Абдуллаева Камола Рустамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарини бошқариш учун муҳандис ходимларни тайёрлашнинг компютерли ўқитиш тизимлари”, 05.01.08 – “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3886.
Илмий раҳбар: Авазов Юсуф Шодиевич, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Севинов Жасур Усмонович техника фанлари доктори, профессор; Иванян Арсен  Игнатевич, техника фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аралашмаларни ажратиш технологик жараёнларини бошқаришнинг интеллектуал тизими ҳамда жараёнларни бошқарувчи муҳандис-операторларни ўқитиш тизимлари учун такомиллашган функсияли компютерли тренажёрни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маълумотларни нейрон тармоқли интеллектуал таҳлил қилиш асосида муҳандис-операторларнинг билимини диагностика қилиш ва баҳолаш имконини берадиган ва аралашмаларни ажратиш жараёнини акс эттирадиган такомиллашган функсияли интеллектуал компютер тренажёри ишлаб чиқилган;
аралашмаларни ажратиш технологик жараёнининг ноаниқ мантиқли модели асосида турли вазифаларга мўлжалланган бошқариш тизимлари ва компютер тренажёр-ўқув мажмуаларини яратиш имконини берувчи алгоритм ишлаб чиқилган;
саноат ишлаб чиқаришидаги вазиятлар сенарийлари асосида турли авариявий вазиятлар ва инсидентларда қарор қабул қилиш кўникмаларини баҳолаш имконини берувчи технологик жараёнларни бошқариш операторларининг билимларини назорат қилиш услубияти ишлаб чиқилган;
математик тавсиф ва моддий баланс қонуниятларидан фойдаланган ҳолда аралашмаларни ажратиш жараёнини босқичма-босқич тавсифлаш усули асосида математик моделнинг аниқлигини ошириш имконини берадиган математик моделлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;
вазиятли бошқариш усули ва Ашёлар интернети технологиялари асосида аралашмаларни ажратиш жараёнини бошқариш сифатини ошириш имконини берувчи интеллектуал бошқариш тизимларининг структуралари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат жараёнларини бошқарувчи муҳандис ходимларни ўқитиш тизими ва бошқариш тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
муҳандис-операторларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш имкониятини берувчи кўп функсияли компютерли тренажёр “Махам-Чирчиқ” АЖда жорий қилинган (“Ўзкимёсаноат” АЖ нинг 2025-йил 28-февралдаги 13-647-сон маълумотномаси). Натижада ажратиш жараёнини бошқариш тизимини бошқарувчи операторларни малака ва кўникмалари ошиб, бошқаришнинг сифатини яхшилаш имконини берган;
муҳандис-операторларнинг билим ва кўникмаларини диагностика қилиш, баҳолаш алгоритми ва услубияти “Махам-Чирчиқ” АЖда жорий қилинган (“Ўзкимёсаноат” АЖ нинг 2025-йил 28-февралдаги 13-647-сон маълумотномаси). Натижада муҳандис-операторларнинг билим ва кўникмаларини янада обектив баҳолаш имконини берган;
аралашмаларни ажратиш жараёнини бошқаришнинг интеллектуал тизими “Махам-Чирчиқ” АЖда жорий қилинган (“Ўзкимёсаноат” АЖ нинг 2025-йил 28-февралдаги 13-647-сон маълумотномаси). Натижада технологик жараёнларини бошқариш сифати яхшиланишига ва энергия тежамкорликка  эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish