Каюмов Умид Каюмовичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзанинг пластик навларини яратишда географик жиҳатдан узоқ дурагайлаш усули орқали селекция ишини жадаллаштириш”, 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Qx312.
Илмий маслаҳатчи: Автономов Виктор Александрович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/08.05.2024.Qx.42.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: Ғўзанинг С-6601 (НАП 00359), С6602 (НАП 00358) ва Сурхон-105 (НАП 00360) навлари.
II. Тадқиқотнинг мақсади истиқболли бошланғич манбани баҳолаш ва танлаб олиш ҳамда энг яхши дурагай ва селексион шакллардан фойдаланиш асосида турли етиштириш шароитларига мослашувчанлик ва юқори рақобатбардошликка эга интенсив типдаги пластик ғўза навларини яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
географик узоқ дурагайлаш усули орқали олинган ғўзанинг бошланғич манба ва дурагайлари морфологик, қимматли-хўжалик ҳамда биокимёвий белгилари бўйича комплекс баҳоланди ва Ф₁ дурагайларда селекцияда айрим комбинациялардан самарали фойдаланиш имкониятини асослаб берувчи доминантлик даражаси (ҳп), стандарт оғиш (σ) ва вариация коеффициенти (В%) нинг намоён бўлиш қонуниятлари аниқланди;
селекция ишларига Ф₁ дурагайларини жалб қилиш самарасини ошириш мақсадида асосий белгилар бўйича гетерозис самарасига эга ҳамда ўсув даври давомийлиги ва микронейр белгилари бўйича тўлиқ доминантликнинг салбий таъсири билан бирга намоён бўлувчи комбинациялардан фойдаланиш зарурлиги аниқланди;
Ф₂-Ф₃ дурагайларида асосий хўжалик белгиларининг ўзгарувчанлиги ва ирсийланиши (ҳ²)ни ўрганиш ирсиятга энг яхши берилувчи ва селекция учун аҳамиятли белгиларни аниқлаш имконини бериши ҳамда «толанинг штапел узунлиги», «микронейр», «солиштирма узилиш узунлиги» ва «тола чиқими» каби белгиларнинг ўрта қийматлари билан бир қаторда ирсийланиш коеффициентини ҳисобга олиш селекция жараёнини дастлабки босқичларда оптималлаштириши ва танлов самарадорлигини ошириши аниқланди;
Ф₂ дурагайларида «тола чиқими» белгиси билан «бир кўсакдаги пахта хом-ашёси вазни», «тезпишарлик» ва тола сифат белгилари ўртасида комплекс танлов учун муҳим аҳамиятга эга бўлган жуфт корреляцион боғлиқликлар мавжудлиги аниқланди;
қимматли хўжалик белгиларининг мажмуига эга, В.даҳлиае Клеб.га бардошлилик ва толанинг юқори сифати билан ажралиб турувчи селекция учун аҳамиятли дурагай ва оилаларни ажратиб олиш имконияти аниқланди ва бу фитоиммунитетнинг маркер ферментлари - пероксидаза, полифенолоксидаза ва фенилаланин аммиак-лиаза қўлланилган биокимёвий таҳлил усуллари билан тасдиқланди;
ғўзанинг турли иқлим шароитларига мослашувчан С-6601, С-6602 ва Сурхан-105 навлари яратилган, улар ишлаб чиқаришга жорий этиш учун истиқболли бўлиб, бу танлов, давлат ва ишлаб чиқариш синовлари натижалари билан тасдиқланган ҳамда уларнинг янгилигини патент билан цдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Географик жиҳатдан узоқ дурагай усули билан ғўзанинг пластик навларини яратиш ва селекцияни жадаллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
ўрта толали ва ингичка толали ғўзанинг С-6601, С-6602 ҳамда Сурхон-105 навлари яратилган ва Республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида 211 га майдонда ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 30 майдаги №05/01-05/02-05/04-03-222 маълумотномаси). Натижада, улар эртапишарлиги (105-115 кун), пахта хом ашёси ҳосилдорлиги (50 ва ундан ортиқ с/га), 10 октябргача даврда асосий пахта хом ашёси ҳосилининг юқори кўрсаткичи, толанинг юқори сифати (ИВ ва Иа тури), тола чиқими (С-6601 ва С-6602 – 38–39%, Сурхон-105 - 35-36%) ва В.даҳлиае га юқори толерантлигига эришиш имконини берган;
истиқболли С-6601 ғўза нави Навоий вилоятида 2021-2024 йилларда 134 га майдонда жорий этилган ва уруғлари кўпайтирилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 30 майдаги №05/01-05/02-05/04-03-222 маълумотномаси). Натижада, бу нав андоза С-6524 навига нисбатан пахта хом ашёси ҳосилдорлиги бўйича 5,7-5,9 с/га юқори, 4-6 кунга эртапишарлик кўрсатиб, унинг рентабеллиги 22,1% ни ташкил этган;
географик жиҳатдан узоқ, навлараро гибридлаштириш натижасида яратилган В.даҳлиае га барқарор, юқори ҳосилдор, эртапишар, тола чиқиши ва сифати юқори (ИВ тип) бўлган С-6602 ўрта толали ғўза нави Тошкент вилоятида 39 га майдонда дастлабки кўпайтириш мақсадида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 30 майдаги №05/01-05/02-05/04-03-222 маълумотномаси). Натижада, янги навдан авндоза С-6524 навига нисбатан ҳар гектардан қўшимча 4,6-4,8 сентнер юқори пахта хом-ашёси олинган ва рентабеллик 25,4% ни ташкил этган;
Сурхон-105 нави 2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида жойлашган янги ғўза навларини дастлабки кўпайтириш элита уруғчилик хўжалигида 38 га майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 30 майдаги №05/01-05/02-05/04-03-222 маълумотномаси). Натижада, янги навдан андоза Сурхон-14 навига нисбатан ҳар гектардан қўшимча 5,3-5,5 сентнер пахта хом ашёси олиниб, рентабеллики 20,1% ни ташкил этган.