Борисова Елена Анатолевнанинг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Развитие навыков приемлемого риска у студентов технического высшего образовательного учреждения на основе интерактивных кейсов”, 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Илмий раҳбар: Закирова Феруза Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Петросова Лариса Ивановна, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади техник олий таълим муассасалари талабалари учун интерактив кейслар ёрдамида мақбул таваккалчилик кўникмаларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ҳаёт хавфсизлиги” фанини ўқитиш жараёнида интерфаол кейс-топшириқлардан фойдаланиш методикасининг педагогик имкониятлари трансдисциплинар таъҳсилот экотизими, кибер-физик таълим муҳитида когнитив ва касбий компетенсиялар генерацияси ва блокли орқали верификацияланган ўқув жараёнлари асосида такомиллаштирилган;    
“Ҳаёт хавфсизлиги” фанини ўқитиш жараёнида мақбул хавф кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи дидактик воситалар ақлли ва мослашувчан таълим муҳитида қарор қабул қилиш ва мураккаб вазиятларда ҳаракат алгоритмларини оптималлаштириш, шахсийлаштирилган ўқитиш орқали инсон капитали салоҳиятини ошириш имкониятларини таъминлаш мақсадида Джанго муҳитидаги МВC архитектураси асосида рақамли таълим муҳитига мўлжалланган интерфаол кейс-сценарийлар ёрдамида такомиллаштириш таклиф этилган;
“Ҳаёт хавфсизлиги” фанини ўқитиш жараёнида бўлажак мутахассисларнинг ҳаёт фаолияти хавфсизлигига оид касбий компетенсиялари иммерсив рақамли платформалар, маълумотларни таҳлили орқали реал вазиятларни моделлаштириш ҳамда шахсийлаштирилган баҳолаш механизми асосида такомиллаштирилган;
Талабаларда интерфаол кейслар асосида мақбул хавф кўникмаларини ривожлантириш услуби таълим натижаларини мониторинг ва шахсий билимларни баҳолаш механизмини адаптив тестлаш ҳамда рақамли трекингни қамраб олган леарнинг-аналйтиcс технологияларини интеграция қилиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Олинган илмий натижалар асосида техник олий таълим муассасалари талабалари учун интерфаол кейсларга таянган ҳолда мақбул хавф кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан:
“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанини ўқитиш жараёнида интерфаол кейс-топшириқлардан фойдаланиш методикасининг такомиллашган педагогик имкониятларига оид тавсиялар трансдисиплинар таълим экотизими, кибер-физик таълим муҳитида когнитив ва касбий компетенсияларни генерация қилиш ҳамда блокли ўқув жараёнлари орқали верификация қилиш асосида ишлаб чиқилиб, “Масофавий электрон ўқитишни лойиҳалаш ва билимлар сифатини назорат қилиш” мавзусидаги №С-ПФ-8 лойиҳаси (2018–2021 йй.) мазмунига киритилган (2024-йил 14-июн санасидаги ЯнгиеР филиали Ташкент кимё-технология институти (ТХТИ) акти). Натижада, дастурий таъминотни интеллектуаллаштириш ҳисобига талабаларнинг мақбул хавф кўникмаларини ўзлаштириш самарадорлиги 13 % га оширилди;
“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанини ўқитишда мақбул хавф кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дидактик воситаларни такомиллаштиришга оид тавсиялар Джанго муҳитидаги МВC архитектураси асосида рақамли таълим муҳитига мўлжалланган интерфаол кейслар орқали ишлаб чиқилиб, “3Д технологиялар асосида ахборот технологиялари миллий виртуал университети тизимини яратиш” лойиҳаси ИЛ-4721071198 (2022–2023 йй.) мазмунига киритилган (2024-йил 19-июн санасидаги Наманган муҳандислик-қурилиш институти (НИСИ) акти). Натижада мақбул хавф кўникмаларини шакллантириш жараёнини автоматлаштириш даражаси 12 % га оширилди;
“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанини ўқитишда бўлажак мутахассисларнинг касбий компетенсияларини такомиллаштиришга оид тавсиялар иммерсив рақамли платформалардан фойдаланиш, маълумотларни таҳлил қилиш орқали реал вазиятларни моделлаштириш ҳамда шахсийлаштирилган баҳолаш механизми асосида ишлаб чиқилиб, “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” ўқув қўлланмаси мазмунига киритилган (2024-йил 12-март санасидаги Тошкент давлат техника университети, Ислом Каримов номидаги (ТГТУ) акти). Натижада техник олий таълим муассасалари талабалари орасида мақбул хавф бўйича касбий компетенсиялар даражаси 13 % га оширилди;
талабаларда интерфаол кейсларга асосланган ҳолда хавфни оптимал қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш методларини такомиллаштиришга оид тавсиялар леарнинг-аналйтиcс технологияларини интеграция қилиш (таълим натижаларини мониторинг қилиш, шахсийлаштирилган билимларни баҳолаш механизми, адаптив тестлаш ва рақамли трекингни қамраб олувчи) асосида ишлаб чиқилиб, “Электр ўрнатмаларида техника хавфсизлиги” ўқув қўлланмаси мазмунига киритилган (2024-йил 26-июн санасидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) акти). Натижада техник олий таълим муассасалари талабалари орасида мақбул хавф кўникмалари даражаси 11 % га оширилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish