Сейдуллаев Сулеймен Шинбергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Жанубий Орол бўйи минтақаси шаҳарларининг меъморий-режавий ечимларини такомиллаштириш”, 18.00.02 – Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/А111.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Илмий раҳбар: Маматмусаев Тохир Шайдулович, архитектура фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.07.2024.А.20.11 (Бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Дурдиева Гавхар Салаевна, архитектура фанлари доктори, профессор; Юнусов Шокир Маматович, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Орол бўйи минтақаси шаҳарларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлларини таклиф қилиш ҳамда шаҳарларнинг меъморий-режавий барқарорлигини таъминлашга қаратилган ечимларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Орол бўйи минтақаси шаҳарларининг ўрта асрлардаги структуравий тузилиши Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари каби шаклланганлиги Қўнғирот ва Хўжайли шаҳарларининг эски шаҳар қисмининг структуравий тузилиши - арк, шаҳристон, рабод, регистон майдони кабилар орқали исботланган;
минтақа шаҳарларининг меъморий-режавий ечимлари, уларнинг шаклланиш босқичлари баҳоланиб, шаҳарларнинг структуравий тузилишини такомиллаштиришда комплекс ёндашувни қўллаш зарурати исботланган ҳамда Мўйноқ шаҳрини меъморий-режавий жиҳатдан консентрик тугунларни зичлаш модели асосида ривожлантириш, экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида шаҳарнинг шимол тарафида яшил буффер зонани ташкил этиш зарурати асосланган;
минтақа шаҳарларининг ўзига хос хусусиятлари, хусусан, Орол денгизи инқирозининг шаҳарсозликка салбий таъсири баҳоланиб, ҳудудларнинг тарихий меросини асраб-авайлаш ва замонавий шаҳарсозлик талабларига интеграция қилиш бўйича янги ёндашувлар - Нукус шаҳринининг меъморий-режавий шаклини комбинациялашган структурага айлантириш, шимолий-шарқий томонига яшил буффер зона ташкил этиш таклиф қилинган;
Қўнғирот шаҳари меъморий-режавий ечимининг жорий ҳолати баҳоланиб, шаҳарни жанубий-шарқий томонга ривожлантириш бўйича асосланган таклиф ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Орол бўйи минтақаси шаҳарларининг меъморий-режавий ечимини такомиллаштириш мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жанубий Орол бўйи минтақаси шаҳарларининг ўрта асрлардаги структуравий тузилиши Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари каби шаклланганлиги Қўнғирот ва Хўжайли шаҳарларининг эски шаҳар қисмининг структуравий тузилиши - арк, шаҳристон, рабод, регистон майдони кабилар орқали исботланганлиги ҳамда минтақа шаҳарларининг меъморий-режавий ечимлари, уларнинг шаклланиш босқичлари баҳоланиб, шаҳарларнинг структуравий тузилишини такомиллаштиришда комплекс ёндашувни қўллаш зарурати исботланган ҳамда Мўйноқ шаҳрини меъморий-режавий жиҳатдан консентрик тугунларни зичлаш модели асосида ривожлантириш, экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида шаҳарнинг шимол тарафида яшил буффер зонани ташкил этиш зарурати асосланганлиги хусусидаги таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДМ Қорақалпоғистон Республикаси филиали фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 19 августдаги 04-07/01-2677-сон маълумотномаси; “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДМ Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг 2025 йил 22 августдаги 01-01/08-сон далолатномаси). Натижада Орол бўйи шаҳарларининг вужудга келиш ва ривожланиш жараёнлари хусусида илмий асосланган хулосалар чиқариш имконияти яратилган;
минтақа шаҳарларининг ўзига хос хусусиятлари, хусусан, Орол денгизи инқирозининг шаҳарсозликка салбий таъсири баҳоланиб, ҳудудларнинг тарихий меросини асраб-авайлаш ва замонавий шаҳарсозлик талабларига интеграция қилиш бўйича янги ёндашувлар - Нукус шаҳринининг меъморий-режавий шаклини комбинациялашган структурага айлантириш, шимолий-шарқий томонига яшил буффер зоналар ташкил этиш таклиф қилинганлиги ҳамда Қўнғирот шаҳари меъморий-режавий ечимининг жорий ҳолати баҳоланиб, шаҳарни жанубий-шарқий томонга ривожлантириш бўйича асосланган таклиф ишлаб чиқилганлиги хусусидаги таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДМ Қорақалпоғистон Республикаси филиали фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 19 августдаги 04-07/01-2677-сон маълумотномаси; “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДМ Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг 2025 йил 22 августдаги 01-01/08-сон далолатномаси). Натижада Қўнғирот шаҳарининг режавий ечимини такомиллаштириш хусусида илмий асосланган таклифлар яратилган.