Вахабова Дилфуза Розиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абу Абдуллоҳ Рудакийнинг ижтимоий-ахлоқий қарашлари (фалсафий талқини)”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fal1406
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08. 
Илмий раҳбар: Шарипова Ойгул Турсуновна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Наврузова Гулчихра Негматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бахриева Дилфуза Хакимовна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Абу Абдуллоҳ Рудакийнинг ижтимоий-ахлоқий қарашларининг ёшларни миллий қадриятларга содиқлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Абу Абдуллоҳ Рудакийнинг инсоннинг зоҳиран (инсонларларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш, ҳалоллик ва адолатли бўлиш, жамият қоидаларига риоя қилиш) ва ботинан (ёлғон гапирмаслик, ҳасад, кибр, риё каби иллатлардан йироқ бўлиш) ахлоқли бўлишига оид ижтимоий-ахлоқий ғоялари “Кексаликдан шикоят”  (Шикоят ас пири), “Бўйи Жўйи Мулиён” (Дар васфи Бухоро), “Май онаси” (Модари май) қасидалари, “Калила ва Димна”, “Синбоднома” маснавийлари асосида очиб берилган;
Абу Абдуллоҳ Рудакий онтологик (борлиқ, тана ва руҳнинг ўзаро алоқадорлиги) ва антропологик (ҳаётнинг маъноси, ахлоқий масъулияти ва ижтимоий муносабатларда адолат) қарашларининг инсонийлик, ҳақиқатни англаш, ўз нафсини тийиш, нафсга қарши курашиш, маънавий комилликка эришиш, билимга интилиш каби гуманистик моҳияти ёш авлод тарбиясида барқарор маънавий муҳит яратиш, глобал таҳдидлар қаршисида миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ қолишда фалсафий аҳамият касб этиши асослаб берилган; 
Абу Абдуллоҳ Рудакийнинг ўрта асрлар фалсафий тафаккур ривожидаги ғоявий етакчилик роли (инсон қадрини улуғлаш, маънавият ва ахлоқий баркамолликни жамият тараққиётининг асосий шарти сифатида талқин этиш, шеърият орқали фалсафий қарашларни оммага етказиш) ва ижтимоий-ахлоқий қарашларининг халқпарварлик, ватанпарварлик, ҳалоллик, бағрикенглик, меҳнацеварлик хусусиятлари ва одамлар тақдирига бефарқ бўлмасликда, бағрикенгликда, миллий ўзликни англаш, меҳнацеварлик ва масъулият туйғусини мустаҳкамлашдаги аҳамияти “Бўйи Жўйи Мулиён” (Дар васфи Бухоро) қасидаси асосида исботланган; 
Рудакийнинг адабий-маънавий меросида илгари сурилган ижтимоий “муросасозлик” консепсиясининг инсонлараро келишув ва ҳамкорлик орқали жамоавий барқарорликни таъминлаш тамойиллари ва , адолат, ўзаро ҳурмат ва тинч-тотув яшаш каби мезонлари “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг жамият тараққиётини таъминлашда маслаҳат, келишиш, шериклик, ҳамкорлик, ўзаро яқин қўшничилик тинчликсеварлик мақсадлари билан адекват эканлиги аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абу Абдуллоҳ Рудакий ижтимоий-ахлоқий қарашларини фалсафий таҳлил қилиш бўйича олинган натижалар асосида: 
Абу Абдуллоҳ Рудакийнинг инсоннинг зоҳиран (инсонларларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш, ҳалоллик ва адолатли бўлиш, жамият қоидаларига риоя қилиш) ва ботинан (ёлғон гапирмаслик, ҳасад, кибр, риё каби иллатлардан йироқ бўлиш) ахлоқли бўлишига оид ижтимоий-ахлоқий ғоялари “Кексаликдан шикоят”  (Шикоят ас пири), “Бўйи Жўйи Мулиён” (Дар васфи Бухоро), “Май онаси” (Модари май) қасидалари, “Калила ва Димна”, “Синбоднома” маснавийлари асосида очиб берилганлигига оид таҳлилий материаллардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Адабий муҳит” теледастурларида эфирга узатилган кўрсатувлар, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 28-октябрдаги 01/09/162-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинлар эътиборига ҳавола қилинган ушбу телекўрсатувлар ва радиоешиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни бойитилиб, кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган;
Абу Абдуллоҳ Рудакий онтологик (борлиқ, тана ва руҳнинг ўзаро алоқадорлиги) ва антропологик (ҳаётнинг маъноси, ахлоқий масъулияти ва ижтимоий муносабатларда адолат) қарашларининг инсонийлик, ҳақиқатни англаш, ўз нафсини тийиш, нафсга қарши курашиш, маънавий комилликка эришиш, билимга интилиш каби гуманистик моҳияти ёш авлод тарбиясида барқарор маънавий муҳит яратиш, глобал таҳдидлар қаршисида миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ қолишга доир илмий янгиликлар, илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ ёʻналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда, илм-фан ва маърифат тарғиботи” 16-банди “Буюк аллома ва мутафаккирларимиз ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, бой маънавий ва маданий меросларини асраб авайлаш, илмий-ижодий асарларини кенг тарғиб қилиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 18-ноябрдаги 10/165-сон маълумотномаси) Натижада, Абу Абдуллоҳ Рудакий ижодий фаолиятини ўрганиш ва унинг маънавий меросига оид тадқиқотлар таҳлили асосида унинг ижтимоий-фалсафий қарашлари моҳиятини очиб беришга хизмат қилган;
Абу Абдуллоҳ Рудакийнинг ўрта асрлар фалсафий тафаккур ривожидаги ғоявий етакчилик роли (инсон қадрини улуғлаш, маънавият ва ахлоқий баркамолликни жамият тараққиётининг асосий шарти сифатида талқин этиш, шеърият орқали фалсафий қарашларни оммага етказиш) ва ижтимоий-ахлоқий қарашларининг халқпарварлик, ватанпарварлик, ҳалоллик, бағрикенглик, меҳнацеварлик хусусиятлари ва одамлар тақдирига бефарқ бўлмасликда, бағрикенгликда, миллий ўзликни англаш, меҳнацеварлик ва масъулият туйғусини мустаҳкамлашдаги аҳамиятига доир назарий хулосалари ва методологик тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақам “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон трансдисиплинар платформасини яратиш” (2021-2022-йй) амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 16-декабрдаги 04/11-13195-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа материаллари ҳамда “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари” электрон веб-сайти янги илмий манба ва маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган;
Рудакийнинг адабий-маънавий меросида илгари сурилган ижтимоий “муросасозлик” консепсиясининг инсонлараро келишув ва ҳамкорлик орқали жамоавий барқарорликни таъминлаш тамойиллари ва , адолат, ўзаро ҳурмат ва тинч-тотув яшаш каби мезонлари “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг жамият тараққиётини таъминлашда маслаҳат, келишиш, шериклик, ҳамкорлик, ўзаро яқин қўшничилик тинчликсеварлик мақсадлари билан адекват эканлигига оид илмий янгилик ва тавсиялардан Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар ссенарийларини тайёрлаш ҳамда буюртма асосида тайёрланган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси” номли китобнинг мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 19-декабрдаги 02/566-сон маълумотномаси). Натижада, Абу Абдуллоҳ Рудакийнинг манавий меросидаги билим ва тараққийпарварлик ғоялари “Янги Ўзбекистон”да ёш авлоднинг билим ва маънавиятга бўлган қизиқишини оширишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish