Умаров Зафар Абсаматовичнинг 
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.      Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари кредитлаштириш операцияларининг бухгалтерия ҳисоби ва ички аудити методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит», 08.00.08 - «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Iqt193.
Илмий маслаҳатчи: мавжуд эмас.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Жумаев Нодир Хосиятович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ибрагимов Абдугапур Каримович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклари кредитлаштириш операциялари, уларни бухгалтерия ҳисоби ва ички аудитини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кредит риски юзага келиши мумкин бўлган кредит, факторинг, форфейтинг, лизинг, банк кафолати ва қопланмаган аккредитив амалиётларини кредитлаштириш ва унга тенглаштирилган операцияларига тоифасига киритиш таклиф этилган;
банк молиявий ҳисоботи шаффофлигини ошириш учун берилган кредитларни молиявий ҳисоботда амортизацияланган қиймат бўйича акс эттириш таклиф этилган;
кредит рискига эга кредитлаштириш ва унга тенглаштирилган операцияларнинг ички аудитини ўтказишда «Рискка асосланган аудиторлик текширувларини ўтказишнинг йиллик режасини ишлаб чиқиш регламенти»ни ишлаб чиқиш, унинг самарадорлигини таъминлаш учун йилда камида бир марта Банк Кузатув кенгаши томонидан тасдиқлаш таклиф этилган;
кредит риски мавжуд кредитлаштириш ва унга тенглаштирилган операциялар ички аудитида риск даражаси юқори бўлган, баланс ва балансдан ташқарида ҳисобга олинган муаммоли активлар, фақат кафиллик ёки суғурта полиси билан таъминланган кредитлар тўлиқ хажмда, бошқа кредит маҳсулотлари эса камида 20 фоиз хажмда танлов асосида ички аудиторлик текшируви ўтказиш ўтказилиши асосланган;
банк кредит портфелидаги алоҳида-муҳим кредитларни кредит риски даражасига қараб 1-босқич - «Кредит риски паст бўлган кредитлар», 2-босқич - «Кредит рискида ўсиш кузатилган кредитлар», 3-босқич - «Қадрсизланган кредитлар» тоифасида таснифлаш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари кредитлаштириш операциялари бухгалтерия ҳисоби ва ички аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кредит риски юзага келиши мумкин бўлган кредит, факторинг, форфейтинг, лизинг, банк кафолати ва қопланмаган аккредитив амалиётларини кредитлаштириш ва унга тенглаштирилган операцияларига тоифасига киритиш таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бошқарувининг 2023-йил 28 декабрдаги 395-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг кредит сиёсатида («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ нинг 2025-йил 3 апрелдаги 27-06/6827-сон маълумотномаси) ва «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Банк Бошқарувининг 2024-йил 14-февралдаги 25/5-сонли қарори билан тасдиқланган ««Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг кредит сиёсати»да («Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ нинг 2025-йил 30 июндаги 07-10/8509/1-сон маълумотномаси) ўз аксини топган. Натижада кредит рискини баҳолаш, уни бошқариш, кредитлаштириш амалиётларини ташкил этиш, факторинг, форфейтинг, лизинг, банк кафолати ва қопланмаган аккредитив билан боғлиқ рискларни кредит рискларига тенглаштириш, кредит портфелини шакллантириш ва бошқариш самарадорлиги ошди. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ нинг кредит портфели 2024-йилда 65,5 трлн. сўмни ташкил этиб, 2023-йилга нисбатан 14,5 % га ошган.
банк молиявий ҳисоботи шаффофлигини ошириш учун берилган кредитларни молиявий ҳисоботда амортизацияланган қиймат бўйича акс эттириш таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бошқарувининг 2022-йил 14 февралдаги 16/4-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг Бухгалтерия ҳисоби сиёсатида («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ нинг 2025-йил 3 апрелдаги 27-06/6827-сон маълумотномаси) ва «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Банк Бошқарувининг 2024-йил 14-февралдаги 25/5-сонли қарори билан билан тасдиқланган ««Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг Бухгалтерия ҳисоби сиёсати»да («Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ нинг 2025-йил 30 июндаги 07-10/8509/1-сон маълумотномаси) ўз аксини топган. Натижада банк активларининг реал қийматда акс эттирилишини, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш ҳамда кредит рискларини баҳолаш ва бошқариш самарадорлигини ошириш имкони яратилган.
кредит рискига эга кредитлаштириш ва унга тенглаштирилган операцияларнинг ички аудитини ўтказишда «Рискка асосланган аудиторлик текширувларини ўтказишнинг йиллик режасини ишлаб чиқиш регламенти»ни ишлаб чиқиш, унинг самарадорлигини таъминлаш учун йилда камида бир марта Банк Кузатув кенгаши томонидан тасдиқлаш таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Аудит қўмитасининг йиғилиши баённомаси билан тасдиқланган «Рискка асосланган аудиторлик текширувлари йиллик режасини ишлаб чиқиш регламенти»ни тайёрлаш («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ нинг 2025-йил 3 апрелдаги 27-06/6827-сон маълумотномаси) ва «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ нинг «Рискка асосланган аудиторлик текширувлари йиллик режасини ишлаб чиқиш регламенти»да («Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ нинг 2025-йил 30 июндаги 07-10/8509/1-сон маълумотномаси) ўз аксини топган. Натижада кредит риски юқори бўлган ички аудит текшируви объектларини барвақт аниқлаш, ички аудит хизмати ходимларининг иш унумдорлигини «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ 10 фоизга, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ да 8 фоизга ошириш ҳамда кредитлаштириш амалиётларини аудиторлик текшируви муддатини мос равишда 7 ва 2 кунга қисқартириш имконини яратган. Шунингдек, 70410501-«Банк иши ва аудити» магистратура мутахассислиги талабалари учун тавсия этилган «Банк аудити методологияси» фани бўйича тайёрланган дарсликка киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13 майдаги 166-сонли буйруқ, 166-395 рақамли гувоҳнома). Ушбу таърифнинг дарсликка киритилиши кредитлаштириш операцияларини рискка асосланган ички аудитни ўтказишнинг назарий-услубий жиҳатларини такомиллаштириш ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилган.
кредит риски мавжуд кредитлаштириш ва унга тенглаштирилган операциялар ички аудитида риск даражаси юқори бўлган, баланс ва балансдан ташқарида ҳисобга олинган муаммоли активлар, фақат кафиллик ёки суғурта полиси билан таъминланган кредитлар тўлиқ хажмда, бошқа кредит маҳсулотлари эса камида 20 фоиз хажмда танлов асосида ички аудиторлик текшируви ўтказиш таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ филиалларида ўтказиладиган ички аудит текшируви дастурини тайёрлаш тартиби»да («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ нинг 2025-йил 3 апрелдаги 27-06/6827-сон маълумотномаси) ва ««Бизнесни ривожлантириш банки» АТБда ички аудит текширувини ўтказиш тартиби» да («Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ нинг 2025-йил 30 июндаги 07-10/8509/1-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада ички аудит хизмати томонидан филиалларни кредитлаштириш фаолиятини текширишнинг ўртача муддатини 5 кунга қисқартирди, ички аудит ходимлари иш унумдорлигини 10 фоизга оширди, танлов мезонлари аниқлаштирилди, аудиторлик далилларининг этарлилигини таъминланди.
банк кредит портфелидаги алоҳида-муҳим кредитларни кредит риски даражасига қараб 1-босқич - «Кредит риски паст бўлган кредитлар», 2-босқич - «Кредит рискида ўсиш кузатилган кредитлар», 3-босқич - «Қадрсизланган кредитлар» тоифасида таснифлаш таклифи 5230700-«Банк иши ва аудити» бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган «Банкларда бухгалтерия ҳисоби» фани бўйича тайёрланган дарсликка киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28 декабрдаги 676-сонли буйруқ, 676-396 рақамли гувоҳнома). Ушбу таърифнинг дарсликка киритилиши кредитларни риск даражасига қараб таснифлаш, улар бўйича заҳираларни яратиш ва уни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг назарий-услубий жиҳатларини такомиллаштириш ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилган. Шунингдек, мазкур таклиф «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг кредит сиёсати, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг Бухгалтерия ҳисоби сиёсати, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг риск-аппетити ва риск профили сиёсатида («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ нинг 2025-йил 3 апрелдаги 27-06/6827-сон маълумотномаси) ва ««Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг кредит сиёсати», ««Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг Ҳисоб сиёсати», «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг риск-аппетити ва риск профили сиёсати»да («Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ нинг 2025-йил 30 июндаги 07-10/8509/1-сон маълумотномаси) акс этган ҳолда, алоҳида-муҳим кредитларни молиявий ҳисоботда тўғри акс эттирилиш, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига мослашиши, алоҳида-муҳим кредит учун кредит рискини баҳолашга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish