Джалимбетов Муса Аяпбергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Салатбоп ва барг шолғомнинг морфо-биологик хусусиятлари ҳамда ҳосилдорлигига баҳорги ва ёзги экиш муддатларининг таъсирини аниқлаш (Қорақалпоғистон шароитида)”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Qx1259
Илмий раҳбар: Дусмуратова Саодат Исмаиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, PhD.05/30.09.2022.Qx.152.01.
Расмий оппонентлар: Асадов Шухрат Исматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Сапарниязов Иномжан Артиқбаевич қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агроинновациялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси тупроқ-иқлим шароитида ноанʼанавий сабзавотлар салатбоп ва барг шолғомнинг морфо-биологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда ҳосилдорлигига баҳорги ва ёзги экиш муддатларининг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қорақалпоғистон Республикаси шароитида ноанʼанавий экинлардан ҳисобланган салатбоп ва барг шолғом ҳар томонлама ўрганилиб, морфологик, биологик хусусиятлари ва уларнинг қимматли хўжалик муҳим белгилари аниқланган;
Қорақалпоғистон Республикасининг ўзига хос тупроқ-иқлим шароитида салатбоп ва барг шолғом уруғларининг дала унувчанлиги аниқланган;
салатбоп шолғомнинг Гулшод ва барг шолғомнинг Дармон навларини баҳорги мавсумда 4 та (1 апрел, 10 апрел (назорат), 20 апрел, 1 май), ёзги мавсумда 4 та (20 июл, 1 август (назорат), 10 август, 20 август) экиш муддатларининг ўсимликларларнинг ўсиб-ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига турлича таъсири исботланган.
салатбоп ва барг шолғомнинг баҳорги мавсумда 20 апрелда, ёзги мавсумда салатбоп шолғомни 1-10 августда, барг шолғомни 20 июлда энг мақбул экиш муддатлари аниқланган;
Қорақалпоғистон шароитида баҳорги ва ёзги мавсумда турли муддатларда экилган салатбоп шолғом барглари ва илдизмевалари, барг шолғом баргларининг биокимёвий таркиби лаборатория таҳлиллари асосида аниқланган;
баҳорги ва ёзги мақбул экиш муддатларида етиштирилган салатбоп ва барг шолғомдан юқори даромад олишда иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси шароитида салатбоп шолғом ва барг шолғомни баҳорги ва ёзги мавсумда мақбул экиш муддатларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Қорақалпоғистон тупроқ-иқлим шароитида янги экинлар – салатбоп шолғом ва барг шолғомнинг морфо-биологик хусусиятлари ҳамда қимматли хўжалик белгилари баҳолаш, баҳорги ва ёзги мавсумда мақбул экиш муддатлари аниқланиб  Қорақалпоғистон Республикасидаги фермер хўжаликларига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 9 апрелдаги 05/06-02-309-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон тупроқ-иқлим шароитида сабзавотчиликка ихтисослашган ер майдонларида салатбоп шолғомнинг Гулшод нави ва барг шолғомнинг Дармон навларини етиштириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси тупроқ-иқлим шароитида салатбоп ва барг шолғомни баҳорги мавсумда 20 апрелда, ёзги мавсумда салатбоп шолғомни 1-10 августда, барг шолғомни 20 июлда экиш муддатлари  Амударё туманидаги  “Матназаров Содиқбек” ва “Азимжон-Войсак” фермер хўжаликларида жами 3,01 гектар, Чимбой туманидаги “Алақамба” ва “Қонис-Илҳам” фермер хўжаликларида жами 2,36 гектар ва Нукус туманидаги “Айперий Сарбий” ва “Оразбаев Ж” фермер хўжаликларида жами 2,43 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 9 апрелдаги 05/06-02-309-сон маълумотномаси). Натижада баҳорги муддатда салатбоп шолғомнинг Гулшод навидан – 39,1 т/га, барг шолғомнинг Дармон навидан 16,2 т/га, мос равишда ёзги экиш муддатида – 42,01 ва 19,9 т/га ҳосил етиштирилган, бунда назоратга нисбатан 2,7-2,9 т/га қўшимча ҳосил олишга эришилган;
Қорақалпоғистон Республикаси тупроқ-иқлим шароитида салатбоп ва барг  шолғомнинг баҳорги ҳамда ёзги мавсумда этиштиришнинг иқтисодий самарадорлиги аниқланган ва Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги  “Матназаров Содиқбек” ва “Азимжон-Войсак” фермер хўжаликларида жами 3,01 гектар, Чимбой туманидаги “Алақамба” ва “Қонис-Илҳам” фермер хўжаликларида жами 2,36 гектар ва Нукус туманидаги “Айперий Сарбий” ва “Оразбаев Ж” фермер хўжаликларида жами 2,43 гектар майдондага жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 9 апрелдаги 05/06-02-309-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон тупроқ-иқлим шароитида салатбоб шолғомнинг Гулшод навини баҳорги муддатда етиштиришда ҳар бир гектар ҳисобидан 24,201 минг. сўм, ёзги муддатда – 26,479 минг. сўм, барг шолғомнинг Дармон навини баҳорги муддатда етиштиришда – 17,852 минг. сўм, ёзги муддатда – 22,277 минг. сўм ўртача даромад олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish