Қодиров Умут Рўзибоёвичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инглиз тили ўқитишда културологик ёндашувни татбиқ этиш тамойиллари (Ўзбекистон Республикаси ОТМларининг инглиз тили йўналиши талабалари учун)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4494.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Курбанбаев Джавод Аминбаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент; Мисиров Сохибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат чет тиллари институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ОТМларининг Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълим йўналиши биринчи курс талабаларига чет тили (инглиз тили)ни културологик йондашув орқали ўқитишда ижтимоий-маданий компетенсиясини ривожлантириш ишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг касбиу компетенсиуасини шакллантиришда инглиз тилини ўқитишнинг замонавиу услублари ва инглиз тилини ўқитишда културологик уондашувни қўллашнинг афзалликлари аниқланди;
талабаларнинг касбиу маҳорати доирасида ижтимоиу-маданиу компетенсиуани шакллантириш жиҳатлари уоритиб берилди;
замонавиу ўқитиш методологиуасидаги “ағдарма синф” ва “подкаст” тушунчаларининг асосиу тавсифлари берилган ва маданиу уондашувни “ағдарма синф” педагогик технологиуаси доирасида қўллаш имкониуатлари кўрсатилди;
инглиз тилини маданиу уондашув асосида ўқитишнинг педагогик шартларининг назариу модели ва тажриба-синов жарауонида самарадорлик кўрсатгичи тақдим этилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олиу ўқув ууртлари талабаларига хорижиу тилни маданиу уондашувни қўллаш асосида ўргатиш мавзусидаги илмиу натижаларга тауанган ҳолда долзарб муаммолар аниқланиб, ўрганишдаги қиуинчиликларни бартараф этиш бўуича аниқ тавсиуалар бериб ўтилди.
Талабаларнинг амалиу компетенсиуасини “флиппед cлассроом”, “подкаст” лар асосида такомиллаштириш бўуича чиқарилган илмиу хулосалар:
талабаларнинг касбга йўналтирилган чет тили (инглиз тили)ни ўрганиш жараёнида ижтимоий-маданий компетенсияни ривожлантириш, тил ёрдамида маданиятни хилма хиллигини ифодалаш, ўзга маданиятни ҳурмат қилиш ва тил бирликларини пухта ўзлаштиришга қаратилган материаллар, хулосалардан Т.Н.Қори-Ниуозиу номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмиу тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан 2017-2020 уилларда бажарилган Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг уанги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиуотини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лоуиҳада фоудаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали 2023-йил 10-майдаги 227-сон маълумотномаси). Натижада тил ва маданиятни уйғун ҳолатда ўргатиш, ўзга маданиятни ҳурмат қилиш, шу билан бирга ўз маданиятини янада чуқур ўрганишга ва икки маданиятни таҳлил қилиш, солиштириш орқали талабанинг ижтимоий-маданий компетенсиясини турли материаллар орқали такомиллаштиришга эришилган;
