Нуриллаев Илҳом Холбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сабзавот (ширин) маккажўхори нав-дурагайларини эртаги ва такрорий экинлар сифатида ўстирилганда қулай экиш муддатларини белгилаш”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Qx1618
Илмий раҳбар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Арамов Музаффар Хошимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Азизов Қобилжан Қахрамонжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жанубий ҳудуд Қашқадарё вилояти сугʻориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида сабзавот (ширин) маккажўхори нав-дурагайлар тўпламини асосий ва такрорий экинлар сифатида ҳар томонлама баҳолаш асосида мосланувчан истиқболлиларини ажратиб, улардан барқарор юқори ва сифатли ҳосил олиш технологиясининг асосий элементи мақбул экиш муддатларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор жанубий ҳудуд Қашқадарё вилояти шароитида сабзавот (ширин) маккажўхори нав-дурагайлари тўплами асосий ва такрорий экинлар сифатида Мегатон Ф1, Бонус Ф1, Голд Ф1, Сентинел Ф1, Фаворите, Замон, Замин, Янги ҳаёт нав-дурагайларида қимматли хўжалик белгилари (тезпишарлиги, дон ва силос масса хосилдорлиги ва махсулотнинг сифат кўрсаткичлари) аниқланган;
ажратилган Мегатон Ф1, Янги ҳаёт ва Шерзод нав-дурагайларининг экиш муддатлари асосий экин сифатида март ойининг учинчи декадасида, такрорий экин сифатида эса июн ойининг учинчи декадаси ва июл ойининг биринчи декадаси эканлиги исботланган;
мосланувчан нав-дурагайлар 20 ва 30 март муддатларида экилганда тупдаги сўталар сони 2,0-2,2 дона, сўталар вазни 318,6-374,6 г, сўтадаги дон қаторлар сони 14,0-16,0 дона, сўта бир қаторидаги донлар сони 37,0-41,3 дона, битта сўтадаги донлар сони 518,0-690,6 донани ташкил этиши аниқланган;
такрорий экин сифатида эрта (30 июн – 10 июлда) экилганда тупдаги сўталар сони 1,9-2,2 дона, сўталар вазни 311,3-367,6 г; сўтадаги дон қаторлар сони 12,0-14,0 дона, сўта бир қаторидаги донлар сони 35,0-35,6 дона, битта сўтадаги донлар сони 420,0-519,0 дона бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилояти эскидан суғориладиган шўрланмаган оч тусли бўз тупроқлар шароитида сабзавот маккажўхори ўстириш технологиясини такомиллаштириш асосида барқарор юқори ва арзон ҳосил олишга имкон берувчи нав-дурагайларни танлаш ва агротехнологиясини яратиш борасида олиб борилган тадқиқотлар асосида:
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун “Қашқадарё вилояти шароитида сабзавот (ширин) маккажўхоридан юқори ва сифатли ҳосил олишда нав-дурагайларни танлаш ва мақбул экиш муддатларини белгилашга оид тавсиялар” тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказиининг 2025-йил 2-июн 05/06-04-306-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиянома фермер хўжаликлари раҳбар-мутахассислари, илмий изланувчилар ва сабзавот (ширин) маккажўхори етиштирувчи ердан фойдаланувчиларга муҳим илмий-услубий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Қашқадарё вилояти шароитида асосий экин сифатида сабзавот (ширин) маккажўхорининг Шерзод, Янги ҳаёт ва Мегатон Ф1 ажратилган мосланувчан нав дурагайларини мақбул экиш (18-20 март) муддатлари ишланмаси вилоятнинг Қарши туманидаги “Турдиева Гулзода” фермер хўжалигининг 1,5 гектар, “Эргаш бобо ўғли Фарҳод” фермер хўжалигининг 1,2 гектар, “Тошниёз ўғли Турдиқул” фермер хўжалигининг 0,8 гектар, жами 3,5 гектар майдонда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказиининг 2025-йил 2-июн 05/06-04-306-сонли маълумотномаси). Натижада асосий экинлар сифатида гектардан ўртача 5,3-7,3 тонна дон ҳосил олишга эришилган;
Қашқадарё вилояти шароитида такрорий экин сифатида сабзавот (ширин) маккажўхорининг ажратилган мосланувчан Шерзод, Янги ҳаёт ва Мегатон Ф1 нав дургайларини мақбул экиш муддатлари (29-30 июн) ишланмаси вилоятнинг Қарши туманидаги “Турдиева Гулзода” фермер хўжалигининг 2,0 гектар, “Эргаш бобо ўғли Фарҳод” фермер хўжалигининг 1,0 гектар, “Тошниёз ўғли Турдиқул” фермер хўжалигининг 1,3 гектар, жами 4,3 гектар майдонда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказиининг 2025-йил 2-июн 05/06-04-306-сонли маълумотномаси). Натижада такрорий экинлар сифатида гектардан ўртача 4,7-6,6 тонна дон ҳосил олишга эришилган.