Зокирова Гулилола Хуршид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг фразеологик компетенсиясини шакллантириш технологияси (5–9-синфлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4098
Илмий раҳбар: Жуманазаров Умид Умирзокович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/30.12.2019.Fil.83.01 
Расмий оппонентлар: Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор;  Абдуллаева Лола Тохировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 5-9 синфлар фразеологик компетенсияни шакллантириш технологияларини такомиллаштиришнинг дидактик асосларига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
5-9-синф дарсларида фразеологик ибораларни образли ифода этишда тил контекстида инглиз тилидаги фразеологик иборалар орқали мулоқот қилишнинг лигводидактик ҳамда психолингвистик имкониятларининг таркибий қисмларининг ривожланганлик даражаси исботланган;
тизимли интеграциялашган ёндашув асосида инглиз тилидаги фразеологик ибораларни қўллаш компетенсиясини шакллантириш минтақавий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларини ривожлантиришнинг функсионал аспектлари хатти – харакатларни образли ифодалаш орқали аниқлаштирилган;
 5–9-синф дарсларида фразеологик ибораларни ўрганишда мослашувчан ва махсус компетенсияларни шакллантиришнинг ташкилий компоненти ўқувчиларнинг креативлиги, лойиҳалаш иқтидорини намоён қилишга йўналтирилган ва ўқувчиларнинг ёш – психологик хусусиятлари ва аниқ мақсадга йўналтирувчи лойиҳалари асосида ташкил этишга йўналтирилган прагматик ўқув муҳитини идентивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
фразеологик компетенсияни шакллантиришда амалий ва лойиҳа иши, синфдан ташқари мустақил иш топшириқлари, структуралашган машқлар комплекси электрон манбалар, ИР технологиялари, ижодий изланишлар тил ўрганишга қўйилган минимал талаблар асосида лойиҳалашнинг вариативлигини қатъий белгилаш орқали ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 5-9 синфлар фразеологик компетенсияларни шаклантириш технологияларини такомиллаштиришнинг дидактик асосларига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга оид тадқиқот натижалари асосида: 
5 - 9-синф дарсларида фразеологик ибораларни образлик ифода этишда тил контекстида инглиз тилидаги фразеологик иборалар орқали мулоқот қилишнинг лигводидактик ҳамда психолингвистик имкониятларининг таркибий қисмларининг ривожланганлик даражаси исботлашга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 18-июн 11-05-3965/04-сон маълумотномаси). Натижада 5–9-синф дарсларида фразеологик компетенсияларни ривожлантириш технологияларини шакллантириш моделининг баҳоловчи-натижавий блоки, мезони, кўрсаткичлар ва даражалари такомиллаштирилган.
тизимли интеграциялашган ёндашув асосида инглиз тилидаги фразеологик ибораларни қўллаш компетенсиясини шакллантириш минтақавий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларини ривожлантиришнинг функсионал аспектлари хатти – харакатларни образли ифодалаш орқали аниқлаштиришган ва бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг фойдаланиши учун “Интегратед cоурсе оф теачинг фореигн лангуаГЭС” номли ўқув қўлланма  мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли маълумотномаси). Натижада яратилган ўқув қўлланма мазмуни фразеологик компетенсияга оид асосий назарий билимларнинг тизимли таҳлили ҳамда тегишли илмий манбалар билан бойитилиб такомиллаштирилган;
5–9-синф дарсларида фразеологик ибораларни ўрганишда мослашувчан ва махсус компетенсияларни шакллантиришнинг ташкилий компоненти ўқувчиларнинг креативлиги, лойиҳалш иқтидорини намоён қилишга йўналтирилган ва ўқувчиларнинг ёш – психологик хусусиятлари ва аниқ мақсадга йўналтирувчи лойиҳалари асосида ташкил этишга йўналтирилган прагматик ўқув муҳитини идентивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирга оид таклиф ва тавсиялар 2022-2024-йилларда бажарилган илмий лойиҳада фойдаланилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” (Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан берилган 2024-йил 24-декабрдаги 2854/02-рақамли маълумотнома). Натижада, умумтаълим мактаблари инглиз дарсларида ўқувчиларнинг фразеологик бирликлардан фойдаланиш кўникмасини юқори даражада эгаллаш компетенсиясини оширишга хизмат қилган.
фразеологик компетенсияни шакиллантиришда амалий ва лойиҳа иши, синфдан ташқари мустақил иш топшириқлари, структуралашган машқлар комплекси  электрон манбалар, ИР технологиялари, ижодий изланишлар тил ўрганишга қўйилган минимал талабалр асосида лойиҳалашнинг вариативлигини қатъий белгилаш орқали ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 18-июн 11-05-3965/04-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таʻлимида 5–9-синф ўқувчиларининг инглиз тилида фразеологик компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган технологиялар қўлланилди. Бу технологиялар ўқувчиларнинг фразеологик бирликларни тўғри тушуниш ва қўллаш кўникмаларини шакллантиришга, инглиз тилидаги идиомалар, сўз бирикмалар ва бошқа фразеологик ифодаларни ўзлаштиришда учраши мумкин бўлган лингвистик ва когнитив тўсиқларни енгиб ўтишга ёрдам берди. Шунингдек, ўқувчиларда фразеологик компетенсияни такомиллаштириш орқали уларнинг инглиз тилидаги коммуникатив қобилиятларини ошириш, ўзбек тили ҳамда инглиз тилининг фразеологик қонуниятларини қиёсий ўрганиш ва инглиз тилидаги фразеологик бирликларни контекстда тўғри қўллаш кўникмаларини юқори даражада эгаллаш компетентлигини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish