Ҳасанов Суҳроб Шавкат ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги ўзбек инглиз насрида интерматн ҳодисаси талқини (Исажон Султон, Баҳодир Қобул ва Кадзуо Исигуро асарлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fil1671
Илмий раҳбар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/30.12.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Улжон Давировна Қаршибаева, филология фанлари доктори, профессор; Одилов Баҳодир Бахтиёрович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек ва инглиз насрида маʼно-мазмун яратиш усули сифатида интерматнликнинг ўзига хослигини, маданий хотирани сақлаш ва узатишдаги ролини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Исигуро Кадзуо, Исажон Султон ва Баҳодир Қобул насрида субектив хотиранинг асар марказига олиб чиқилиши, илмий-фантастика ва психологик роман унсурларининг уйғунлашуви, жанрларнинг синкретик хусусият касб этиши ва ноанъанавий сужет қисқа парчалардан иборат воқелик ҳамда ўша воқеликнинг рамзий тафаккур орқали ифодаланишига кўра, постмодерн адабиётига хос “интеллектуал ўйин” ва трансматн яратишнинг интерматн, параматн, метаматн, архиматн, гиперматн каби унсурларидан унумли фойдаланганлиги асосланган;
хоронимлар, гидронимлар, астионимлар, оронимлар, ойконимлар, урбонимлар каби прецедентли топонимлардан яратилган интерматнлик маданий хотирани уйғотиши, интертекстуал кўприк яратиши, рамзий ва эсхатологик қатлам ҳосил қилиши сабабли “Боғдагул”, “Ота чироқ”, “Боғи эрам”, “Боқий дарбадар”, “Ҳаловат топмаганлар”, “Дафн этилган баҳайбат” асарларида хотира, хаёл, туш сингари онг оқими турларининг динамик суратини таминлаши, замонга оид ўтмиш, ҳозир ва келажак нуқталарини боғлаши аниқланган;
Исигуро Кадзуо хотира, унутиш ва руҳий изтироблар конфликтини очишда, Исажон Султон фалсафий, метафизик ва мета ҳикояларни ифодалашда, Баҳодир Қобул ижтимоий-тарихий мавзулар ва жамиятдаги конфликтлар талқин этишида тўрт унсур: сув, ҳаво, олов ва тупроқ поетикасидан унумли фойдаланганликлари далилланган;
интерматнлик маданий-тарихий даврларга мансуб “Мантиқ ут тайр”, “Ҳамса”, “Дон Кихот”, “Ивейн ёки шердор Рицар” каби прецедентли матнлар, универсал архетиплар, сафар ва синов мотивлари, қаҳрамон типологияси, маданиятлараро умумий қадриятларни ифодалашига кўра матнлар ўзаро алоқасининг шакли, маданий хотирани сақлаш ва иқтибос, ўзлашма нутқ, ҳавола, референсия, аллюзия ёрдамида қайта яратиш усули эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий матн ҳозирги ўзбек ва инглиз насрида интерматн ҳодисаси талқини бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Исигуро Кадзуо, Исажон Султон ва Баҳодир Қобул насрида субектив хотиранинг асар марказига олиб чиқилиши, илмий-фантастика ва психологик роман унсурларининг уйғунлашуви, жанрларнинг синкретик хусусият касб этиши ва ноанъанавий сужет қисқа парчалардан иборат воқелик ҳамда ўша воқеликнинг рамзий тафаккур орқали ифодаланишига кўра, постмодерн адабиётига хос “интеллектуал ўйин” ва трансматн яратишнинг интерматн, параматн, метаматн, архиматн, гиперматн каби унсурларидан унумли фойдаланганлиги хусусидаги хулосалардан 2022-2024-йилларда Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган ИД-57663348-сонли “Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асиа анд Wестерн Ресеарч – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025 йилнинг 2-майдаги 06/2883-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида бугунги ўзбек ва инглиз насрида трансматн яратишнинг усуллари ва муаллиф индивидуал услуби шаклланишида интерматнлиликнинг аҳамияти ҳақида маълумотлар тўлдирилди.
хоронимлар, гидронимлар, астионимлар, оронимлар, ойконимлар, урбонимлар каби прецедентли топонимлардан яратилган интерматнлик маданий хотирани уйғотиши, интертекстуал кўприк яратиши, рамзий ва эсхатологик қатлам ҳосил қилиши сабабли “Боғдагул”, “Ота чироқ”, “Боғи эрам”, “Боқий дарбадар”, “Ҳаловат топмаганлар”, “Дафн этилган баҳайбат” асарларида хотира, хаёл, туш сингари онг оқими турларининг динамик суратини таминлаши, замонга оид ўтмиш, ҳозир ва келажак нуқталарини боғлаши аниқланган хулосалардан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими қошидаги “Садоқат” ижодий тўгараги фаолиятида, адабий кечаларда, ижодкор ёшлар билан учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2025 йилнинг 22-апрелидаги № 01-03|186-сон маълумотномаси). Натижада, бугунги ўзбек ва инглиз насрида интерматн сифатида иштирок этаётган топонимларнинг муайян халқ ёки миллат тарихи ва маданиятида тутган ўрни, жуғрофий ва бадиий вазифаларига аниқликлар киритилди.
Исигуро Кадзуо хотира, унутиш ва руҳий изтироблар конфликтини очишда, Исажон Султон фалсафий, метафизик ва мета ҳикояларни ифодалашда, Баҳодир Қобул ижтимоий-тарихий мавзулар ва жамиятдаги конфликтлар талқин этишида тўрт унсур: сув, ҳаво, олов ва тупроқ поетикасидан унумли фойдаланганликларига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Б.Холиқов раҳбарлигида 2021-2023-йилларга мўлжалланган 201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025 йил 29-апрелидаги № 01/4 – 1744 рақамли маълумотномаси). Натижада, даврнинг қадриятлар тизимини, унинг тарихий-маданий контекстини ва адабий анʼаналарини акс эттиришда, маданий хотирани сақлаш ва кейинги авлодларга узатишда, асарларнинг бадиий оламида мужассамлашган муаллиф онгининг ўзига хослиги ва бетакрорлигини очиб беришда тўрт унсурдан фойдаланишнинг аҳамияти белгиланди.
интерматнлик маданий-тарихий даврларга мансуб “Мантиқ ут тайр”, “Ҳамса”, “Дон Кихот”, “Ивейн ёки шердор Рицар” каби прецедентли матнлар, универсал архетиплар, сафар ва синов мотивлари, қаҳрамон типологияси, маданиятлараро умумий қадриятларни ифодалашига кўра матнлар ўзаро алоқасининг шакли, маданий хотирани сақлаш ва иқтибос, ўзлашма нутқ, ҳавола, референсия, аллюзия ёрдамида қайта яратиш усули эканлигига доир хулосалардан “Самарқанд” телеканалида 2025-йил 3-май куни эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” тонгги дастурининг навбатдаги сони ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат телерадиокомпаниясининг 2025 йилнинг 8-майдаги 01-07/185-сон маълумотномаси). Натижада, Исигуро Кадзуо ва Исажон Султон, Баҳодир Қобул ижодида прецедентлик ҳодисаси интерматнликнинг турларидан бири сифатида муайян этноснинг, ҳам алоҳида шахснинг маданий қадриятлари тизимини намоён қилиши, матнлараро ўзаро алоқаларни аниқлашда тарихий-маданий таҳлил усулларининг имкониятлари тўғрисида маълумотлар олинди.