҳасида инвестицияларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш боʻйича илмий асосланган тавсия ҳамда таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ённдашувга кўра “туризм соҳасидаги инвестисия фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни туристик инфратузилмани ривожлантириш, сервис сифатини ошириш ва туристик маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида молиявий, интеллектуал ва технологик ресурсларни жалб этиш ҳамда уларни узоқ муддатли иқтисодий самарадорликни шакллантиришга йўналтирилган жараённи ҳудудий туристик салоҳиятни тижоратлаштириш, мултипликатив таъсирни кучайтириш ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашнинг инновасион инвестисия модели сифатида илмий жиҳатдан қайта асослаш орқали такомиллаштирилган;
туризм соҳасига инвестицияларни жалб этиш жараёнларини бошқариш самарадорлигини баҳолашни туризм хизматлари сифати (0,39), соҳага киритилаётган инвестисиялар ҳажми (0,27), маҳаллий инвесторларнинг соҳага киритаётган инвестисия ҳажми (0,18), хорижий инвесторларнинг киритаётган инвестисия хажми (0,11), инвестисияларни киритиш жараёнидаги ташкилий-иқтисодий жараёнларни бошқариш самарадорлиги (0,01), соҳага киритилаётган инвестисияларнинг фойдалилиги (0,04) кўрсаткичлари турларига кўра коеффисиент вазнларини ажратиш орқали такомиллаштирилган;
туризм инфратузилмасини ривожлантиришда консессия шаклидаги давлат-хусусий шериклик (ДХШ) моделидан фойдаланиш орқали туризм соҳасининг инвестисиявий жозибадорликни бошқариш механизми такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда киришга оид туризм истеъмоли, туризм тармоқларида асосий капиталга киритилган инвестисиялар, соҳада яратилган ялпи қўшилган қиймат ва туристик мақсадларда келган хорижлик фуқаролар сони каби экзоген омилларни киритиш ҳисобига туризм индустриясида киритилган инвестисиялар ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туризм соҳасида инвестицияларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “туризм соҳасидаги инвестисия фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмунини туристик инфратузилмани ривожлантириш, сервис сифатини ошириш ва туристик маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида молиявий, интеллектуал ва технологик ресурсларни жалб этиш ҳамда уларни узоқ муддатли иқтисодий самарадорликни шакллантиришга йўналтирилган жараённи ҳудудий туристик салоҳиятни тижоратлаштириш, мултипликатив таъсирни кучайтириш ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашнинг инновасион инвестисия модели сифатида илмий жиҳатдан қайта асослаш орқали такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Халқаро туризм: назария ва амалиёт” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги 485-сонли буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ҳудудий туристик салоҳиятни тижоратлаштириш, мултипликатив таъсирни кучайтириш ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашнинг инновасион инвестисия модели сифатида илмий жиҳатдан қайта асослаш орқали такомиллаштирилган “туризм соҳасидаги инвестисия фаолияти” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
туризм соҳасига инвестисияларни жалб этиш жараёнларини бошқариш самарадорлигини баҳолашни туризм хизматлари сифати (0,39), соҳага киритилаётган инвестисиялар ҳажми (0,27), маҳаллий инвесторларнинг соҳага киритаётган инвестисия ҳажми (0,18), хорижий инвесторларнинг киритаётган инвестисия хажми (0,11), инвестисияларни киритиш жараёнидаги ташкилий-иқтисодий жараёнларни бошқариш самарадорлиги (0,01), соҳага киритилаётган инвестисияларнинг фойдалилиги (0,04) кўрсаткичлари турларига кўра коеффисиент вазнларини ажратиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 16-июлдаги 03-10-17-6469-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида экспертлар томонидан туризм соҳасига инвестисияларни жалб этиш жараёнларини бошқариш самарадорлиги кўрсаткичларини 6 турга бир бирлик вазн ҳисобида тақсимлаш натижасида энг юқори туризм хизматлари сифати кўрсаткичлари омили 0,39 диапозон ҳосил қилган;
туризм инфратузилмасини ривожлантиришда консессия шаклидаги давлат-хусусий шериклик (ДХШ) моделидан фойдаланиш орқали туризм соҳасининг инвестисиявий жозибадорликни бошқариш механизми такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил
16-июлдаги 03-10-17-6469-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризм соҳасида консессиялар асосида инвестисион жозибадорликни ошириш асосида иқтисодий самарадорлик 12-14%га ортган;
Ўзбекистонда киришга оид туризм истеъмоли, туризм тармоқларида асосий капиталга киритилган инвестисиялар, соҳада яратилган ялпи қўшилган қиймат ва туристик мақсадларда келган хорижлик фуқаролар сони каби экзоген омилларни киритиш ҳисобига туризм индустриясида киритилган инвестисиялар ҳажмининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 16-июлдаги 03-10-17-6469-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризм соҳаси ва унинг таркибий тузилмаларини ҳамда соҳага киритилаётган инвестисияларни самарали бошқариш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш вазифаларини оптимал ташкил этиш аниқлиги ортган.