Анорбоев Абдулла Абдуҳакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳарбий тайёргарлик” фанини ўқитишда бўлажак захирадаги офицерларнинг шахсий-касбий сифатларини тарбиялаш методикаси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped5401
Илмий раҳбар: Медетова Раушан Мамадияровна, педагогика фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01
Расмий оппонентлар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Досумходжаев Фарух Абдиразакович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, подполковник
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Олий таълим муассасаларининг ҳарбий ўқув бўлинмаларида “Ҳарбий тайёргарлик” фанини ўқитишда бўлажак захирадаги офицерларнинг шахсий-касбий сифатларини тарбиялаш методикасидан фойдаланишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак захирадаги офицерларнинг шахсий-касбий сифатларини тарбиялаш методикаси “Ҳарбий тайёргарлик” фани доирасида ўзини-ўзи ривожлантиришга йўналтирилган жасорат, мардлик, жомардлик ва ватанпарварлик сифатларини “стресс ҳолатда қарор қабул қилиш” симуляциялари ҳамда касбий фаолиятни рағбатлантирувчи амалий-тарбиявий усулларни ҳаётий вазиятларда намоён этишга қаратилган интеграция асосида такомиллаштирилган;
“Ҳарбий тайёргарлик” фанини ўқитишда бўлажак захирадаги офицерларнинг шахсий-касбий сифатларини тарбиялаш модели “Бир устоз – бир курсант” менторлик муносабатини ташкил қилиш орқали маънавий-ахлоқий қадриятлар билан касбий стратегияларни курсантнинг шахсий мақсадлари ва хизмат ғояларига мувофиқ шахсга йўналтирилган педагогик қўллаб-қувватлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак захирадаги офицерларнинг шахсий-касбий сифатларини тарбияланганлик даражасини баҳолаш индикаторлари стресс вазиятларда ўзини бошқариш, фан материалини ўзлаштириш, миллий қаҳрамонлар жасоратига муносабат, янгича усуллар таклиф қилиш, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш кўникмаларини юқори (билим, кўникма ва сифатлар барқарор; касбий етуклик ва шахсий масъулият юқори), ўрта (билим ва кўникмаларни қўллай олади, лекин мустаҳкамланишга муҳтож; ҳиссий-иродавий жиҳатдан барқарор), қуйи (билим ва кўникмалар етарли эмас, масъулият ва интизом заиф, шахсий-касбий сифатлар етарлича шаклланмаган) даража кўрсаткичларини аниқлаш асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак захирадаги офицерларнинг шахсий-касбий сифатларини тарбиялашнинг дидактик имкониятлари миллий-тарбиявий анъаналар билан хорижий ҳарбий-педагогик тажрибалар уйғунлигида Амир Темур жасорати ва «Темур тузуклари»да ифодаланган ҳарбий стратегияларни «Ҳарбий тайёргарлик» фани мазмунига интегратив-модулли татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Ҳарбий тайёргарлик” фанини ўқитишда бўлажак захирадаги офицерларнинг шахсий-касбий сифатларини тарбиялаш методикаси бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
бўлажак захирадаги офицерларнинг шахсий-касбий сифатларини тарбиялаш методикаси “Ҳарбий тайёргарлик” фани доирасида ўзини-ўзи ривожлантиришга йўналтирилган жасорат, мардлик, жомардлик ва ватанпарварлик сифатларини “стресс ҳолатда қарор қабул қилиш” симуляциялари ҳамда касбий фаолиятни рағбатлантирувчи амалий-тарбиявий усулларни ҳаётий вазиятларда намоён этишга қаратилган интеграция асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Ҳарбий тайёргарлик жараёнида ҳарбий хизматчиларнинг шахсий сифатларини тарбиялаш методикаси” номли ўқув қўлланмага киритилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 10-декабрдаги 10/2536-сонли маълумотномаси). Натижада, “Ҳарбий тайёргарлик” фанини ўқитишда бўлажак захирадаги офицерларнинг шахсий-касбий сифатларини тарбиялашнинг мавжуд ҳолатини педагогик таҳлил қилиш имконияти яратилган;
“Ҳарбий тайёргарлик” фанини ўқитишда бўлажак захирадаги офицерларнинг шахсий-касбий сифатларини тарбиялаш модели “Бир устоз – бир курсант” менторлик муносабатини ташкил қилиш орқали маънавий-ахлоқий қадриятлар билан касбий стратегияларни курсантнинг шахсий мақсадлари ва хизмат ғояларига мувофиқ шахсга йўналтирилган педагогик қўллаб-қувватлаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Бўлажак захирадаги офицерларнинг шахсий-касбий сифатларини тарбиялаш” номли монографияга киритилган (Ўзбекистон Миллий университети Ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази Илмий кенгашининг 2024-йил 27-августдаги 1-сонли баённомаси). Натижада, бўлажак захирадаги офицерларда шахсий-касбий сифатлари тарбиялаш жараёнининг педагогик моделини такомиллаштириш учун педагогик шарт-шароитлар яратилган;
бўлажак захирадаги офицерларнинг шахсий-касбий сифатларини тарбияланганлик даражасини баҳолаш индикаторлари стресс вазиятларда ўзини бошқариш, фан материалини ўзлаштириш, миллий қаҳрамонлар жасоратига муносабат, янгича усуллар таклиф қилиш, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш кўникмаларини юқори (билим, кўникма ва сифатлар барқарор; касбий етуклик ва шахсий масъулият юқори), ўрта (билим ва кўникмаларни қўллай олади, лекин мустаҳкамланишга муҳтож; ҳиссий-иродавий жиҳатдан барқарор), қуйи (билим ва кўникмалар етарли эмас, масъулият ва интизом заиф, шахсий-касбий сифатлар етарлича шаклланмаган) даража кўрсаткичларини аниқлаш асосида ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар “Ҳарбий тайёргарлик жараёнида ҳарбий хизматчиларнинг шахсий сифатларини тарбиялаш методикаси” номли ўқув қўлланмага киритилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 10-декабрдаги 10/2536-сонли маълумотномаси). Натижада, Ватанга хизмат қилиш йўлини танлаган ёшларнинг ҳарбий ватанпарварлигини ривожлантириш, касбни танлаш, касбий муҳим сифатларини ривожлантириш, касбий мотивацияни шакллантириш, ижтимоий муҳит нормаларига интеграциялаш, олий таълим муассасаларининг ҳарбий ўқув бўлинмалари талабалари халқаро стандартлар асосида тайёрланган;
бўлажак захирадаги офицерларнинг шахсий-касбий сифатларини тарбиялашнинг дидактик имкониятлари хорижий ҳарбий-педагогик тажрибалар ҳамда миллий-тарбиявий анъаналар билан уйғун ҳолда Амир Темур жасорати ва “Темур тузуклари”да ифодаланган ҳарбий стратегияларни “Ҳарбий тайёргарлик” фани мазмунига киритиш орқали кенгайтириш бўйича тавсиялар “Ҳарбий тайёргарлик жараёнида ҳарбий хизматчиларнинг шахсий сифатларини тарбиялаш методикаси” номли ўқув қўлланмага киритилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 10-декабрдаги 10/2536-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак захирадаги офицерларнинг шахсий-касбий сифатларини тарбиялаш, танқидий фикрлаш, креативликка ва тезкор қарорлар қабул қилишга ўргатиш орқали билимлар ўзлаштирилган.