Тўраев Фазлиддин Садриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўн икки бармоқли ичакнинг ёшга оид морфофункционал хусусиятлари ва унинг этил спирти таъсирида ўзгаришлари (тажрибада)” 14.00.02 - Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2639
Илмий раҳбар: Ильясов Азиз Саидмуратович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01
Расмий оппонентлар: Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори; Орипов Фирдавс Суратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги қозоқ-турк халқаро университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: постнатал онтогенезда оқ зотсиз каламушларда ўн икки бармоқли ичакнинг нормал шароитда, спиртли ичимликлар таъсирида ҳамда қора седана мойи билан коррекция қилинган ҳолатдаги морфофункционал хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
илк бор каламуш ўн икки бармоқли ичак букилма соҳалари бурчак даражалари ўлчаниб, энг ўткир бурчак 12 ойликда ўн икки бармоқ - оч ичак букилма бурчаги (36°), энг ўтмас бурчак янги туғилган каламушларда жигар ости букилма бурчаги (160°) эканлиги илмий исботланган;
ўн икки бармоқ ичак букилма сохасида мушак қатлами коллаген тола тутамлари циркуляр ва бўйлама мушак толаларини қовузлоқ шаклида ўраб, букилма яқинидаги соҳаларга нисбатан бирмунча мустаҳкам яхлит мушакли жом ҳосил қилиши букилмаларнинг антирефлюкс аҳамиятининг морфологик асоси эканлиги биринчи марта исботланган;
ўн икки бармоқли ичак букилма соҳаларидаги девор қаватлари, коллаген тола тутамлари, эпителия ҳужайралари, бакалсимон хужайралар, хусусий пластинкадаги лимфоцитлар этил спирти билан турли муддатли заҳарланишда ўрганилган ва қора седана мойининг ҳимоявий роли морфологик асосланган;
этил спирти таъсирида каламушларнинг ўн икки бармоқли ичаги букилма соҳасидаги девор қатламларининг иммунгистокимёвий таҳлилида виментин билан бўялиш интенсивлиги ошиши, десмин билан бўялиш эса пасайиши, шунингдек, этил спирти билан биргаликда қўлланилган қора седана мойи ушбу ўзгаришларни юмшатиб, иммунгистокимёвий маркерлар экспрессиясини нисбатан барқарор ҳолда сақлаб қолиши илк маротаба асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Ўн икки бармоқли ичакнинг ёшга оид морфофункционал хусусиятлари ва унинг этил спирти таъсирида ўзгаришлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк каламуш ўн икки бармоқли ичагининг макроскопик кўрсаткичларининг ёшга доир ривожланиш динамикаси, букилмаларнинг бурчак даражалари, анатомо- топографик хусусиятлари ва букилма даражаларининг ўзгариш қонуниятлари тахлили бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 30 сентябрдаги 23-М/103- сон хулосаси билан тасдиқланган «Оптимизация органосохраняющих операций путем изучения макроанатомических особенностей двенадцатиперстной кишки у крыс» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг №42-сонли буйруғи билан, Бухоро шахар тиббиёт бирлашмасининг № 312-2-42-ТВ/2025 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (ИТК нинг 17.07.2025 йилдаги № 22/24 сонли тасдиғи). Ижтимоий самарадорлиги: ўн икки бармоқ ичак букилма соҳаларининг ёшга хос ривожланиш динамикасида аниқланган қонуниятлар аҳолига ўз вақтида ташхис қўйиш даражасини янада яхшилаш, прогнозлаш ва илмий ўйланган самарали усуллар орқали жаррохлик амалиётларида орган сақлаш операцияларини ўтказиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: этил спирти таъсирида келиб чиққан ўн икки бармоқ ичакдаги функционал ўзгаришларни тадқиқ қилиш, уларни аниқлаш ва баҳолаш натижасида диагностика усулларини такомиллаштириш орқали 1 нафар бемор хисобига 185000 сўмга бюджет маблағларини, бюджетдан ташқари