Бектурдиев Ғулом Қувондиқ ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таъминлагични такомиллаштириш орқали аррали жинни самарадорлигини ошириш”, 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  № B2022.2.PhD/Т2912 
Илмий раҳбар: Сулаймонов Рустам Шенникович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.06.2020.Т.115.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ўрозов Мустафоқул Қултўраевич, техника фанлари доктори, доцент. Пардаев Хонимкул Нормаматович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таъминлагич-тозалагични такомиллаштириш орқали пахтани самарали тозалаш ва жинлаш  технологиясини таъминлайдиган аррали жинни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аррали жинда пахтани майда ифлосликлардан тозалашда пахта сифатини яхшилаш билан тозалаш самарадорлигини оширадиган янги конструксияли қозиқли барабан планкасини шахмат шаклида уйган ҳолда ва барабандаги қозиқлар сонини камайтирган ҳолда ишлаб чиқилган; 
тозалаш зонасида оқимдаги пахтадан майда ифлосликларни ажралиш жараёнининг жадаллашиши, барабандаги қозиқлар зарбаси таъсирида пахтанинг тўрли юза сиртидаги зичлигига ва босим кучига боғлиқлик тенгламаси пахта бўлакчаси тезлигини камайиш коеффисенти асосида аниқланган; 
янги конструксияли қозиқли барабанда пахта оқимини тўрли юза ёйи бўйлаб тозаланишида қозиқлар зарба кучи ҳисобига оқимни босими, зичлиги ва тезлигини ўзгариши юзага келиши билан босим ва зичликнинг камайиши, тезликнинг эса ошиши пахтани биринчи сексиядан иккинчи сексияга ўтишида титилиши ҳисобига юзага келганлиги Эйлер тенгламаси ва стасионар харакати учун массани сақланиш ҳолатини инобатга олган ҳолда аниқланган;
пахтани майда ифлосликлардан тозалаш ва жинлашда, тозалаш самарадорлигининг, жин иш унумдорлигининг ва маҳсулотлар сифатининг ошиши қозиқли барабан айланаси бўйлаб қозиқлар сони ва қозиқлар билан тўрли юза оралиқ масофасига боғлиқлиги регрессион тегламага асосан ўрнатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта- тўқимачилик кластери пахта тозалаш корхоналарида пахтани майда ифлосликлардан жинда тозалаш ва жинлашда самарадорлиги юқори бўлган ускуналарни яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жинни ўзида пахтани майда ифлосликлардан тозалаш ва жинлаш технологияси ва ускунаси «Пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси тасарруфидаги корхонага, жумладан Сирдарё вилояти “Боёвут течно cлусте” МЧЖ пахта тозалаш корхонасига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2025 йил 27 июндаги 03/25-1601- сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли пахтани майда ифлосликлардан тозалашда жиннинг тозалаш самарадорлигини ўртача 2,04 (абс)% ва 3,0 (абс)% га, иш унумдорлигини ўртача 45 кг/ҳ га ошириш имкони яратилган;
такомиллаштирилган 8ДП-90 русумли аррали жин «Пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси тасарруфидаги корхонага, жумладан Сирдарё вилояти “Боёвут течно cлусте” МЧЖ пахта тозалаш корхонасига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2025 йил 27 июндаги 03/25-1601- сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли пахтани тозалаш ва жинлашдан ишлаб чиқарилган толанинг сифати ўртача 0,04 (абс)% га ва 0,11 (абс)% га, чигитнинг сифати ўртача 0,11 (абс)% ва 0,13 (абс)% га яхшилаш имкони яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish