Худайбердиева Садоқат Абдиманноновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда суғурта компаниялари ва банкларнинг ўзаро интеграциясини такомиллаштириш”, 08.00.07- “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt.2460.
Илмий раҳбар: Кенжаев Илҳом Ғиёзович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.1.17.01.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Низомиддин Ҳамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: суғурта компаниялар ва банкларнинг ўзаро интеграциясини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
банклар ва суғурта компаниялари интеграцион ҳамкорлигининг шакли, турлари, технологиялари, обект ва субектлари ҳамда интеграция инструментларини бирлаштириш таклиф этилган;
суғурта компаниялари ва банклар ўртасидаги ҳамкорликнинг янада ривожланишига эришиш ҳамда кўп сондаги банк ва суғурта хизматларидан фойдаланувчиларга бир вақтнинг ўзида банк ва суғурта хизматларидан фойдаланиш имконини яратиш мақсадида банкларга суғурта ташкилоти номидан суғурта шартномаларини тузиш амалиётига рухсат бериш таклиф этилган;
банклар ва суғурта компанияларининг юқори интеграциялашган банк-суғурта маҳсулотини ишлаб чиқиш, хусусан, ҳаёт суғурта полисини ипотека кредити олишда кафолат сифатида қўллаш имконини берувчи янги маҳсулот ипотека суғурта полисини амалиётда қўллаш таклиф этилган;
Ораcле СО А Суите дастурий комплексини амалиётда қўллаш орқали банклар ва суғурта компаниялари ўртасидаги интеграцион муносабатлар билан боғлиқ харажатларни камайтириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда суғурта компаниялари ва банкларнинг ўзаро интеграциясини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
банклар ва суғурта компаниялари интеграцион ҳамкорлигининг шакли, турлари, технологиялари, обект ва субектлари ҳамда интеграция инструментларини бирлаштириш таклифи (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2024-йил 18-сентябрдаги №71-сонли) ва (“Труст-Инсуранcе” АЖ суғурта компаниясининг 2024-йил 10-июлдаги №01/01-704-сон маълумотномаси) амалиётда фойдаланиш учун қабул қилинди. Натижада 2023-йилда тижорат банклари воситачилигида банк рисклари билан боғлиқ суғурта шартномалари 2022-йилга нисбатан 25 фоизга ошди, шу билан бирга, мазкур суғурта шартномаларининг зарарлилик даражаси 15 фоизга тушишига эришилган.
суғурта компаниялар ва банклар _ ўртасидаги ҳамкорликнинг янада ривожланишига эришиш ҳамда кўп сондаги банк ва суғурта хизматларидан фойдаланувчиларга бир вақтнинг ўзида банк ва суғурта хизматларидан фойдаланиш имконини яратиш мақсадида банкларга суғурта ташкилотлари номидан суғурта шартномаларини тузиш амалиётига рухсат бериш таклифи (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2024-йил 18-сентябрдаги №71-сонли) ва (“Труст-Инсуранcе” АЖ суғурта компаниясининг 2024-йил 10-июлдаги №01/01-704-сон маълумотномаси) амалиётда фойдаланиш учун қабул қилинди. Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 0ъзбекистон суғурта бозорида тузилган суғурта шартномалар сони 2022-йилда 217802 тага ва 2023-йилда 1181117 тага ошган.
банклар ва суғурта компанияларининг юқори интеграциялашган банк-суғурта маҳсулотини ишлаб чиқиш, хусусан, ҳаёт суғурта полисини ипотека кредити олишда кафолат сифатида қўллаш имконини берувчи янги молиявий маҳсулот ипотека суғурта полисини амалиётда қўллаш таклифи (“Кафолат Ҳаёт Инсуранcе” АЖ суғурта компаниясининг 2024-йил 18-июлдаги №08-03/217-сон маълумотномаси) амалиётда фойдаланиш учун қабул қилинди. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024-йилда янги молиявий гибрид маҳсулот ипотека суғурта полисини амалиётда қоТлаш натижасида ушбу йилда “Кафолат Ҳаёт Инсуранcе” АЖ суғурта компаниясининг йиллик фойдаси 5 фоизга ошган.
Ораcле СОА Суите дастурий комплексини амалиётда қўллаш орқали банклар ва суғурта компаниялари ўртасидаги интеграцион муносабатлар билан боғлиқ харажатларни камайтириш таклифи (“Труст-Инсуранcе” АЖ суғурта компаниясининг 2024-йил 10-июлдаги №01/01-704-сон маълумотномаси) амалиётда фойдаланиш учун қабул қилинди. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Труст-Инсуранcе” АЖ суғурта компанияси ва “Ипотекабанк” АЖ тижорат банки ўртасидаги интеграцион муносабатлар билан боглиқ тўғридан-тўғри фаолиятга алоқадор бўлмаган харажатлар 2023-йилга нисбатан 2024-йилда 20 фоизга камайган.