Авазов Бобомурод Курбоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Темир йўл транспорти нотортувчи электр тармоқларида ишлатилаётган трансформаторларнинг мойларини тозалаш технологиясини такомиллаштириш”,
05.08.05 – “Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т3979
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Юсупов Дилмурод Турдалиевич, PhD., катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc 15/31.08.2022.Т.73.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Пирматов Нурали Бердиярович – техника фанлари доктори, профессор; Баянов Илдар Назипович – PhD., доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Темир йўл транспорти нотортувчи электр тармоқларида ишлатилаётган трансформаторларнинг мойларини тозалаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
темир йўл нотортувчи истеъмолчиларининг трансформатор мойларини тозалаш технологияси электр майдон, филтр ва вакуум кетма-кетликда аралашмалардан тозалаш жараёнларини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
темир йўл нотортувчи тизимлари техник ҳолатини баҳолаш учун трансформатор мойининг электр мустаҳкамлиги, кинематик қовушқоқлиги, механик аралашмалари, сув миқдори, кислота сони, чақнаш ҳарорати, зичлик ва диелектрик исрофларини инобатга олиш имконини берувчи математик ва имитацион моделлари ишлаб чиқилган;
темир йўл нотортувчи истеъмолчиларининг трансформаторларига техник хизмат кўрсатиш бўйича тавсиялар берувчи алгоритм бешта лингвистик мезонни қўллаш орқали ишлаб чиқилган;
темир йўл нотортувчи тизимлари техник ҳолатини баҳолаш имконини берувчи усул “трансформатор мойи асосий кўрсаткичлари - трансформаторнинг асосий ва қўшимча элементлари - трансформатор - нотортувчи электр тармоғи” кетма - кетлигининг ҳар бир босқичида 5 та мезонни қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши қуйидагилардан иборат: Темир йўл транспорти нотортувчи электр тармоқларида ишлатилаётган трансформаторлар мойларини тозалаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
темир йўл транспорти нотортувчи электр тармоқларида ишлатилаётган трансформаторлар мойларини тозалаш технологияси “Темирёʻлинфратузилма” АЖ Қўқон электр таъминоти масофаси филиали корхонасига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2025-йил 2-июлдаги 07/2549-25 - сонли маълумотномаси). Натижада корхонадаги жами 159 дона ТМ -25/10(6)/0,4 ва 28 дона ТМЖ -25/27,5/0,4 туридаги куч трансформаторларининг мойларини тозалаш ҳисобига умумий иқтисодий самарадорлик 257 404 500 сўм ни ташкил этган;
темир йўл транспорти нотортувчи электр тармоқлари техник ҳолатини баҳолашнинг такомиллаштирилган усули “Темирёʻлинфратузилма” АЖ Қўқон электр таъминоти масофаси филиали корхонасига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2025-йил 2-июлдаги 07/2549-25 - сонли маълумотномаси). Натижада “трансформатор мойи – трансформаторнинг асосий элементлари – трансформатор – нотортувчи электр тармоғи” кетма – кетлигининг ҳар бир босқичида 5 та мезонни қўллаш имконияти яратилган.