Устемиров Шохрух Рустам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув омборлари сув балансини гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш (Қорасув сув омбори мисолида)” 05.09.07–“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/T5806
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сейтов Айбек Жумабоевич – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети “Ҳисоблаш математикаси ва ахборот тизимлари” кафедраси профессори, техника фанлари доктори;
Гаппаров Фурқат Ахматович – “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси профессори, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: сув омборларининг сув балансидаги сизот ва ер ости сувлари компонентларини гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорасув сув омбори мисолида, очиқ сув ҳавзаларининг сув балансидаги асосий компонент ҳисобланган турли генезисга эга ер ости сув қатламларидаги сизот ҳамда ер ости сувлари улушини аниқлашнинг гидродинамик ва гидрокимёвий усуллари такомиллаштирилган;
Буссинеск – Фархгеймер тенгламалари ҳамда Гиринский функцияси асосида сув омборига келиб қўшиладиган беқарор фильтрация оқимининг уч ўлчовли фазовий гидравлик модели такомиллаштирилган;
вертикал кўп қатламли, квази бир жинсли гидрогеологик пласт бўйича сув ўтказиш қатламининг квази чизиқли ҳамда квази бир жинсли ҳоли учун Қорасув сув омборига келиб қўшиладиган напорли ва напорсиз фильтрация оқимларини гидравлик ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
Ер ости сув қатлами бир жинсли ҳамда пласт вертикал бўйич гетероген деган фараз асосида Қорасув сув омборига келиб қўшиладиган напорли ва напорсиз фильтрация оқимларини квазичизиқли гидравлик модели такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув омборлари сув балансини гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
сув омборларининг сув балансидаги сизот ва ер ости сувлари компонентларини гидравлик ҳисоблаш усули Зарафшон ИТҲБ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 24 июлдаги 04/19-1088-сон маълумотномаси). Натижада, сув омборларининг сув балансидаги асосий компонент ҳисобланган сизот ва ер ости сувлари улушини баҳолаш имконини берган;
сув омборига келиб қўшиладиган беқарор фильтрация оқимининг уч ўлчовли фазовий гидравлик модели Зарафшон ИТҲБ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 24 июлдаги 04/19-1088-сон маълумотномаси). Натижада, сув омборининг сув баланси режимини мониторинг қилиш тизими такомиллаштирилган;
Қорасув сув омборига келиб қўшиладиган напорли ва напорсиз фильтрация оқимларини квазичизиқли гидравлик модели ҳисоблаш усули Мирзапой ИТБ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 24 июлдаги 04/19-1088-сон маълумотномаси). Натижада, сув омборидан фойдаланиш самарадорлиги ошиб, вегетация даврида 5-7 фоиз сув ресурсларини тежаш имконияти яратилган.