Турдиалиева Маҳзуна Мухтаралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Курка гўштини кимёвий таркиби асосида товарлар номенклатураси бўйича таснифлаш ва сертификатлаш ҳамда уни хавфсизлик билан ўзаро боғлиқлиги масалалари», 02.00.09 – Товарлар кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т5026.
Илмий раҳбар: Ҳамроқулов Маҳмуд Ғофуржонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05.
Расмий оппонентлар: Исаев Юсупжон Тожимаматов, кимё фанлари доктори, профессор; Мўйдинов Нурилло Тўхтарович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: курка гўштининг кимёвий таркиби ва таркибидаги қўшимча кимёвий моддалар асосида ТИФ ТН га мувофиқ янги товар кодларини ишлаб чиқиш ҳамда маҳсулотнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларига мувофиқ сертификатлаштириш механизмини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор айрим мамлакатларда етиштирилган курка гўшти намуналарининг кимёвий таркиби (намлик, оқсил, ёғ, углевод, кул) кимёвий усуллар ёрдамида ўрганилиб, уларнинг таркибий фарқлари аниқланган ҳамда бу натижалар ишлаб чиқариш шароити, озиқлантириш омиллари ва экологик муҳитнинг маҳсулот сифати ҳамда озиқавий қийматига таъсирини баҳоловчи илмий-амалий мезонлари аниқланган;
турли мамлакатларда етиштирилган курка гўшти намуналарининг ёғ кислоталари таркиби газ хроматографияси усули ёрдамида ўрганилиб, барча намуналарда палмитин (C16:0), олеин (C18:1) ва линолеин (C18:2) кислоталари миқдори 20% дан юқори миқдорда эканлиги исботланган;
айрим мамлакатларда етиштирилган курка гўшти таркибида инсон саломатлиги учун зарарли бўлган антибиотиклар ва пестицидлар миқдорининг амалдаги меъёрлардан ошиб кетганлиги, такомиллаштирилган услубий ёндашув асосида аниқланган;
турли мамлакатларда етиштирилган курка гўшти намуналари таркибидаги макро- ва микроелементлар миқдори индуктив боғланган плазмали оптик эмиссион спектрометрия ёрдамида аниқлаш натижалари ушбу курка гўшлари таркибида инсон саломатлиги учун фойдали бўлган биоген элементлар миқдори юқорилиги, шунингдек зарарли бўлган оғир металлар қолдиқлари миқдори барча намуналарда мавжуд эмаслиги исботланган;
илк бор янги сўйилган, совутилган ва музлатилган курка гўшти намуналарининг кимёвий таркиби асосида уларни Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича синфлаш амалиёти такомиллаштирилиб, янги 4 та товар кодлари ишлаб чиқилган;
мамлакатимизда истеъмол қилинаётган курка гўштининг кимёвий таркиби белгиланган меъёрларга мувофиқлигини баҳолаш имконини берувчи комплекс синов дастури ишлаб чиқилиб, курка гўштини сертификатлаштириш жараёни такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ТИФ ТНга мувофиқ курка гўштининг кимёвий таркиби ва таркибидаги қўшимча кимёвий моддаларига кўра таснифланиши ва сертификатланишини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
курка гўшти ва таркибидаги инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи заҳарли ва канцероген моддалар асосий мезон кўрсаткич сифатида танлаб олиниб, ТИФ ТН асосида ишлаб чиқилган 0207 24 100 1, 0207 24 900 1, 0207 25 100 1 ҳамда 0207 25 900 1 янги код рақамлари Ўзбекистон Божхона қўмитаси томонидан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг 2024 йил 20 июндаги 17/05-24-1185-сон маълумотномаси). Натижада, курка гўштининг код рақамларини тўғри белгилаш орқали мамлакат иқтисодий хавфсизлигини ҳамда ички бозорини сифациз ва хавфли парранда гўштларидан ҳимоя қилиш ва божхона статистикасини тўғри юритиш имконини берган;
курка гўшти учун ишлаб чиқилган комплекс синов дастури “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” Давлат муассасаси ва унинг ҳудудий филиаллари амалиётига жорий қилинган (“Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” Давлат муассасасининг 2024 йил 27 январдаги 01-184-сон маълумотномаси). Натижада, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник регламент талабалари асосида сертификатлаш тизимини такомиллаштириш имконини берган.