Ахмедов Музаффар Шокиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарда персонални бошқаришнинг мотивацион тизимини такомиллаштириш” (Тикув буюмлари ишлаб чиқариш корхоналари мисолида), 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt.4783.
Илмий раҳбар: Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган Давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган Давлат техника университети, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Абдужаббор ХХХ иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Оқбоев Алишер Расулжанович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тикув буюмлари ишлаб чиқариш корхоналарида персонални самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган омиллар асосида мотивацион тизимни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “меҳнат мотивацияси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ходимларнинг иш фаолиятига нисбатан ички ва ташқи омиллар та'сирида шаклланадиган рағбатлантирувчи импулслар мажмуини меҳнат унумдорлиги, ишга бўлган қониқиш ва иқтисодий самарадорлик ўртасидаги ўзаро боғлиқликни белгилаб берувчи ва замонавий иқтисодий муносабатларда инсон капитали салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг устувор омили сифатида такомиллаштирилган;
меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини жамоа фаолияти натижаларига мувофиқлигини та'минлаш орқали персонал мотивациясини оширишда ишлаб чиқариш бўйича ойлик режани бажариш (ОРБ = 0,15-0,2), бир ишлаб чиқариш циклидаги сифатли маҳсулот ҳажми (СМҲ = 0,21-0,26), жамоадаги ишчиларнинг узлюксиз ишлаш даражаси (УИД = 0,13-0,18), жамоадаги ишчиларнинг қўнимлилик даражаси (ИҚД = 0,19-0,24) мезонларини қўллашнинг мақбул нисбатлари асосланган;
тикув буюмлари ишлаб чиқариш соҳасига хусусиятли бўлган ташқи мотивацион омил сифатида жамоавий КПИ баҳолаш усули асосида персонал фаолияти самарадорлигини “юқори самарадорлик” (СБЧю > 100), “барқарор самарадорлик” (91 ≤ СБЧб ≤ 100), “қониқарли самарадорлик” (60 ≤ СБЧқ ≤ 90), “паст самарадорлик” (СБЧп < 60) чегаралари доирасида баҳолаш орқали ишчи персоналнинг мотивациясини ошириш асосланган;
“Фазман текстил” мас'улияти чекланган жамиятида ишчи персонал иш самарадорлигини мотивацион омиллар билан боғлиқлигининг логорифмик модели асосида 2029-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тикув буюмлари ишлаб чиқариш корхоналарида персонални бошқаришнинг мотивацион тизимини такомиллаштириш асосида:
услубий ёндашувга кўра “меҳнат мотивацияси” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ходимларнинг иш фаолиятига нисбатан ички ва ташқи омиллар та'сирида шаклланадиган рағбатлантирувчи импулслар мажмуини меҳнат унумдорлиги, ишга бўлган қониқиш ва иқтисодий самарадорлик ўртасидаги ўзаро боғлиқликни белгилаб берувчи ва замонавий иқтисодий муносабатларда инсон капитали салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг устувор омили сифатида такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Менежмент” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 сентябрдаги 438-сонли буйруғи). Натижада, талабаларда замонавий иқтисодий муносабатларда инсон капитали салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг устувор омили сифатида такомиллаштирилган “меҳнат мотивацияси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни бўйича назарий билимларни ошириш имкони яратилган;
меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини жамоа фаолияти натижаларига мувофиқлигини та'минлаш орқали персонал мотивациясини оширишда ишлаб чиқариш бўйича ойлик режани бажариш (ОРБ = 0,15-0,2), бир ишлаб чиқариш циклидаги сифатли маҳсулот ҳажми (СМҲ = 0,21-0,26), жамоадаги ишчиларнинг узлюксиз ишлаш даражаси (УИД = 0,13-0,18), жамоадаги ишчиларнинг қўнимлилик даражаси (ИҚД = 0,19-0,24) мезонларини қўллашнинг мақбул нисбатларини асослашга оид таклифдан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги корхоналарда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 25-уюлдаги 02/25-1808-сонли маълумотномаси). Натижада, “Фазман текстил” МЧЖ корхонасида бир ишлаб чиқариш циклида номувофиқ маҳсулотлар ишлаб чиқиш хажми 4,3 фоизга, камайишига ва “Гиан Брос текстил” МЧЖ меҳнат унумдорлиги ўртача 10,0 фоизга ошириш имкони яратилган;
тикув буюмлари ишлаб чиқариш соҳасига хусусиятли бўлган ташқи мотивацион омил сифатида жамоавий КПИ баҳолаш усули асосида персонал фаолияти самарадорлигини “юқори самарадорлик” (СБЧю > 100), “барқарор самарадорлик” (91 ≤ СБЧб ≤ 100), “қониқарли самарадорлик” (60 ≤ СБЧқ ≤ 90), “паст самарадорлик” (СБЧп < 60) чегаралари доирасида баҳолаш орқали ишчи персоналнинг мотивациясини ошириш таклифидан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги корхоналарда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 25-уюлдаги 02/25-1808-сонли маълумотномаси). Натижада, “Фазман текстил” масъулияти чекланган жамият шим ишлаб чиқариш бўлимидаги ишчи персоналларнинг меҳнат унумдорлиги 8,1 фоизга ўсишга эришилган;
“Фазман текстил” мас'улияти чекланган жамиятида ишчи персонал иш самарадорлигини мотивацион омиллар билан боғлиқлигининг логорифмик модели асосида 2029-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги корхоналарнинг истиқболдаги режа ва дастурларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 25-уюлдаги 02/25-1808-сонли маълумотномаси). Натижада, “Фазман текстил” масъулияти чекланган жамиятида асосий ишлаб чиқариш персоналлари самарадорлигини 2024-йилга нисбатан 2029-йилда 2,38 коеффисентга ўсишига эришилиши аниқланган.