Сулайманов Самандарбой Адҳамбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари ликвидлилигини тартибга солишни такомиллаштириш», 08.00.07 - Молия, пул-муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Аҳмед Моҳамед Азиз Исмаил, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Нурмухаммедов Абдижаббар Юнусович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тижорат банклари ликвидлилигини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари томонидан еврооблигациялар эмиссиясини жорий этиш орқали ташқи молиявий ресурсларни жалб қилиш механизмини шакллантириш ва ликвидлилик узлуксизлигини таъминлашни тартибга солувчи молиявий модел асосида ликвид активлар улушини камида 18–20% даражасида ушлаб туриш ҳамда норматив ликвидлилик кўрсаткичларини 1,2 баробарга яхшилаш таклифи ишлаб чиқилган; 
тижорат банклари ресурсларининг асосий қисмини қисқа муддатли даромад келтирувчи активларга йўналтириш, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда узоқ муддатга жалб қилинган депозитлар ва хорижий кредит линияларнинг маблағлари ҳисобидан амалга ошириш ҳамда бир йилдан ортиқ муддатли мажбуриятлар улушини 70 фоизгача етказиш орқали ликвидликни таъминлаш асосланган;
банк иш куни давомида реал вақт режимида пул оқимлари мониторинги, норматив ликвидлилик даражасига яқинлашиш сигнали ва автоматлашган корректив ҳаракатлар алгоритмини ўз ичига олган ликвидлиликни бошқариш тартибини жорий этиш орқали тезкор ликвидлик коэффициентини 1,0 дан пастга тушиш хавфини 70% гача камайтириш имкони асосланган;
тижорат банкларининг ликвидлилигини тартибга солишга таъсир қилувчи омилларнинг ўзгармас эффект модели орқали “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг ликвидлик активлари қиймати ўсишининг 2029 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари ликвидлилигини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари томонидан еврооблигациялар эмиссиясини жорий этиш орқали ташқи молиявий ресурсларни жалб қилиш механизмини шакллантириш ва ликвидлилик узлуксизлигини таъминлашни тартибга солувчи молиявий модел асосида ликвид активлар улушини камида 18–20% даражасида ушлаб туриш ҳамда норматив ликвидлилик кўрсаткичларини 1,2 баробарга яхшилаш таклифи асосланган (“Агробанк” АТБнинг 2025 йил 20 августдаги 03/02-04/318 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиш натижасида, 2024 йилда 400 млн. АҚШ доллари ва 700 млрд. миллий валютада Citi, Societe Generale, Standard Chartered, MUFG, ICBC Standard Bank ва Mashreq каби йирик банклар ҳамкорлигида Агробанкнинг дастлабки евробондлари Лондон ва Вена фонд биржаларида эмиссия қилинди. Бунинг натижасида, банкнинг юқори ликвидли активлари улуши жами активлар таркибида 2025 йил 1 январ ҳолатига ўтган йилга нисбатан 43,22 фоизга ошди;
тижорат банклари ресурсларининг асосий қисмини қисқа муддатли даромад келтирувчи активларга йўналтириш, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда узоқ муддатга жалб қилинган депозитлар ва хорижий кредит линияларнинг маблағлари ҳисобидан амалга ошириш ҳамда бир йилдан ортиқ муддатли мажбуриятлар улушини 70 фоизгача етказиш орқали ликвидликни таъминлаш асосланган (“Агробанк” АТБнинг 2025 йил 20 августдаги 03/02-04/318 сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг 2025 йил 1 январ ҳолатига қисқа муддатга ажратилган кредитлар қолдиғи 14,5 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга (10,5 трлн. сўм) нисбатан 4,0 трлн. сўмга ошган. Шу билан бирга, банкнинг бир йилдан ортиқ муддатли мажбуриятлар улуши 2025 йил 1 январ ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,3 трлн. сўмга ёки 53,41 фоизга ортган;
банк иш куни давомида реал вақт режимида пул оқимлари мониторинги, норматив ликвидлилик даражасига яқинлашиш сигнали ва автоматлашган корректив ҳаракатлар алгоритмини ўз ичига олган ликвидлиликни бошқариш тартибини жорий этиш орқали тезкор ликвидлик коэффициентини 1,0 дан пастга тушиш хавфини 70% гача камайтириш имкони асосланган (“Агробанк” АТБнинг 2025 йил 20 августдаги 03/02-04/318 сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф амалиётга жорий этилиши натижасида банкларда кун давомида юзага келадиган ликвидлик тафовутларини тезкор аниқлаш, уларни самарали тарзда бошқариш ва молиявий барқарорликни таъминлаш имконини яратган;
тижорат банкларининг ликвидлилигини тартибга солишга таъсир қилувчи омилларнинг ўзгармас эффект модели орқали “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг ликвидлик активлари қиймати ўсишининг 2029 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган (“Агробанк” АТБ нинг 2025 йил 20 августдаги 03/02-04/318 сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида “Агробанк” АТБнинг ликвидли активларини самарадорлигига таъсир қилувчи омиллар аниқланган, шунингдек, активлар ҳажмига таъсир қилувчи омилларни баҳолаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish