Рузманов Дилшод Усмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантиришда маданий-тарихий ресурслардан самарали фойдаланиш усулларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5621.2.PhD/Iqt1282
Илмий раҳбар: Турдибеков Хасан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатулло Норбўтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Абдухамидов Сарвар Атҳамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда маданий-тарихий ресурслардан самарали фойдаланиш усулларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва туристик оқимни ошириш мақсадида сайёҳлар оқими юқори бўлган маданий мерос объектларида хатлов ўтказиш ва ижарага берилиши мумкин бўлган объектлар рўйхатини шакллантириш асосида тарихий-маданий ресурслар объектини тадбиркорлик субъектлари билан давлат-хусусий шерикчилик асосида фойдаланишга бериш “Леасинг оф а cултурал ҳеритаге пропертй” усули бўйича таклиф асосланган;
туризм соҳасига оид барча электрон тизим ва платформаларни «Миллий туризм ягона платформаси» доирасида ишлаб чиқиш мақсадида сайёҳларга ташриф буюрадиган маданий мерос объектлари, музейлар ва тарихий обидаларга кириш имконини берадиган «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат» картасини жорий этиш асосида тарихий-маданий ресурслар объектларга кириш тизимига улаш “Узбек Мусеум Пасс” моделидан фодаланиш бўйича таклиф асосланган;
илмий-тадқиқот институтлари ва лабораториялар, обсерваториялар ҳамда планетарийлар, Фанлар академияси ва унинг тизимидаги ташкилотларга ташриф буюриш орқали фан ва техника ютуқлари билан танишишни назарда тутувчи илмий туризм янги турини жорий қилиш асосида маҳаллий ва хорижий туристлар учун қўшимча имконият ва қулайликлар яратиш, туризм салоҳияти юқори ҳудудларда туристик хизматларни кўпайтириш асосида “Сcиентифиc тоурисм ин Узбекистан” туристик маршрутни йўлга қўйиш, унга маҳаллий ва хорижий туристларни жалб қилиш бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудларнинг туристик салоҳияти ва тарихий-маданий ресурслардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2030 йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантиришда маданий-тарихий ресурслардан самарали фойдаланиш усулларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар асосида:
ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва туристик оқимни ошириш мақсадида сайёҳлар оқими юқори бўлган маданий мерос объектларида хатлов ўтказиш ва ижарага берилиши мумкин бўлган объектлар рўйхатини шакллантириш асосида тарихий-маданий ресурслар объектини тадбиркорлик субъектлари билан давлат-хусусий шерикчилик асосида фойдаланишга бериш “Леасинг оф а cултурал ҳеритаге пропертй” усули бўйича асосланган таклиф 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш” бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 12-сентябрдаги 03-10-17/9293-сон маълумотномаси). Натижада туристик хизматлар ҳажмини 15%га ошириш имконияти яратилган;
туризм соҳасига оид барча электрон тизим ва платформаларни «Миллий туризм ягона платформаси» доирасида ишлаб чиқиш мақсадида сайёҳларга ташриф буюрадиган маданий мерос объектлари, музейлар ва тарихий обидаларга кириш имконини берадиган «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат» картасини жорий этиш асосида тарихий-маданий ресурслар объектларга кириш тизимига улаш “Узбек Мусеум Пасс” моделидан фодаланиш бўйича асосланган таклиф 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш” бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 12-сентябрдаги 03-10-17/9293-сон маълумотномаси). Натижада тарихий-маданий ресурс объектларида хизмат кўрсатиш самарадорлигини 12%га ошириш имконияти далилланган;
илмий-тадқиқот институтлари ва лабораториялар, обсерваториялар ҳамда планетарийлар, Фанлар академияси ва унинг тизимидаги ташкилотларга ташриф буюриш орқали фан ва техника ютуқлари билан танишишни назарда тутувчи илмий туризм янги турини жорий қилиш асосида маҳаллий ва хорижий туристлар учун қўшимча имконият ва қулайликлар яратиш, туризм салоҳияти юқори ҳудудларда туристик хизматларни кўпайтириш асосида “Сcиентифиc тоурисм ин Узбекистан” туристик маршрутни йўлга қўйиш, унга маҳаллий ва хорижий туристларни жалб қилиш бўйича асосланган таклифлар 2024-йил 18-сентябрдаги 582-сон “Туризмнинг янги турларини жорий қилиш ҳамда мамлакатимизнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланишга оид қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 12-сентябрдаги 03-10-17/9293-сон маълумотномаси). Натижада туристик объектларида янги турдаги хизмат кўрсатиш афзалликлари асосланган;
ҳудудларнинг туристик салоҳияти ва тарихий-маданий ресурслардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2030 йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган «2025-2030 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастури ва «Йўл хариталари»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 12-сентябрдаги 03-10-17/9293-сон маълумотномаси). Натижада келгуси йилларда туристик мажмуалардан фойдаланиш асосида соҳада яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажмининг ўсиш кўрсаткичлари прогнози натижаларига кўра 2030-йилга бориб туристик мажмуалардан фойдаланиш асосида соҳада яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 12%га ошиши далилланган.