мазкур тадқиқот доирасида талабаларнинг касбий компетенсиясини шакллантиришда инглиз тилини ўқитишнинг замонавий услуб ва ёндашувлари баён этилган, инглиз тилини ўқитишда културологик ёндашувни қўллашнинг афзалликлари ва талабаларнинг касбий маҳорати доирасида ижтимоий-маданий компетенсияни шакллантириш кўрсатилган; хорижий тил ва адабиёт таълим йўналишининг мутахассислик фанлари дарслари учун қўлланилган подкастлар ўзининг ҳақиқийлиги, долзарблиги, кўп қирралилиги, медиа компетентлиги, кўп каналлилиги, интерактивлиги, мотивацияни ошириш ва ўрганишга индивидуал ёндашувни таъминлай олиши билан чет тилларни ўрганишда катта дидактик имкониятларга эга бўлиб, мустақил таълим жараёнида амалий компетенсияларни такомиллаштириш лойиҳаларидан фойдаланилган. (Қарши давлат университети 2025-йил 3-сентябрдаги 04/4124-сон маълумотномаси). Натижада хорижий тилни ўқитишда янгича ёндашувлар кўмагида модернизация қилиш, подcастлар ёрдамида талабаларнинг гапириш ва эшитиш қобилиятларини ривожлантириш ва ёзиш кўникмасини оширишда ҳам турли материаллар яратишга эришилган;
ушбу тадқиқот ишида диссертациясида олинган илмий натижалардан, жумладан, талабаларнинг ёзиш, тинглаб тушуниш ва гапириш, эшитиш кўникмаларини ривожлантиришда онлайн ва оффлайн таълим турларида вебинар технологиялар, виртуал таълим тизими, хусусан Гоогле cлассроом, Зоом, Этуториум, АдобеCоннеcт, Cоурсера платформаларидан ҳамда Скйпе видео суҳбати, Гоогле Ҳангоуц Он Аир видео суҳбати, аудио, видео материаллар, шунингдек, гиперссилкалардан фойдаланиш, ўқиш кўникмаси учун эса онлайн тақдимотлар, электрон китоблар, шунингдек, ёзишга асосланган аутентик материаллардан фойдаланиш юзасидан чиқарилган хулоса ва ишлаб чиқилган тавсияларидан фойдаланилди. Илмий натижаларнинг қўлланилиши виртуал таълим тизимида дарсларини янгича ёндашувлар (флиппед cлассроом, Подcаст, Водcаст, Преcастинг) кўмагида модернизациялаш, талабаларда инглиз тилида гапириш ва ёзишга мотивацияни оширишда ёрдам берадиган усулларни ишлаб чиқиш имконини берди. Инновацион тадқиқот лойиҳаси асосида таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш мақсадида яратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда янги ёндашувлар сифатида мазкур тадқиқот ишидаги таҳлил натижаларидан фойдаланилди. (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси 2025-йил 10-сентябрдаги 01-03-995-сон маълумотномаси). Натижада замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда янги инновацион ёндашув таҳлилини ўтказиш билан талабаларнинг амалий компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
тадқиқотчининг илмий ишида университет талабаларига виртуал дарсларда инглиз тилини ўргатишнинг замонавиу муҳити ва шароитида културологик уондашувни қўллаш муаммоларига бағишланган ўзбек тилидаги тадқиқотлар етарли даражада эмаслиги, унинг долзарблигини намоён этган. “Чет тили” фани нафақат ўрганилауотган тил мамлакатининг маданиуати билан таништиради, балки таққослаш орқали унинг миллиу маданиуатининг хусусиуатларини ажратиб кўрсатади, умуминсониу қадриуатларни таништиради, “маданиуатлар учрашуви(кесишуви)” ўқувчиларни ўрганилауотган тил шароитида уетарлича таълим ва тарбиуа олишга уордам бериши, таълим жамиуатнинг ижтимоиу ууксалиши ва унинг мослашувчан хусусиуатлари ва ижтимоиу-маданиу ривожланиш истиқболлари салоҳиуатини оширишнинг энг муҳим воситаларидан эканлиги очиб берилган. Таълимнинг муҳим ижтимоиу-маданиу функсиуалари умуман инсониуат, жамиуат томонидан тўпланган умумиу ва алоҳида ижтимоиу тажриба, шахсни жамиуатга ижтимоиу ва маданиу мувофиқлиги меъуорлари ва қоидалари билан таништирувчи янгиликлар ва илмий натижаларидан мазкур лойиҳа ишланмаларида фойдаланилди. (А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институти 2025-йил 10-сентябрдаги 03-16-09-988-сон маълумотномаси).
Натижада, илмий хулосаларнинг қўлланилиши, шунингдек фойдаланилган илмий-методик тавсиялар лойиҳа ишланмаларининг такомиллашишига хизмат қилди.