Бобомуродов Дилшод Абдуқаҳҳоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг маънавий-маърифий технологияларини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD /Ped3963.
Илмий раҳбар: Абдуғаниев Озод Турсунбой ўғли - педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01
Расмий оппонентлар: Хусанова Сумбул Исламовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳайдаров Козимбек Абдулхакимович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маънавий-маърифий ишлар жараёнида ўсмирларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мазмуни уларнинг ёш хусусиятларига мос равишда бинар дарслар (Тарих + География + ЧБҲТ + Тарбия) доирасида ижтимоий-эмоционал ўқитиш (СЕЛ) технологияларини миллий қаҳрамонлик намуналари (Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, “Алпомиш” каби образлар) билан ўзаро мувофиқ тарзда қўллаш ҳамда киберхавфсизлик асослари, маълумотларни муҳофаза қилиш ва медиа саводхонлик кўникмалари интегратив ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
ўсмирларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш методикаси ижтимоий масъулият, эмоционал барқарорлик ва фидоийлик туйғуларини бошланғич (қоидаларни тушунса-да, мустақил қўллай олмайди), базавий (қўллайди, лекин ёрдамга муҳтож), қониқарли (мустақил, барқарор қўллайди), етакчи (қўллайди ва бошқаларни йўналтиради) босқичлари бўйича даражалаш асосида такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг маънавий-маърифий технологиялари ўсмирларнинг қаҳрамонликка интилиш (масалан, Жалолиддин Мангубердининг жасорати ёки «Алпомиш» достонидаги фидоийлик тимсоли) ҳамда жамоага тегишлилик (гуруҳ ишлари, маҳалла ёшлари билан ҳамкорликдаги тадбирлар) каби шахсий эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда лидерлик компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган миллий тарбия усулларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини аниқлаш мезонлари ўсмирларда миллий ғурур ва ватанпарварлик, жамоавий ишлаш қобилияти, ҳарбий-интизомга оид хулқ, лидерлик ижтимоий масъулият кўникмалари шаклланганлигининг миллий-маънавий тарбияга мос хабардорлик (билимга эга, лекин амалиётга тўлиқ қўллай олмайди), амалиёт (билимларни фаолиятда қўллайди), барқарорлик (ўз хулқи ва тажрибасида доимий намоён этади), фидоийлик (бошқаларга намуна бўлади ва етакчилик қилади) даражаларига ажратиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирларни маънавий-маърифий тадбирлар воситасида ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш методикаси самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг консептуал талаблари асосида ўсмирларнинг Ватанга садоқатини шакллантирувчи ва намоён бўлишини тақозо қилувчи самарадорлик мезонлари ўсмирларда миллий ғурур ва ватанпарварлик, жамоавий ишлаш қобилияти, ҳарбий-интизомга оид хулқ, лидерлик ижтимоий масъулият кўникмалари шаклланганлигининг миллий-маънавий тарбияга мос хабардорлик, амалиёт, барқарорлик, фидоийлик даражаларига ажратиш асосида такомиллаштирилган услубларидан “Ўсмирларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш дастури”дан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 11-октябрда берилган 14/3013-сон далолатномаси). Натижада, ҲЧТЎлари томонидан ўсмирларда ватанпарварликнинг фуқаролик функсиялари мазмун-моҳиятини чуқур англаш учун зарур шарт-шароитларни ривожлантиришга эришилган ва ҳарбийлик касбига қизиқиш ошган;
ўсмирларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мазмуни миллий қаҳрамонлик намуналари билан ўзаро мувофиқ тарзда қўллаш ҳамда оилаларда ота-оналарнинг, ўсмирларнинг медиа саводхонлик кўникмаларини интегратив ривожлантиришнинг ватанпарварлик кластери ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг маҳаллада ёшлар етакчиларининг ўсмирларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган фаолиятини ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимларининг малакасини ошириш ва маҳаллаларни методик таъминлаш ўқув услубий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги маълумотномаси). Натижада, ташқи ва ички омилларидан олға сурилган таклиф, методлар маҳалла ва умумий ўрта таълим мактаблари ҳамкорлигида ўтказилган маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлиги ошган;
ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг маънавий-маърифий технологиялари ўсмирларнинг қаҳрамонликка интилиш ҳамда жамоага тегишлилик, каби шахсий эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда миллий тарбия усулларини қўллаш методикаси натижаларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан амалга оширилаётган АЛМ-202403110247-сонли “Ёшларни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш ва маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича ўқув ва илмий-методик қўлланмалар, услубий тавсия, маърифий адабиёт ва медиа маҳсулотлар мажмуасини яратиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси (2024-2025) доирасида фойдаланилган. Республика Маънавият ва маърифат маркази тизимида тадқиқотнинг хулоса ва тавсияларидан фойдаланиш натижасида ўсмирларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг маънавий-маърифий, ғоявий-мафкуравий омиллари самарадорлигини оширишда, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, давлат хизматчилари, маҳалла фаоллари, маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосарлари, синф раҳбарлари, ҳарбий чақириққа тайёрлаш ўқитувчиларининг ўсмирларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича билим, кўникма ва компетенцияларини ривожлантириш самарадорлиги ошган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 19-ноябрдаги 418-сон далолатномаси);
ўсмирларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш методикаси ижтимоий масъулият, эмоционал барқарорлик ва фидоийлик туйғуларини бошланғич, базавий, қониқарли, етакчи босқичлари бўйича даражалаш асосида такомиллаштиришнинг методик механизми яратилиб, таълим ташкилотларида “Ўсмирларни маънавий-маърифий ишлар жараёнида ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш дастури” бўйича илмий-амалий тавсиялардан фойдаланилган, шунингдек, ҳарбий ватанпарварлик тарбиясининг тадқиқотда очиб берилган методик механизмидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 8-октябрдаги 04-37-2926-сон далолатномаси). Натижада мустақиллик йилларида мамлакат ҳимояси йўлида ҳалок бўлган қаҳрамонларнинг буюк ҳарбий жасоратларини ёшларнинг онгига сингдириш, ўсмирларнинг ҳарбий ватанпарварлик қадриятлари ва кўникмаларини ривожлантириш методик механизмидан амалиётда фойдаланиш натижасида самарадорлик 58% га ошган.