маблағларни 125000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: ўн икки бармоқ ичак букилма сохаси мушак қатлами коллаген тола тутамлари бўйлама ва циркуляр мушак толаларини қовузлоқ шаклида ўраб яхлит мушакли жомни ҳосил қилиши, букилмагача бўлган соҳада мушак қаватининг коллаген тола тутамлари қовузлоқлари юпқа ва сийрак, букилмадан кейинги соҳада эса букилмагача соҳага нисбатан қалин ва зич жойлашган бўлиб, уларнинг антирефлюкс аҳамияти бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 30 сентябрдаги 23-М/103- сон хулосаси билан тасдиқланган «Оптимизация органосохраняющих операций путем изучения макроанатомических особенностей двенадцатиперстной кишки у крыс» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг №42-сонли буйруғи билан, Бухоро шахар тиббиёт бирлашмасининг №312-2-42-ТВ/2025 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (ИТК нинг 17.07.2025 йилдаги № 22/24 сонли тасдиғи). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали алькоголизмнинг ўн икки бармоқли ичак биометрик параметрларига таъсирининг аниқланган қонуниятлари аҳолига ўз вақтида ташхис қўйиш даражасини янада яхшилаш, прогнозлаш ва илмий ўйланган самарали усуллар орқали даволаш имконини берди. Бундан ташқари бу маълумотлар клиникада турли ёш гуруҳлари учун дифференциал терапия стратегияларини ишлаб чиқиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: этил спирти таъсирида келиб чиққан ўн икки бармоқ ичакдаги функционал ўзгаришларни тадқиқ қилиш, уларни аниқлаш ва баҳолаш натижасида диагностика усулларини такомиллаштириш орқали 1 нафар бемор хисобига 205000 сўмга бюджет маблағларини, бюджетдан ташқари маблағларни 135000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: ўн икки бармоқли ичак букилма соҳасидаги девор қаватлари, коллаген тола тутамлари, эпителия ҳужайралари спиртли ичимликлар билан сурункали захарланишда ўрганилган ва қора седана мойининг морфологик асосланган ҳимоявий аҳамияти бўйича таклифлар берилган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали алькоголизмнинг ўн икки бармоқли ичак биометрик параметрларига таъсирида олинган натижалар алкогол билан боғлиқ касалликларни олдини олиш дастурларига асос бўлиб хизмат қилди. Шунингдек аҳолига ўз вақтида ташхис қўйиш даражасини янада яхшилаш, прогнозлаш ва илмий ўйланган самарали усуллар орқали даволаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: этил спирти таъсирида келиб чиққан ўн икки бармоқ ичакдаги функционал ўзгаришларни тадқиқ қилиш, уларни аниқлаш ва баҳолаш натижасида диагностика усулларини такомиллаштириш орқали 1 нафар бемор хисобига 145000 сўмга бюджет маблағларини, бюджетдан ташқари маблағларни 125000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: ўн икки бармоқли ичак букилма соҳасидаги девор қатламларининг этил спирти таъсирида кузатиладиган патоморфологик ўзгаришларини иммунгистокимёвий - десмин ва виментин маркерларини қўллаш орқали аниқланган маълумотлар аҳамияти бўйича таклифлар берилган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали алькоголизмнинг ўн икки бармоқли ичак биометрик параметрларига таъсирининг аниқланган қонуниятлари аҳолига ўз вақтида ташхис қўйиш даражасини янада яхшилаш, прогнозлаш ва илмий ўйланган самарали усуллар орқали даволаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: этил спирти таъсирида келиб чиққан ўн икки бармоқ ичакдаги функционал ўзгаришларни тадқиқ қилиш, уларни аниқлаш ва баҳолаш натижасида диагностика усулларини такомиллаштириш орқали 1 нафар бемор хисобига 135000 сўмга бюджет маблағларини, бюджетдан ташқари маблағларни 115000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.