Абдукадирова Нодира Миранваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амбулатор шароитиида COVID-19 ва миокард инфаркти билан оғриган кекса ёшли беморларда касаллик асоратларининг профилактикаси», 14.00.06 - Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib 3138.
Илмий рахбар:Тулабоева Гавхар Мирокборовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01. 
Расмий оппонентлар: Хамидуллаева Гульназ Абдусаттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қурбанов Абдуқодир Кенжаевич, тиббиёт  фанлари доктори, доцент.  
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.  
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
COVID-19 инфекциясини бошдан кечирган миокард инфаркти бўлган беморларда юрак-қон томир тизими фаолияти, ёндош хасталиклар, лаборатор-инструментал кўрсаткичлар ва узоқ муддатли клиник натижаларни таҳлил қилиш орқали уларни хавф гуруҳларига ажратиш ҳамда индивидуал даволаш ва профилактика чораларини илмий асосда ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
COVID-19 инфекциясини ўтказган ва миокард инфаркти ривожланган кекса ёшли беморларда артериал гипертония, қандли диабет, дислипидемия ва сурункали юрак етишмовчилигининг бир вақтда учраши, инфекциянинг оғир ва асоратли клиник кечишига манфий таьсири аниқланган;
илк бор COVID-19 инфекциясини кекса беморларда миокард инфарктининг сезиларли даражада миокарднинг олд деворини зарарланиши ва миокарди инфарктини Q тишчали шаклини ривожланишига тўғридан тўғри роли аниқланган;
COVID-19 ва миокард инфарктини бошдан кечирган кекса ёшли беморларда яллиғланиш ва гиперкоагуляция жараёнларининг 6 ойдан кейин ҳам сақланиб қолиши, касалликнинг асоратларини юзага келишида ва қайта реваскуляризацияга бўлган эҳтиёжнинг ортишида асосий сабабчиларидан бири бўлиб қолиши аниқланган;
COVID-19 фонида миокард инфаркти ривожланган беморларда клиник, лаборатор ва анамнез маълумотлари асосида индивидуал хавф даражасини баҳолаш ва босқичли кузатув ва даволаш чоралари илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 22 майдаги 18-сонли йиғилиши баённомасига асосан, илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича №18/30-сонли хулосасига биноан:
биринчи илмий янгилик: COVID-19 инфекциясини ўтказган ва миокард инфаркти ривожланган кекса ёшли беморларда артериал гипертония, қандли диабет, дислипидемия ва сурункали юрак етишмовчилигининг бир вақтда учраши, инфекциянинг оғир ва асоратли клиник кечишига манфий таьсири аниқланган. Ушбу ҳолат юқори даражадаги коморбидлик COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши билан яқиндан боғлиқ эканлигини кўрсатилган бўлиб, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2022 йил 26 майдаги 9-сон баённома билан тасдиқланган «COVID-19 ва миокард инфаркти асоратлари профилактикасининг самарадорлиги» мавзусида услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 08-09/21266-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Тошкент шаҳрининг Миробод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида 2024 йил 5 июндаги 41-сонли буйруқ ҳамда Бухоро вилоятининг Когон тумани тиббиёт бирлашмасида 2024 йил 14 январдаги 18/1-сонли буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши миокард инфаркти ва COVID-19 бўлган беморларда диагностикага эътиборлик билан ёндошиш, даволаш жараёнида беморларда қайд этилган юқори коморбидликни инобатга олиш беморларни шифокорларга қайта мурожаат қилиши, такрорий касалхонага ётиши, ўлим кўрсаткичини камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон яратиб беради. Иқтисодий самарадорлиги: миокард инфарктини бошдан ўтказган беморларнинг даволанишига керакли юқори технологияли тиббий хизматлар ёки амалиётлар учун сарфланадиган маблағ сезиларли даражада юқори бўлади. Беморларда қон босими, қанд ва холестерин миқдорини назорат қилиш ва юракнинг инструментал диагностикасини тавсияларга кўра амалга ошириш, COVID-19 билан оғриган беморларда иммунитетни мустаҳкамлаш ва яллиғланишга қарши дори воситалари билан даволашни давом эттириш натижасида ўртача 650000 сўмдан 780000 сўмгача маблағ тежаб қолинди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор COVID-19 инфекциясини кекса беморларда миокард инфарктининг сезиларли даражада миокарднинг олд деворини зарарланиши ва миокарди инфарктини Q тишчали шаклини ривожланишига тўғридан тўғри роли аниқланган. Бу ҳолат COVID-19 юрак тўқималарига мақсадли таъсири ва ишемик жароҳатларнинг ривожланишидаги роли мавжуд эканлиги исботланган. Бу илмий янгиликдан келиб чиққан ҳолда тавсия этилган таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2022 йил 26 майдаги 9-сон баённома билан тасдиқланган «COVID-19 ва миокард инфаркти асоратлари профилактикасининг самарадорлиги» мавзусида услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 08-09/21266-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Тошкент шаҳрининг Миробод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида 2024 йил 5 июндаги 41-сонли буйруқ ҳамда Бухоро вилоятининг Когон тумани тиббиёт бирлашмасида 2024 йил 14 январдаги 18/1-сонли буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19ни бошдан кечирган беморлар учун лаборатор диагностика ва даволаш ишларининг такомиллаштирилиши, шифокорларнинг халқаро тавсияларга мувофиқ ҳаракат қилиши орқали тиббиёт соҳасидаги профессионаллик даражаси ошиб, соғлиқни сақлаш тизими янада самарали бўлади. Муолажа ва диагностика жараёнлари сифатини ошириш аҳоли ўртасида соғлиқни сақлаш тизимига нисбатан ишончни мустаҳкамлайди, бу эса ўз навбатида профилактика чора-тадбирларига риоя қилиш даражасини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: Профилактик тадбирлар орқали беморлар ҳаётига хавф туғдирувчи асоратларни камайтириш, уларнинг шифокорларга қайта мурожаатлари ва клиникаларга такрорий ётқизилишлари сонини камайтириш билан тиббий хизмат кўрсатиш харажатларини 750000 сўмгача қисқартириш имконияти аниқланди.
учинчи илмий янгилик: COVID-19 ва миокард инфарктини бошдан кечирган кекса ёшли беморларда яллиғланиш ва гиперкоагуляция жараёнларининг 6 ойдан кейин ҳам сақланиб қолиши, касалликнинг асоратларини юзага келишида ва қайта реваскуляризацияга бўлган эҳтиёжнинг ортишида асосий сабабчиларидан бири бўлиб қолиши аниқланган бўлиб олинган барча таклифлар ва тавсиялар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2022 йил 26 майдаги 9-сон баённома билан тасдиқланган «COVID-19 ва миокард инфаркти асоратлари профилактикасининг самарадорлиги» мавзусида услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 08-09/21266-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Тошкент шаҳрининг Миробод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида 2024 йил 5 июндаги 41-сонли буйруқ ҳамда Бухоро вилоятининг Когон тумани тиббиёт бирлашмасида 2024 йил 14 январдаги 18/1-сонли буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19ни бошдан кечирган беморларга нисбатан лаборатор диагностика ва даволаш усулларини янада такомиллаштириш, ҳамда шифокорларнинг халқаро клиник тавсияларга таянадиган ёндашуви тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга ва соғлиқни сақлаш тизимининг самарадорлигини кучайтиришга замин яратади. Диагностика ва муолажалар сифати юқори бўлиши аҳоли орасида тиббиётга бўлган ишончни ошириб, профилактик тадбирларга риоя этишга бўлган ёндашувни кучайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: Профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш орқали беморларда ҳаёт учун хавфли асоратларнинг олдини олиш, шифокорларга такрорий мурожаатлар ва клиникага қайта ётқизилиш ҳолатларини камайтириш мумкин бўлиб, бу эса тиббий хизмат кўрсатиш харажатларини битта бемор учун тахминан 2000000 сўмгача камайтириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 фонида миокард инфаркти ривожланган беморларда клиник, лаборатор ва анамнез маълумотлари асосида индивидуал хавф даражасини баҳолаш ва босқичли кузатув ва даволаш чоралари илмий жиҳатдан асосланган бўлиб олинган барча таклифлар ва тавсиялар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2022 йил 26 майдаги 9-сон баённома билан тасдиқланган «COVID-19 ва миокард инфаркти асоратлари профилактикасининг самарадорлиги» мавзусида услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 08-09/21266-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Тошкент шаҳрининг Миробод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида 2024 йил 5 июндаги 41-сонли буйруқ ҳамда Бухоро вилоятининг Когон тумани тиббиёт бирлашмасида 2024 йил 14 январдаги 18/1-сонли буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 фонида миокард инфарктини бошдан кечирган беморларда хавф даражасини индивидуал баҳолаш ва гуруҳларга ажратиш орқали клиник асоратларнинг олди олиниб, шифокорга мурожаатлар ва такрорий госпитализациялар сони камаяди. Бу тиббий хизматлар юкини енгиллаштиради, аҳолида соғлиқни сақлаш тизимига ишончни оширади ва профилактикага риоя қилиш даражасини кучайтиради. Шу билан бирга, беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиб, иш қобилияти тикланади, бу эса ижтимоий самарадорликка хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 фонида миокард инфарктини бошдан кечирган беморларда хавф даражасини индивидуал баҳолаш ва мос алгоритм асосида даволаш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш мумкин. Бир нафар бемор учун қайта госпитализация ҳолатларининг олдини олиш орқали 1500000 сўм, ортиқча лаборатор таҳлиллар ва дори-дармон харажатларини қисқартириш орқали яна 750000 сўм, инфарктдан кейинги кеч асоратлар (масалан, қайта реваскуляризация) эҳтиёжининг камайиши ҳисобидан эса 10 миллион сўм тежаш имкониятини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish