Ҳасанова Маҳфуза Тўйқул қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эндометрий гиперплазияси ривожланишида генетик маркерларнинг диагностик аҳамияти”, 14.00.01– Акушерлик ва гинекология. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/ Tib3997.
Илмий раҳбар: Ҳамдамова Муҳайёхон Тўхтасиновна, тиббиёт фанлар доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлар доктори, профессор; Матризаева Гулнара Джуманиёзовна, тиббиёт фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: аёлларда эндометрий гиперплазияси  патогенезида генетик омилларнинг прогностик аҳамиятини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эндометрий гиперплазиясига олиб келувчи хавф омиллари (камқонлик, семизлик, анамнезида тухумдон кисталари) шакллантирилган ва GP IIIa  гени Т1565C полиморфизми Т/C мутант генотипининг учраши эндометрий гиперплазиясининг рецидив кечишини башоратловчи эрта диагностик маркер эканлиги исботланган; 
перименопауза даврида эндометрий гиперплазиясида эндометрий қалинлиги кўрсаткичлари ҳамда TP 53 гени ва  унинг  Pro72Arg полиморфизми Про\Про рецессив генотипнинг орасида тўғридан тўғри кореляцион боғлиқлик борлиги аниқланган;  
перименопауза даврида эндометрий гиперплазиясида гистологик тахлил натижалари ва Tp 53_2 гени C/Т полиморфизмлари орасида кучли мусбат корреляцион боғлиқлик борлиги аниқланган хамда эндометрий саратонига олиб келувчи маркер эканлиги исботланган; 
олинган натижалар асосида перименопауза давридаги аёлларда эндометрий гистологик ташхисоти асосида гиперплазиясини эрта башоратлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
«Эндометрий гиперплазияси хавфсизлик даражасини гистологик жиҳатдан баҳолош» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 10 июндаги 19/42-сон хулосаси олинган.  
биринчи илмий янгилик: эндометрий гиперплазиясига олиб келувчи хавф омиллари (камқонлик, семизлик, анамнезида тухумдон кисталари) шакллантирилган ва GP IIIa  гени Т1565C полиморфизми Т/C мутант генотипининг учраши  эндометрий гиперплазиясининг рецидив кечишини башоратловчи эрта диагностик маркер эканлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: перименопауза даврдаги эндометрий гиперплазиясига олиб келувчи гинекологик, соматик ва метаболик омилларнинг роли етакчи эканлигини инобатга олган ҳолда уларнинг сабаб омилларини эрта аниқлашга йўналтирилган. Эндометрий гиперплазиясини башоратловчи эрта диагностик генетик маркерлар асосида эндометрий гиперплазияси рецидивларининг олдинини олишга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 9500000 сўм бюджет маблағлари эрта диагностик маркёрларни аниқлаш орқали даволаш ва профилактика усулларини жорий этиш орқали стационар даволанишига бўлган эҳтиёж 24%га камайишига эришилган. Хулоса: перименопаузадаги аёлларда эндометрий гиперплазиясини эрта босқичларида  ташхислаш натижасида бемор учун сарфланадиган амбулатор ва стaционар харажатлардан ҳар бир нафар бемор учун бюджет ҳисобидан 391630 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 201760 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: перименопауза даврида эндометрий гиперплазиясида эндометрий қалинлиги кўрсаткичлари ҳамда TP 53 гени ва  унинг  Pro72Arg полиморфизми Pro/Pro рецессив генотипнинг орасида тўғридан тўғри кореляцион боғлиқлик борлиги аниқланиб, Pro/Pro гомозигота рецессив генотипи эндометрий гиперплазияси ривожланишининг предиктори деб топилган; Ижтимоий самарадорлиги: эндометрий гиперплазиясига чалинган перименопауза даврдаги аёлларда TP 53 гени ва  унинг  Pro72Arg полиморфизми Pro\Pro рецессив генотипнинг тақсимланишининг қиёсий таҳлили натижаларини баҳолаш орқали тадқиқотда қўлланилган усуллари ёрдамида ушбу патологиянинг хафвли асоратларини 2 бараварга камайтириш, ҳамда эрта диагностика сифатини оширишга эришилган.  Иқтисодий самарадорлиги: беморларда гистологик текширув натижаларига асосан генетик таҳлил ўтказиш орқали  олдинги текшириш учун қилинган харажат 1 бемор учун 1524000 сўмни ташкил қилган бўлса, биз таклиф қилган усулда харажатлар 554600 сўмни ташкил қилди, йил давомида ҳар бир бемор учун 969400 сўм тежалди. Хулоса: гистологик таҳлилларга асосланиб ташхислаш усулларининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 969400 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: перименопауза даврида эндометрий гиперплазиясида гистологик тахлил натижалари ва Tp 53_2 гени C/Т полиморфизмлари орасида кучли мусбат корреляцион боғлиқлик борлиги аниқланган хамда эндометрий саратонига олиб келувчи маркер эканлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: перименопауза давридаги эндометрий гиперплазиясига чалинган аёлларда эндометрий саратонига ўтиш хавфини башоратловчи Тp 53 гени полиморфизмларини аниқлаш оркали касаллик келиб чиқиш хавфи олдини олиш орқали ёмон сифатли ўсмалар кузатилиши мумкин бўлган беморлар сонини камайтиришга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: перименопауза ёшидаги эндометрий гиперплазиясига чалинган аёлларда генетик ўзгаришларни башоратлаш орқали хавф гурухлари аниқланди. Ушбу хавф гурухларда олиб борилган диагностик усуллар орқали келиб чиқиши мумкин бўлган хавфли асоратларини олди олинди, ҳамда асоратларни даволашда кетадиган сарф-харажатлар ҳисобига 2850000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: эндометрий гиперплазиясининг саратон хавфини эрта аниқлаш натижасида беморларнинг стационар даволаниш кўрсатмаси ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган бюджет харажатларини 2850000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: олинган натижалар асосида перименопауза давридаги аёлларда эндометрий гистологик ташхисоти асосида гиперплазиясини эрта башоратлаш алгоритми ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги Перименопауза давридаги аёлларда гистологик ҳамда генетик ташхислашни комплекс олиб бориш асосида эндометрий саратони келиб чиқиши мумкин бўлган хавф гуруҳлар аниқланди. Иқтисодий самарадорлиги шундаки, таклиф этилаётган комплекс диагностика усуллари орқали бошқа текширув усуллари учун кетадиган сарф-харажатлар  қисқартирилди ва хар бир бемор учун 375000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: эндометрий гиперплазияси эрта аниқлаш, ушбу патология билан боғлиқ бўлган асоратларни олдини олиш  алгоритмини қўллаш орқали касалликни такрорланиш хавфини камайтиришга эришилган.
Илмий натижалар асосида: "Эндометрий гиперплазияси хавфсизлик даражасини гистологик жиҳатдан баҳолаш" услубий тавсияномаси тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 30-ноябрдаги 04/12883-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома перименопауза ёшидаги аёлларда эндометрий гиперплазиясини ўз вақтида аниқлаш, ушбу контингентдаги беморларда малигнизация ва рецидив даражасини камайтириш имконини берган. Тадқиқот давомида олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасининг Самарқанд вилояти филиали ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасасининг Бухоро вилояти филиали амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/42-сон хулосаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши эндометрий гиперплазияси бўлган аёлларни ташхислаш ва даволаш сифатини оширишга, асоратлар частотасини, хавфли ўсмаларга ўтиш ва ўлим хавфини камайтиришга, даволаш харажатларини камайтиришга ва кеч репродуктив даврда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish