Ҳамидов Орифжон Жахонгировичнинг  
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сианогликозид тутган уруғларни комплекс қайта ишлашнинг коллоид кимёвий асослари ва олинган маҳсулотлар таснифи», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/К213. 
Илмий маслаҳатчилар: Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Тухтаев Хаким Рахманович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат униварситети ҳузуридаги DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллоев Обиджон Шахобидинович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдуганиев Бахтиёржон Ёрмухамматович, кимё фанлари доктори, профессор; Махкамов Равшан Раҳимович, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сианогликозидли уруғлардан ажратилган мойларни стандартлаштириш, мой ва мойли экстрактлардан эмулсиялар тайёрлашнинг коллоид-кимёвий асосларини ишлаб чиқиш, кунжарасидан БФМларни олиш, улар асосида қишлоқ хўжалиги учун товарлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни кимёвий таркиби асосида (ТИФ ТН бўйича) таснифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совуқ пресслаш усули билан олинган мойларнинг таркиби ва физик-кимёвий хоссалари асосида уларнинг ГОСТ 30306-95 талаб стандартига мос келиши исботланган;
илк бор ЮССХ ёрдамида маҳаллий сианогликозидли уруғларни совуқ пресслаш усулида олинган мойлар таркибида амигдалин миқдори 0,111 мг/л дан 0,936 мг/л гача мавжудлиги ва бу мойлар амигдалин миқдорини камайтирмасдан озуқа сифатида фойдаланиш мумкин эмаслиги исботланган;
сианогликозидли кунжараларни чуқур қайта ишлаш асосида спиртли экстрактлар ажратиб олинган ва бу БФМни инсектоакарицидлар сифатида қўллаш мумкинлиги илмий асосланган;
кунжаралар таркибида оқсиллар (эркин аминокислоталар), углеводлар ва сувда эрийдиган витаминлар мавжуд бўлиб, уларнинг озуқавий қийматлари юқорилиги исботланган; 
совуқ пресслаш усули ёрдамида ажратилган мойлар асосида, анионактив ва ноионоген СФМлар иштирокида барқарор эмулсиялар олиш технологияси ҳамда уларнинг коллоид-кимёвий асослари ишлаб чиқилган;
аччиқ бодом мойи асосида доривор ўсимликлар (қариқиз илдизи) мойли экстрактларини олиш ва уларга турли СФМлар қўшиш йўли билан эмулсияларга айлантириш шароитлари аниқланган;
мойсизлантирилган сианогликозидли кунжаралардан 96 % этанол асосида экстракт ажратиб олишнинг принципиал технологияси ишлаб чиқилган, ҳамда олинган экстрактларнинг сувдаги эритмаларини коллоид-кимёвий хоссалари аниқланган;
сианогликозидли кукунларнинг спиртли экстрактлари асосида эмулсион консентратлари олиниб, улардан ишчи эритмалар тайёрланган ва эмулсияларнинг коллоид-кимёвий хоссалари аниқланган;
инсектоакарисид эмулсияларда юқори консентрацияда сув-мой тизимлари (ИИ тур эмулсия) ҳосил бўлиб, уларнинг акарисидлик хоссалари юқори бўлиши ва консентрация камайганда эса мой-сув эмулсияси (И тур) шаклланиб, бунда акарисидлик хоссаларининг пасайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уруғида сианогликозид тутган мағзларни комплекс қайта ишлаш технологияси ва олинган маҳсулотларни таснифи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эмулсия ҳосил қилиш учун инсектоакарицид консентрат учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (№ ИАП 07357, 15.12.2020 й.). Натижада, аччиқ бодом мағзи асосида эмулсия ҳосил қилиш учун нсектоакарицид консентрати олиш имконияти яратилган;
акарицид таркиб учун Ўзбекистон Республикаси Ителлектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (№ ИАП 7859, 17.05.2021 й.). Натижада, аччиқ бодом мағзи ва СФМ иштирокида кукун ҳолатидаги инсектоакарисид препаратлари яратилган;
сианогликозидли мағзлар асосида олинган инсектоакарицидлар Сурхондарё вилоятининг Денов туманида фермер хўжаликларида қора мол ва майда шоҳли ҳайвонларни дезинфекциялашда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2025 йил 20 июндаги 03/23-1807-сон маълумотномаси). Натижада, қора мол ва майда шохли ҳайвонларнинг кана билан зарарланиши 85 % камайишини имконини берган;
сианогликозидли мағзлар асосида олинган инсектоакарицидлар “Электрокимёзавод” АЖ ҚКнинг “2026-2027 йилларда амалиётга жорий этилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” АЖ қушма корхонасининг 2024 йил 20 майдаги 32-сон маълумотномаси). Натижада, ҳайвонларнинг кана билан зарарланиши 85 % камайиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish