Усманова Захро Абдувалиевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Цинк ва цинкка боғлиқ эндопептидазаларни ҳисобга олган ҳолда атеросклеротик пилакча нотурғунлигини баҳолашга диагностик ва прогностик ёндашувларни ишлаб чиқиш” 14.00.25 - Клиник – лаборатор ва функционал диагностика, 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.DSc/Tib314.
Илмий маслаҳатчилар: Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Розиходжаева Гульнора Ахмедовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Усманова Дурдона Джурабаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Халимбетов Ғуломжон Султанбаевич, тиббиёт фанлари доктори; Алиева Раъно Бурхановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: уйқу артериялари атеросклеротик зарарланиши мавжуд юрак ишемик касаллигига чалинган беморларда цинк ва цинкка боғлиқ эндопептидазалар фаоллигини ҳисобга олган ҳолда атеросклеротик пилакча нотурғунлигини баҳолашга диагностик ва прогностик ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уйқу артериялари атеросклерози оғирлик даражаси қон, соч ва атеросклеротик пилакчалар (АСП) даги цинк миқдорларига бевосита боғлиқлиги, биосубстратларда унинг даражасининг камлиги касаллик клиник кечишини башорат қилиши асосланган; 
каротид атеросклерозига эга юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда қон зардобидаги ТИМП-1 билан цинк миқдорлари ўртасида тескари узвий боғлиқлик аниқланган; 
уйқу артерияларида нотурғун АСП мавжуд беморлар қон зардобида ММП-9, ТИМП-1 ва уларнинг нисбати ошиб кетиши, соч ва АСПларида цинк миқдори камайиши исботланган;
нотурғун АСПнинг сифат ва миқдорий кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, уларнинг нотурғун АСП ташхисига сезиларли таъсир қилиши аниқланган;
танланган текширув усулларига мос ҳолда ишлаб чиқилган нотурғун АСПнинг мантиқий модели АСП нотурғунлигини эрта ташхислашга ёрдам бериши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Цинк ва цинкка боғлиқ эндопептидазаларни ҳисобга олган ҳолда атеросклеротик пилакча нотурғунлигини баҳолашга диагностик ва прогностик ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: уйқу артериялари атеросклерози оғирлик даражаси қон, соч ва АСПдаги цинк миқдорларига бевосита боғлиқлиги, биосубстратларда унинг даражасининг камлиги касаллик клиник кечишини башорат қилиши асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган хирургик ангионеврология марказининг 27.01.2024 йилдаги 14-сонли ва Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат диагностика марказининг 7.02.2024 йилдаги 25-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/27 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: цинкнинг турли биосубстратлардаги миқдорини текшириш унинг етишмовчилигини эрта аниқлашга, атеросклероз асоратларини олдини олишга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: цинк етишмовчилигини эрта аниқлаш орқали атеросклероз асоратлари билан касалхонага ётишлар сонини камайтиришга муайян даражада хизмат қилган. Хулоса: ушбу маълумотлар беморларни даволаш тактикасига индивидуал ёндашиш ва микроэлементлар ҳолатини меъерлаштириш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: каротид атеросклерозига эга юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда қон зардобидаги ТИМП-1 миқдори билан цинк миқдори ўртасида тескари узвий боғлиқлик аниқланганлиги  Республика ихтисослаштирилган хирургик ангионеврология марказининг 27.01.2024 йилдаги 14-сонли ва Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат диагностика марказининг 7.02.2024 йилдаги 25-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/27 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нотурғун АСП маркерларининг цинк билан боғлиқлигини ўрганиш ушбу микроэлемент етишмовчилигини олдини олиш орқали аҳолида юрак-қон томир касалликларининг эрта ташхиси ва прогнозини яхшилаш, асоратлар хавфини камайтириш имкони бўлиши исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: нотурғун АСП эрта ташхиси ва индивидуал ёндашув орқали даволаш харажатларини камайтиришга хизмат қилган. Хулоса: нотурғун АСП ташхиси ва башоратида мукаммал ёндашув имконини берган.
учинчи илмий янгилик: уйқу артерияларида нотурғун АСП мавжуд беморлар қон зардобида ММП-9, ТИМП-1 ва уларнинг нисбати ошиб кетиши, соч ва АСПларида цинк миқдори камайиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган хирургик ангионеврология марказининг 27.01.2024 йилдаги 14-сонли ва Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат диагностика марказининг 7.02.2024 йилдаги 25-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/27 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: АСП ҳолатини комплекс баҳолаш орқали юрак-қон томир асоратларини келтириб чиқарувчи нотурғун АСПни эрта аниқлаш имконини яратган ва янги диагностик ва прогностик ёндашув ишончлилигини оширган. Иқтисодий самарадорлиги: нотурғун АСПни эрта аниқлаш орқали юқори харажатли жарроҳлик амалиётлари ва реанимация даволарининг олди олинади. Хулоса: каротид атеросклерози асоратлари патогенезида биологик намуналардаги цинк миқдори муҳим роль ўйнашини тасдиқлайди.
тўртинчи илмий янгилик: нотурғун АСПнинг сифат ва миқдорий кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, уларнинг нотурғун АСП ташхисига сезиларли таъсир қилиши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган хирургик ангионеврология марказининг 27.01.2024 йилдаги 14-сонли ва Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат диагностика марказининг 7.02.2024 йилдаги 25-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/27 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нотурғун АСПга сезиларли таъсир қилувчи кўрсаткичларни аниқлаш беморлар текширувидан олинган кенг маълумотларни умумлаштириш ва тартиблаштиришга кўмак беради. Бу эса самарали ташхис қўйиш имкониятига хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: ҳар бир кўрсаткични инобатга олиш ташхис самарадорлигини оширишга имкон берган.  Хулоса: ўрганиладиган танланма шаклланиш жараёнида 83 белгидан муcбат ҳиccа қийматли 51 белги танлаб олинди, улардан АCПнинг нотурғунлиги ҳақида қарор қабул қилишга аҳамиятли таъcир қилувчи 31 белги ажратилган.
бешинчи илмий янгилик: танланган текширув усулларига мос ҳолда ишлаб чиқилган нотурғун АСПнинг мантиқий модели АСП нотурғунлигини эрта ташхислашга ёрдам бериши асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган хирургик ангионеврология марказининг 27.01.2024 йилдаги 14-сонли ва Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат диагностика марказининг 7.02.2024 йилдаги 25-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/27 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларнинг жорий қилиниши нотурғун АCПни cамарали баҳолаш ҳамда атероcклероз ва унинг аcоратларини cалбий кечишини башорат қилиш, нотурғун атероcклеротик пилакчали беморларни эрта аниқлаш, ушбу каcалликни cамарали олдини олиш ва даволаш ёндашувини аниқлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: нотурғун АCПни cамарали баҳолаш гоcпитализация ҳаражатларини 126,7 миллион cўмга камайтириш имконини берган. Хулоса: ишлаб чиқилган атероcклеротик жараён ташхиcи моделини текшириш маълумотлари экcперт ахборотига кўра 92% ҳолларда беморлар ташхиcи билан тўғри келишини кўрcатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish