Раббимов Мухриддин Мусоқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм соҳасини ривожлантиришда табиий туристик ресурслардан самарали фойдаланишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3438.2.PhD/Iqt1282
Илмий раҳбар: Сафаров Баҳодирхон Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Ҳамитов Мубин Хабибжонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда табиий туристик ресурсларидан самарали фойдаланиш усулларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Республикадаги сув омборларининг салоҳияти ва имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида хавфсизлик қоидаларини инобатга олган ҳолда тадбиркорлик субектлари иштирокида сув омборларида туризм, савдо ва кўнгилочар хизматларини ташкил этиш ва туристик маршрутларга киритиш асосида ҳар бир вилоятнинг “Ташриф қоғози”ни ишлаб чиқиш ва тарғиботини йўлга қўйиш асослаб берилган;
ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш ва туристлар учун қулай шароитлар яратиш йўналишида илмий туризм, геотуризм ва ботаник туризм масканларини ташкил этиш ва тарғиб этиш мақсадида ўрмон хўжаликлари, овчилик хўжаликлари, экомарказлар, миллий табиат боғлари ва табиат ёдгорликларини тўлиқ акс эттирувчи экотуристик рўйхатни шакллантириш асосида “Натурал тоурист дестинатионс” табиий туристик масканлар хариталарини тайёрлаши асосланган;
ҳудудларда янги туризм индустрияси обектларини кўпайтириш орқали қулай саёҳат қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жаҳон бозорида миллий туризм маҳсулотларини фаол тарғиб қилишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш, ички туризм имкониятларини янада кенгайтириш, транспорт логистикасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, соҳа учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш мақсадида илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида “Мавжуд туризм маҳсулотларини тақдим этиш” моделидан “Мижозга нима керак” моделига ўтиш усулидан фойдаланиш далилланган;
ҳудудларнинг табий туристик салоҳиятидан келиб чиқиб, туризм ва меҳмондўстлик индустриясида туризм хизматларини ривожлантириш ва сифатини ошириш башорат кўрсаткичларнинг ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилга қадар ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм соҳасини ривожлантиришда табиий туристик ресурслардан самарали фойдаланишнинг иқтисодий механизмини такомилаштириш мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Республикадаги сув омборларининг салоҳияти ва имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида хавфсизлик қоидаларини инобатга олган ҳолда тадбиркорлик субектлари иштирокида сув омборларида туризм, савдо ва кўнгилочар хизматларини ташкил этиш ва туристик маршрутларга киритиш асосида ҳар бир вилоятнинг “Ташриф қоғози”ни ишлаб чиқиш ва тарғиботини ташкил қилиш бўйича асосланган таклифлар 2024-йил 12-январдаги ПФ-9-сон “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш ҳамда зарур шарт-шароитларни яратиш” бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 11-июлдаги 03-10-17-6230-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида табиий туристик ресурслардан фойдаланиш ва маҳаллий туристларга хизмат кўрсатиш ҳажми икки баробарга ошган;
ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш ва туристлар учун қулай шароитлар яратиш йўналишида илмий туризм, геотуризм ва ботаник туризм масканларини ташкил этиш ва тарғиб этиш мақсадида ўрмон хўжаликлари, овчилик хўжаликлари, экомарказлар, миллий табиат боғлари ва табиат ёдгорликларини тўлиқ акс эттирувчи экотуристик рўйхатни шакллантириш асосида “Натурал тоурист дестинатионс” табиий туристик масканлар хариталарини тайёрлаш бўйича асосланган таклифлар 2024-йил 12-январдаги ПФ-9-сон “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш ҳамда зарур шарт-шароитларни яратиш” бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 11-июлдаги 03-10-17-6230-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида табиий туристик ресурслардан фойдаланиш ҳолати ҳамда экотуризм ва рекреацион туризмда маҳаллий туристларга хизмат кўрсатиш ҳажми 15 фоизга ошган;
ҳудудларда янги туризм индустрияси обектларини кўпайтириш орқали қулай саёҳат қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жаҳон бозорида миллий туризм маҳсулотларини фаол тарғиб қилишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш, ички туризм имкониятларини янада кенгайтириш, транспорт логистикасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, соҳа учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш мақсадида илғор хорижий тажрибани ўрганган асосида “Мавжуд туризм маҳсулотларини тақдим этиш” моделидан “Мижозга нима керак” моделига ўтиш бўйича далилланган усули 2024 -йил 18-июлдаги ПФ-102-сон “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш” бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 11-июлдаги 03-10-17-6230-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хорижий мамлакатлар тажрибалари ўрганилиб амалиётга жорий қилинди, бунинг натижасида ички ва ташқи туристларга кўрсатиладиган хизматлар ҳажми 1,5 марта ошган;
ҳудудларнинг табий туристик салоҳиятидан келиб чиқиб, туризм ва меҳмондўстлик индустриясида туризм хизматларини ривожлантириш ва сифатини ошириш башорат кўрсаткичларнинг ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилга қадар ўрта муддатли ишлаб чиқилган прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2025-2030-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора тадбирлар” дастури ва “Йўл хариталари”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 11-июлдаги 03-10-17-6230-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни амалиётга жорий этиш туризмга қўйилган талабларни инобатга олган ҳолда тегишли параметрларни қўллаш ҳисобига ҳудудларни ривожлантиришга хизмат қилган.