Курбаниязов Шахзодбек Каримовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қурилиш материаллари саноати корхоналарида корпоратив бошқарувнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти ва 08.00.13 – Менежмент туташ ихтисосликлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий маслаҳатчи: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD26/12.02.2025.I.11.04 рақамли Илмий кенгаш аосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Буриев Хаким Тошимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қурилиш материаллари саноати корхоналарида корпоратив бошқарувнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “қурилиш материаллари саноати корхоналарида корпоратив бошқарув” тушунчасининг иқтисодий мазмуни тармоқ корхоналарининг мулкий муносабатлари ҳамда хўжалик фаолиятини самарали мувофиқлаштирувчи, манфаатларнинг мувозанатлашган иқтисодий механизми асосида кластерли алоқаларни ривожлантиришни таъминловчи корпоратив бошқарув моделини татбиқ этиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
корпоратив бошқарувнинг ташкилий тузилмасининг самарадорлик даражасини баҳолаш услуби тегишли кўрсаткичлар тизимида динамик мослашувчанлик индексининг чегараси
(Кдм = >=1), бошқарув тузилмаси самарадорлиги кўрсаткичининг чегараси (Кбц = ≥1) миқдорий қийматини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
корпоратив бошқарувни такомиллаштиришнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг реал қийматига таъсирини баҳолаш натижасида Ўзбекистонда қурилиш материаллари реал қийматининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига камида бир нафар мустақил аъзо киритиш орқали корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш таклифи асосланган;
жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида 1 фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) умумий йиғилиш кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) ушбу кенгашнинг ва комиссиянинг (тафтишчиларнинг) сон таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатиш орқали корпоратив бошқарувда миноритар акциядорлар ролини янада ошириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш материаллари саноати корхоналарида корпоратив бошқарувнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “қурилиш материаллари саноати корхоналарида корпоратив бошқарув” тушунчасининг иқтисодий мазмуни тармоқ корхоналарининг мулкий муносабатлари ҳамда хўжалик фаолиятини самарали мувофиқлаштирувчи, манфаатларнинг мувозанатлашган иқтисодий механизми асосида кластерли алоқаларни ривожлантиришни таъминловчи корпоратив бошқарув моделини татбиқ этиш нуқтаи назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Бизнесни бошқариш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 14 апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан нашрга тавсия этилган). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда манфаатларнинг мувозанатлашган иқтисодий механизми асосида кластерли алоқаларни ривожлантиришни таъминловчи корпоратив бошқарув моделини татбиқ этиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “қурилиш материаллари саноати корхоналарида корпоратив бошқарув” тушунчасига оид назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига камида бир нафар мустақил аъзо киритиш орқали корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 январдаги ЎРҚ-814-сон “Корпоратив бошқарув тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 2-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 25 июлдаги 14-06/8343-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мустақил аъзоликка номзодлар, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан, қоида тариқасида, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши кўриб чиқиши учун танлов асосида кўрсатилиб, бу корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш имконини яратади;
жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида 1 фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) умумий йиғилиш кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) ушбу кенгашнинг ва комиссиянинг (тафтишчиларнинг) сон таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатиш орқали корпоратив бошқарувда миноритар акциядорлар ролини янада ошириш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 январдаги ЎРҚ-814-сон “Корпоратив бошқарув тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 25 июлдаги 14-06/8343-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корпоратив бошқарувда миноритар акциядорлар ролини янада оширишга эришилган;
корпоратив бошқарувнинг ташкилий тузилмасининг самарадорлик даражасини баҳолаш услуби тегишли кўрсаткичлар тизимида динамик мослашувчанлик индексининг чегараси (Кдм = >=1), бошқарув тузилмаси самарадорлиги кўрсаткичининг чегараси (Кбц = ≥1) миқдорий қийматини белгилаш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 25 июлдаги 14-06/8343-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корпоратив бошқарувнинг ташкилий тузилмасининг самарадорлик даражасини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш имкони яратилиб, қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда корпоратив бошқарув самарадорлиги 2024 йилда олдинги йилга нисбатан 20 фоизга оширишга эришилган;
корпоратив бошқарувни такомиллаштиришнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг реал қийматига таъсирини баҳолаш натижасида Ўзбекистонда қурилиш материаллари реал қийматининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 25 июлдаги 14-06/8343-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бошқарув жараёнини такомиллаштириш орқали қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг реал қиймати ва ҳамда фойда миқдорини истиқболдаги асосий параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.