Ражапов Шухрат Зарипбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Iqt863
Илмий маслаҳатчи: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019. I.16.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобур Ортикмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Рахманов Дилшод Алиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Тухлиев Бозор Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда иккиёқлама солиққа тортишини бартараф этишга қаратилган методологик муаммолари ва уларни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро шартномада асбоб-ускуналарга оид хизматлар қиймати алоҳида кўрсатилмаган ҳолатда норезидентнинг солиққа тортиладиган даромади бозор қиймати асосида аниқланиши, шунингдек, норезидентлар томонидан Ўзбекистон ҳудудида монтаж, ўрнатиш ёки ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилганда, ҳатто шартномада бу кўрсатилмаган бўлса ҳам, мазкур қоидалар татбиқ этилишига оид таклиф асосланган;
норезидентлар доимий муассаса орқали фаолият юритган ҳолатларда уларнинг дивидендлардан олинадиган даромадларига халқаро шартномада белгиланган энг паст солиқ ставкасини қўллаш ҳуқуқига эга бўлиши, агар халқаро шартномада бир нечта пасайтирилган солиқ ставкалари назарда тутилган ҳолатда энг паст даражада белгиланган ставканинг қўлланилиши таклиф этилган;
электрон шаклда хизмат кўрсатувчи чет эл юридик шахси томонидан белгиланган муддатда солиқ органига ҳисобга қўйиш юзасидан ариза тақдим этилмаган ҳолатда унга юборилган расмий хабарномага асосан ўттиз кун муддатда солиқ органида ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза тақдим этилмаслиги мазкур чет эл юридик шахсининг фаолияти республика ҳудудида чеклаб қўйилишига асос бўлиши бўйича таклиф ишлаб чиқилган;
тўланаётган даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти бўлган ҳолатда тўланаётган даромадга солиқ солинишида тўлов манбаи ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органини хабардор қилган бўлса, тўлов манбаи томонидан ушлаб қолинмаслик тартибини жорий этиш асосида халқаро шартномалар орқали солиқ юкини камайтириш ва инвестиция оқимини кўпайтириш таклифи асосланган;
ҳақиқий даромад олувчи шахс Ўзбекистон Республикаси билан халқаро шартнома мавжуд бўлмаган давлат резиденти ҳисобланган ҳолатда миллий қонунчиликда белгиланган ставка бўйича солиқ солиниши ҳамда ҳақиқий бенефициар маълум бўлмаганда тўлов манбаида солиқ ушлаб қолиш бўйича таклифи асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқаро шартномада асбоб-ускуналарга оид хизматлар қиймати алоҳида кўрсатилмаган ҳолатда норезидентнинг солиққа тортиладиган даромади бозор қиймати асосида аниқланиши, шунингдек, норезидентлар томонидан Ўзбекистон ҳудудида монтаж, ўрнатиш ёки ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилганда, ҳатто шартномада бу кўрсатилмаган бўлса ҳам, мазкур қоидалар татбиқ этилишига оид таклиф Солиқ кодексининг 351-моддасида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг 2023 йил 14 мартдаги 26/1-31075-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ хизмати органлари томонидан бу жараён натижаси юзасидан солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишнинг қулай имкони яратилган;
норезидентлар доимий муассаса орқали фаолият юритган ҳолатларда уларнинг дивидендлардан олинадиган даромадларига халқаро шартномада белгиланган энг паст солиқ ставкасини қўллаш ҳуқуқига эга бўлиши, агар халқаро шартномада бир нечта пасайтирилган солиқ ставкалари назарда тутилган ҳолатда энг паст даражада белгиланган ставканинг қўлланилиши таклифи Солиқ кодексининг 347-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг 2023 йил 14 мартдаги 26/1-31075-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида чет эллик инвесторлар ва компаниялар ўз дивиденд даромадларига энг паст солиқ ставкасини қўллаш орқали солиқ харажатларини минималлаштириш имкони яратилган;
электрон шаклда хизмат кўрсатувчи чет эл юридик шахси томонидан белгиланган муддатда солиқ органига ҳисобга қўйиш юзасидан ариза тақдим этилмаган ҳолатда унга юборилган расмий хабарномага асосан ўттиз кун муддатда солиқ органида ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза тақдим этилмаслиги мазкур чет эл юридик шахсининг фаолияти республика ҳудудида чеклаб қўйилишига асос бўлиши бўйича таклиф Солиқ кодексининг 279-моддасида тасдиқланган ва амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг 2025 йил 27 февралдаги 16/1-25143-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ маъмурчилигининг такомиллаштириш ҳамда солиқ базасини кенгайтириш имкони яратилган;
тўланаётган даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти бўлган ҳолатда тўланаётган даромадга солиқ солинишида тўлов манбаи ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органини хабардор қилган бўлса, тўлов манбаи томонидан ушлаб қолинмаслик тартибини жорий этиш асосида халқаро шартномалар орқали солиқ юкини камайтириш ва инвестиция оқимини кўпайтириш таклифи Солиқ кодексининг 6-моддасида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг 2023 йил 14 мартдаги 26/1-31075-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалар орқали солиқ юкини камайтиришга ва инвестиция оқимини кўпайтириш имкони яратилган;
ҳақиқий даромад олувчи шахс Ўзбекистон Республикаси билан халқаро шартнома мавжуд бўлмаган давлат резиденти ҳисобланган ҳолатда миллий қонунчиликда белгиланган ставка бўйича солиқ солиниши ҳамда ҳақиқий бенефициар маълум бўлмаганда тўлов манбаида солиқ ушлаб қолиш бўйича таклифи Солиқ кодексининг 6-моддасида тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг 2023 йил 14 мартдаги 26/1-31075-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ушбу қоида халқаро амалиётда қўлланиладиган «энг қуйи ставка» принципи билан мувофиқлашади, бу эса Ўзбекистоннинг солиқ сиёсати халқаро стандартларга мувофиқ бўлишини таъминлаш имкони яратилган.