Султонов Комилжон Аслоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри «Миллий ўзликни англашда Амир Темур омилининг тарихий таҳлили», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tar1697.
Илмий раҳбар: Дониёров Алишер Худайбердиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Жамолова Дилноза Муйидиновна , тарих фанлари доктори. Усмонов Бахриддин Ахмедович, тарих фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Қарши давлат университети .
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Миллий ўзликни англашда Амир Темурнинг сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий қарашларининг ўрнини манбалар ва илмий тадқиқотлар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Амир Темур шахси миллий ўзликни англаш жараёнида тарихий хотира ва ворисийликни шакллантирувчи асосий омил эканлиги, унинг сиймоси ўзбек халқининг давлатчилик анъаналари, ҳарбий-сиёсий тафаккури ва адолатпарварлик тамойилларида миллий ўзликни сивилизациявий англашнинг тимсолига айланганлиги аниқланган;
Амир Темур ўз давлатчилик сиёсатида конфессиялараро бағрикенглик, диний эътиқодга содиқлик билан бирга, барқарорлик, турли эътиқод вакилларининг тинч-тотув яшаши ва илм-маърифат тараққиётининг асосий омилларидан бири бўлганлиги, диний бағрикенгликни сиёсий зарурат эмас, давлат барқарорлигининг доимий тамойили бўлганлиги асосланган;
“Темур тузуклари” марказлашган давлатни ҳарбий-сиёсий интизом, ижтимоий адолат ва этномаданий бирлик асосида ташкил этишга қаратилган мукаммал бошқарув модели сифатида фақат тарихий ҳужжат эмас, давлат ва жамиятни ягона мафкуравий ва маданий асосда интеграциялаш воситаси бўлганлиги бугунги миллий ўзлик, суверенитет ва сивилизацион барқарорлик консепсиясининг тарихий илдизлари эканлиги исботланган;
Амир Темур қарашлари ёш авлод тарбиясига давлат барқарорлигининг таянчи стратегик тарбия модели сифатида қараган бўлиб, Темур томонидан илгари сурилган ҳарбий интизом, ақл-заковат, илм-фан ва ахлоқий поклик тамойиллари бугунги кунда баркамол авлод консепсиясининг ишлаб чиқилиши ва такомиллашувининг тарихий илдизлари пойдевори бўлганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Миллий ўзликни англашда Амир Темур омилининг тарихий таҳлилини тадқиқ этиш асносида келинган илмий хулоса ҳамда ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Амир Темур шахси миллий ўзликни англаш жараёнида тарихий хотира ва ворисийликни шакллантирувчи асосий омил эканлиги, унинг сиймоси ўзбек халқининг давлатчилик анъаналари, ҳарбий-сиёсий тафаккури ва адолатпарварлик тамойилларида миллий ўзликни сивилизациявий англашнинг тимсолига айланганлиги хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали кўрсатувлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 26-сентябрдаги 02-30-1457-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган тарихий маълумотлар Амир Темур шахсини чуқурроқ англаш ва унинг маънавий-маърифий қарашларини ёшлар тарбиясида кенгроқ фойдаланишга хизмат қилган;
Амир Темур ўз давлатчилик сиёсатида конфессиялараро бағрикенглик, диний эътиқодга содиқлик билан бирга, барқарорлик, турли эътиқод вакилларининг тинч-тотув яшаши ва илм-маърифат тараққиётининг асосий омилларидан бири бўлганлиги, диний бағрикенгликни сиёсий зарурат эмас, давлат барқарорлигининг доимий тамойили бўлганлиги ҳақидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора тадбирлар дастурининг 111- ёʻналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи хамда илм-фан ва маърифат тарғиботи 15- банди “Буюк аллома ва мутафаккирларимиз ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, бой маънавий ва маданий меросларини асраб авайлаш, илмий ижодий асарларни кенг тарғиб қилиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024 -йил 13- апрелдаги № 135-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар, хусусан диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Янги Ўзбекистонда миллий ўзликни англашда Амир Темурнинг сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий қарашларини манбалар ва илмий тадқиқотлар асосида очиб беришга, ҳамда демократик, ҳуқуқий давлат қуриш консепсиясини янада мустаҳкамлаш ва аҳоли орасида толерантликни тарғиб қилишга хизмат қилган.
“Темур тузуклари” марказлашган давлатни ҳарбий-сиёсий интизом, ижтимоий адолат ва этномаданий бирлик асосида ташкил этишга қаратилган мукаммал бошқарув модели сифатида фақат тарихий ҳужжат эмас, давлат ва жамиятни ягона мафкуравий ва маданий асосда интеграциялаш воситаси бўлганлиги бугунги миллий ўзлик, суверенитет ва сивилизацион барқарорлик консепсиясининг тарихий илдизлари эканлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Халқаро Амир Темур хайрия фондини бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Халқаро Амир Темур хайрия фондининг 2024- йил 8-январдаги №04-71-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар баркамол авлод тарбиясида Амир Темур қарашларини янада оммалаштиришга хизмат қилган.
Амир Темур қарашлари ёш авлод тарбиясига давлат барқарорлигининг таянчи стратегик тарбия модели сифатида қараган бўлиб, Темур томонидан илгари сурилган ҳарбий интизом, ақл-заковат, илм-фан ва ахлоқий поклик тамойиллари бугунги кунда баркамол авлод консепсиясининг ишлаб чиқилиши ва такомиллашувининг тарихий илдизлари пойдевори бўлганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Халқаро Амир Темур хайрия фондини бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Халқаро Амир Темур хайрия фондининг 2024- йил 8-январдаги №04-71-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар жамиятда ёш авлод тарбиясининг тарихий илдизлари ҳақидаги хулосалар қарашларини янада оммалаштиришга хизмат қилган.