Гимазутдинов Радик Галимовичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларини бадминтон спортига ўргатиш услубияти”, 13.00.04-Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ҳамда 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped3968.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Марданов Шукурулло Кулдашевич педагогика фанлари доктори, профессор. 
Холмуродов Лазиз Зарифбоевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Иштаев  Жавлон Мавлонбоевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Иброхимов Санжар Урунбаевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларида бошланғисҳ синф оъқувсҳиларини бадминтон срорт турининг дастлабки техник ҳаракатларига ўргатиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларини бадминтон спорт турининг дастлабки техник элементларига ўргатиш учун волон билан жанглорлик, ракетканинг очиқ томони билан, пастдан ва юқоридан зарба бериш қобилиятларини шакллантиришга қаратилган (волонга айланма зарба бериш, ясси узатиш ва ясси зарба бериш каби) махсус машқларни киритиш ҳисобига ҳаракатларни аниқ бажариш имкониятлари оширилган; 
бошланғич синф ўқувчиларининг дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларида техник-тактик тайёргарлигини ошириш учун танишув, базавий, чуқурлаштирилган, амалий ва мустаҳкамлаш ўргатиш босқичлари бўйича майдонда тезкор ҳаракатланиш ҳамда жуфтлик ва яккалик ўйин кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган мураккаб координацион (180 ва 360 градусга сакраб айланиб волонга зарба бериш каби) машқларни киритиш ҳисобига мусобақа кўникмалари шакллантирилган;   
бошланғич синф ўқувчилар билан ўтказиладиган дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларини модеринзациялаш учун бадминтон спортининг махсус ҳаракатларини фундаментал асосни ўз ичига олган мақсадли, методологик, мазмунли ва ташкилий-услубий компонентларни сенсетив даврларига мувофиқ гетерахрон ривожлантиришга қаратилган педагогик моделни ишлаб чиқиш ҳисобига тайёргарлик тизими такомиллаштирилган;   
бошланғич синф ўқувчиларининг бадминтон спортига адаптация қилиш учун тайёргарлик босқичларига мос равишда техник ҳаракатларни ривожлантириш кўрсаткичларига рефлексив мураккаблик даражаларига кўра (физиологик-индивидуал) мослаштириш ҳисобига амалий кўникмаларни ўзлаштириш жараёни оптималлаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғисҳ синф оъқувсҳиларининг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда бадминтон срортига ўргатиш услубиятини такомиллаштириш бўйича тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар асосида: 
бошланғич синф ўқувчиларини бадминтон спорт турининг дастлабки техник элементларига ўргатиш учун волон билан жанглорлик, ракетканинг очиқ томони билан, пастдан ва юқоридан зарба бериш қобилиятларини шакллантиришга қаратилган (волонга айланма зарба бериш, ясси узатиш ва ясси зарба бериш каби) махсус машқларни машғулотлар жараёнида қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Андижон, Тошкент, Сурхондарё вилоятларининг умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари учун дарсдан ташқари “Ёш бадминтончи” тўгарагига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2023-йил 15-июндаги 01/11-01/1-526-сон маълумотномаси). Натижада, бадминтон спортининг техник элементларини ўзлаштириш даражаси 11,4%га ошган;
бошланғич синф ўқувчиларининг дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларида техник-тактик тайёргарлигини ошириш учун танишув, базавий, чуқурлаштирилган, амалий ва мустаҳкамлаш ўргатиш босқичлари бўйича майдонда тезкор ҳаракатланиш ҳамда жуфтлик ва яккалик ўйин кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган мураккаб координацион (180 ва 360 градусга сакраб айланиб волонга зарба бериш каби) машқларни қўллаш услубияти “Болаларни бадминтонга ўргатиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги № 232-сон буйруғига асосан 232-636-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ҳаракат фаоллиги 9,7%га яхшиланган;
бошланғич синф ўқувчилар билан ўтказиладиган дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларини модеринзациялаш учун бадминтон спортининг махсус ҳаракатларини фундаментал асосни ўз ичига олган мақсадли, методологик, мазмунли ва ташкилий-услубий компонентларни сенсетив даврларига мувофиқ гетерахрон ривожлантиришга қаратилган педагогик моделдан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Андижон, Тошкент, Сурхондарё вилоятларининг умумтаълим мактаблари бошланғич синф жисмоний тарбия дарсларида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2023-йил 15-июндаги 01/11-01/1-526-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумий жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 12,6% га, махсус жисмоний тайёргарлиги 13,4% ошишига эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг бадминтон спортига адаптация қилиш учун тайёргарлик босқичларига мос равишда техник ҳаракатларни ривожлантириш кўрсаткичларига рефлексив мураккаблик даражаларига кўра (физиологик-индивидуал) мослаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Болаларни бадминтонга ўргатиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги № 232-сон буйруғига асосан 232-636-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларининг бадминтон спорт тури техник элементларини тўғри бажариш имконияти 14,2% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish