Хакимов Ҳамро Бахтиёровичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали оғир атлетикачилар машғулотларини ташкил қилиш услубиятини такомиллаштириш”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped474.
Илмий раҳбар: Баязитов Камил Фаридович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Ярашев Комилжон Дехканович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Қодиров Эркин Ибрагимович педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали оғир атлетикачиларнинг машғулот жараёнларини оптимал режалаштириш орқали такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юқори малакали оғир атлетикачиларнинг тайёргарлик даврида машғулотларини тайёргарлик турлари бўйича тузиш учун икки кураш мусобақа машқларини ҳафталик микроциклларда қўллаш орқали юқори самарада таъсир кўрсатувчи воситалар ва юкламаларнинг ҳажмлари оптималлашган;
олий спорт маҳорати босқичида шуғулланувчи оғир атлетикачилар жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида ротатор машғулот воситаларини кўп йиллик тайёргарлик даврларидаги циклларига мўлжалланган машғулот дастури ишлаб чиқиш ҳисобига йиллик тайёргарлик даврида турли халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришиш имкониятлари кенгайтирилган;
олий спорт маҳорати босқичидаги оғир атлетикачиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган спорт натижаларига самарали таъсир этувчи машғулот воситалари ҳамда юкламалари ҳажми ва шиддатининг оптимал нисбатлари орқали мусобақа жараёнида юқори юкламали ҳаракатларни бажариш самарадорлиги оширилган;
олий спорт маҳоратига ўтувчи спортчиларни тайёрлаш мақсадида ишлаб чиқилган модел кўрсаткичлар ёрдамида спорт такомиллашуви босқичидаги оғир атлетикачиларни турли жисмоний тайёргарлик турлари бўйича рационал ривожланишини назорат қилиш ҳамда халқаро мусобақаларга тайёрлаш жараёнида муобақа олди ва мусобақа юкламаларини юқори самарадорлик билан бажариш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали оғир атлетикачиларнинг машғулот жараёнларини оптимал режалаштириш орқали такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
юқори малакали оғир атлетикачиларнинг тайёргарлик даврида машғулотларини тузиш учун икки кураш мусобақа машқларини қўллаш бўйича таклифлар Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, Спорт яккакурашлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спортчиларининг ўқув-машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 8-апрелдаги 02-16/64-сон маълумотномаси). Натижада, оғир атлетикачиларнинг мусобақа машқлари даст кўтариш 8,4 %, силтаб кўтариш 10,5 %, икки кураш натижаси 10,1 % га яхшиланди. Махсус машқлар ЙШБЎТ 11,9 %, КШБЎТ 9,5 %,
ДККШБТ 9 %, СККШБТ 6,8 %га ижобий натижа қайд этган;
олий спорт маҳорати босқичида шуғулланувчи оғир атлетикачилар жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида ротатор машғулот воситаларини кўпйиллик тайёргарлик даврларидаги циклларига мўлжалланган машғулот дастури бўйича таклифлар Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби спортчиларининг ўқув-машғулотларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 8-апрелдаги 02-16/64-сон маълумотномаси). Натижада, шуғулланувчи оғир атлетикачиларнинг ҳафталик юкламалари 15,7-19,2 % яхшиланган;
олий спорт маҳорати босқичидаги оғир атлетикачиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган спорт натижаларига самарали таъсир этувчи машғулот воситалари ва юкламалари ҳажми ва шиддатининг оптимал тақсимоти Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ўқув машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 8-апрелдаги 02-16/64-сон маълумотномаси). Натижада, республика ва халқаро мусобақаларда 3 та медални қўлга киритишга имкон берган;
олий спорт маҳоратига ўтувчи спортчиларни тайёрлаш мақсадида ишлаб чиқилган модел кўрсаткичлар ёрдамида спорт такомиллашуви босқичидаги оғир атлетикачиларни турли жисмоний тайёргарлик турлари бўйича рационал ривожланишини назорат қилиш ҳамда халқаро мусобақаларга тайёрлаш жараёнида муобақа олди ва мусобақа юкламалари бўйича таклифлар Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази оғир атлетикачиларнинг ўқув машғулотларида танлаб олинган машғулот воситалари асосида ишлаб чиқилган услубияти шуғулланувчиларга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 8-апрелдаги 02-16/64-сон маълумотномаси). Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази тарбияланувчилари 2023-2024 йил мобайнида ёшлар ортасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Республика чемпионатларида марказ спортчилари 3 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медалларини қўлга киритган болса, РОСММ спортчилари 4 та олтин, 2 та кумуш халқаро мусобақаларда 2 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медалларини қўлга киритишган ҳамда 7 та миллий рекорд, 1 та халқаро мусобақа рекордлари янгиланган.