Салаев Умрбек Кадамбаевичнинг 
 фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Қадимги Хоразм воҳаси ибтидоий маданият тарихи, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tar1930
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матякубов Хамдам Хамиджанович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахитбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор.; Маткурбонов Омонбой Одилбекович, Маъмун университети доценти PhD., доц..
Етакчи ташкилот номи: ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг асосий мақсади. Хоразм воҳасининг ибтидоий давр маданияти тарихини таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Жанубий Оролбўйи ибтидоий жамоа тузуми даври палеогеографияси шароитида антропоген ландшафт, экология масалалари шунингдек бу ҳудуднинг тош ва бронза даврлари манзилгоҳларида олиб борилган археологик изланишлар натижалари таҳлил қилиниб ёритилди;
Амударё қуйи ҳавзасида  сўнгги тош, неолит, энеолит даври аҳоли манзилгоҳлари жойлашиши хусусияти ва олиб борилган тадқиқотлар тахлили асосида унинг хўжалик-маданий типлари, термачилик ва овчилик жамиятнинг ижтимоий асоси эканлиги далилланди;
бронза асри якун топган давр Хоразмга шимоли ва шимоли-ғарбий  томондан кўчманчи қабилалар Жанубий Оқчадарё ҳудудига кўчиб келиб, этник жараёнларни янада жадаллаштирганлиги далилланди;
бронза даври жамиятининг ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий муносабатлари, хўжалик-маданий ҳудудларнинг ривожланишига таъсир қилувчи омиллари таҳлил қилинди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги Хоразм воҳаси ибтидоий маданият тарихи, аҳолининг турмуш тарзи, моддий ва маънавий маданиятини ўрганишдан келиб чиққан илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Жанубий Оролбўйи ибтидоий жамоа тузуми даври палеогеографияси шароитида антропоген ландшафт, экология масалалари шунингдек бу ҳудуднинг тош ва бронза даврлари манзилгоҳларида олиб борилган археологик изланишлар натижалари таҳлил қилиниб ёритилганлиги тўғрисидаги илмий янгиликлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалидаги “Тарих кў згуси”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурларнинг ссенарийларини (2025 йил январ-март ойларида) тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 3-июндаги 05.09.811-сон маълумотномаси). Натижада Хоразм воҳаси аҳолиси томонидан қолдирилган манзилгоҳлар ҳақидаги тасаввурларни бойитишда назарий манба хисобланади;
Амударё қуйи ҳавзасида сўнгги тош, неолит, энеолит даври аҳоли манзилгоҳлари жойлашиши хусусияти ва олиб борилган тадқиқотлар тахлили асосида унинг хўжалик-маданий типлари, термачилик ва овчилик жамиятнинг ижтимоий асоси эканлиги тўғрисидаги илмий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалидаги “Тарих кў згуси”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурларнинг ссенарийларини (2025-йил январ-март ойларида) тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 3-июндаги 05.09.811-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар ёшларда тарихий тафаккурни шакллантириш, ўлка халқлари маданий меросини ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш имконини берган;
бронза асри якун топган давр Хоразмга шимоли ва шимоли-ғарбий томондан кўчманчи қабилалар Жанубий Оқчадарё ҳудудига кўчиб келиб, этник жараёнларни янада жадаллаштирганлиги ҳақидаги материаллардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2025-йил 04-июлдаги 05-01-21-3683-сонли далолатномаси). Натажада ёшлар оъртасида китобхонликни тарғиб этиш, тарихимиз ва миллий маданиятимизни оърганиш, юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида тайёрланадиган видео материаллар ва тарғибот қоълланмаларини ишлаб чиқишда қўллаш имконини берган;
бронза даври жамиятининг ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий муносабатлари, хўжалик-маданий ҳудудларнинг ривожланишига таъсир қилувчи омиллари таҳлилий маълумотларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2025-йил 04-июлдаги 05-01-21-3683-сонли далолатномаси). Мазкур илмий натижалар лойиҳа доирасида тайёрланган дастур, монография ва электрон ресурсларни мазмунан бойитиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish