Бахтиёрова Дурдона Ихтиёр қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг инглиз тили кўникмаларини ривожлантиришда сунъий интеллектдан фойдаланиш методикасини такомиллштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9134
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Холиқова Нозима Неъматуллоевна ф.ф.ф.д. (PhD), профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети. PhD.03/27.09.2024.Ped.72.09
Расмий оппонентлар: п.ф.д. (DSc), Дилова Наргина Гайбуллаевна, ф.ф.д. (PhD) Ачилова Рисолат Аъзамовна
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларнинг инглиз тили кўникмаларини ривожлантиришда сунъий интеллектдан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
-сунъий интелектдан фойдаланиб талабаларнинг инглиз тили кўникмаларини ривожлантириш мазмуни шахсий ўқув траекториясининг ўзига хос хусусиятларини билиш учун сўровнома, алгоритмлаштирилган маълумотлар асосида таълим мураккаблигини динамик равишда бошқариш жараёнлари аниқлаштирилган;
-талабаларнинг инглиз тилига бўлган индивидуал эҳтиёжлари уларнинг сунъий интеллектдан фойдаланиш кўникмасига эгалик даражасини баҳоловчи мезонлар ҳамда ўрганиш услубига мословчи кучли - кучсиз томонларини автоматик равишда яратишга йўналтирилган стандартлашган ўқитишга нисбатан юқори самарадорликни аниқлаш орқали илмий асосланган;
- талабаларнинг инглиз тили кўникмаларини ривожлантиришда сунъий интеллектдан фойдаланиш методикаси виртуал ва қўшимча воқелик технологияларидан фойдаланишга йўналтирилган интерактив ва иммерсив ссенарийлар яратишга оид (алгоритмдан фойдаланиш, инглиз тили муҳитида ўзларини эркин ҳис этишларини таъминлаш) машқлар асосида такомиллаштирилган;
-талабаларнинг инглиз тилида мулоқотга киришувини баҳолаш мезонлари сунъий интелектни қўллашда табиий тилни қайта ишлаш (Natural Language Processing - NLP) соҳасидаги энг замонавий алгоритмлардан фойдаланиш даражасини аниқлаш кўрсатгичларига (матнни синтактик ва семантик жиҳатдан таҳлил қилиш, хатоларнинг турларини аниқлаш) кўра такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг инглиз тили кўникмаларини ривожлантиришда сунъий интеллектдан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
-сунъий интелектдан фойдаланиб талабаларнинг инглиз тили кўникмаларини ривожлантириш мазмуни шахсийўқув траекториясинингўзига хос хусусиятларини билиш учун сўровнома, алгоритмлаштирилган маълумотлар асосида ўқиш мураккаблигини динамик равишда бошқариш жараёнларини аниқлаштиришга оид илмий таҳлиллар асосида “Тиббий Инглиз тилини ўргатишнинг сунъий интеллект асосидаги модели” ўқув қўлланмаси мазмуни бойитилган Олий таълим фан ва инновациалар вазирлигининг 2024-йил 18-июлдаги №2-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тили кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган методик таъминот мазмуни муайян даражада бойишига хизмат қилган;
-талабаларнинг инглиз тилига бўлган индивидуал эҳтиёжлари уларнинг сунъий интелектдан фойдаланиш кўникмасига эгалик даражасини баҳоловчи мезонлар ҳамдаўрганиш услубига мос кучли - кучсиз томонларини автоматик равишда яратишга йўналтирилган стандартлашган ўқитишга нисбатан юқори самарадорликни аниқлаш орқали илмий асосланган илмий методик ёндашувлар асосида “Талабаларнинг инглиз тили кўникмаларини ривожлантиришда сунъий интеллектдан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш” номли дастур тайёрланган (Ўзбекистон Республикасининг Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида 26.04.2025й. № ДГУ 50008 рўйхатдан ўтказилган). Натижада, мустақил таълим асосида талабаларнинг ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб инглиз тили кўникмаларини ривожлантириш учун имконият ошган;
-талабаларнинг инглиз тили кўникмаларини ривожлантиришда сунъий интеллектдан фойдаланиш методикаси виртуал ва қўшимча воқелик технологияларидан фойдаланишга йўналтирилган интерактив ва иммерсив ссенарийлар яратишга оид (алгоритмдан фойдаланиш, инглиз тили муҳитидаўзларини эркин ҳис этишларини таъминлаш) машқлар асосида такомиллаштирилган тавсиялардан дарс жараёнида фойдаланилган, яъни тадқиқот давомида яратилган даражани аниқловчи ЧатГПТлар дарс самарадорлигини ананавий дарслардақараганда 6%га ошган. Натижада, талабаларда сунъий интелектдан фойдаланиб, тил кўникмасини ривожлантириш ваўз билимларини баҳолашга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ўсган;
-талабаларнинг инглиз тилида мулоқотга киришувини баҳолаш мезонлари сунъий интелектни қўллашда табиий тилни қайта ишлаш (Natural Language Processing - NLP) соҳасидаги энг замонавий алгоритмлардан фойдаланиш даражасини аниқлаш кўрсатгичларига (матнни синтактик ва семантик жиҳатдан таҳлил қилиш, хатоларнинг турларини аниқлаш) кўра такомиллаштирилган машқ ва топшириқлар асосида Smart English Learner (талабалар учун фойдали ва ақлли ёндашувни акс эттирувчи) платформа яратилган. Натижада, талабанинг тил кўникмасига эгалик даражасини автоматик равишда баҳолаш, натижаларини таҳлил қилиб боришнинг методик таъминоти яхшиланишига хизмат қилган.