Ахмедова Нозима Фарход қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Катта ҳажмли маълумотларнинг ҳаётий циклида ахборотни ҳимоялашнинг модел ва алгоритми”, 05.01.05 - “Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5293.
Илмий раҳбар: Ташев Комил Ахматович техника фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Ботиров Файзулла Бахтиёрович DSc., доцент, Иброхимов Азизбек Равшанбек ўғли техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “УНИCОН.УЗ” МЧЖ - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади катта ҳажмли маълумотларнинг ҳаётий циклида ахборотнинг сирқиб чиқишини ва рухсациз фойдаланилишни олдини олишга имкон берувчи ҳимоялашнинг модел ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
катта ҳажмли маълумотлар тизимида субект ва обект атрибутлари тўпламига хавфсизлик атрибутларини ҳамда бажарилиши талаб этиладиган бешта шартларни киритиш асосида фойдаланувчиларга ваколат тақдим этиш аниқлигини оширишга имкон берувчи бошқарув модели такомиллаштирилган;
катта ҳажмли маълумотлар тизимларида ҳимоя тизимини хавфсизлик талаблари асосида бошқа тизимлар билан интеграция қилиш имконини берувчи атрибутга асосланган шифрлашнинг очиқ калитларни тарқатиш сиёсатини қўлловчи фойдаланишни бошқаришнинг архитектураси ишлаб чиқилган;
катта ҳажмли маълумотлар тизимида янги турдаги рискларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш жараёнида классик норавшан математик баҳолаш усулини қўллаш орқали хавфсизликни таъминлашнинг динамик циклини ҳосил қилиш имконини берувчи рискларни бошқариш модели такомиллаштирилган;
бошланғич масса марказини танлаш ҳамда ўртача марказ усулига икки ўртачали кластерлаш ҳамда “греедй” элементларини киритиш асосида маълумотларнинг фойдаланувчанлигини сақлаш имконини берувчи К-аноним-лаштириш алгоритми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Катта ҳажмли маълумотлар тизимида такомиллаштирилган моделлар ва таклиф этилган алгоритмлар асосида ишлаб чиқилган дастурий воситалар боъйича олинган илмий натижалар асосида:
катта ҳажмли маълумотлар тизимида субект ва обект атрибутлари тўпламига хавфсизлик атрибутларини ҳамда бажарилиши талаб этиладиган бешта шартларни киритиш асосида атрибутларга асосланган фойдаланишни бошқаришнинг такомиллаштирилган модели бўйича ишлаб чиқилган “БДСС дастури” дастурий воситаси “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасининг амалий фаолийатига жорий қилинган (Рақамли технологийалар вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 24-8/7511-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси фойдаланувчиларга ваколат бериш аниқлигини 0,2% ошириш, рухсат этилмаган ваколатларни тақдим этиш хатолигини 0,8 фоизга камайтириш имконини берган;
катта ҳажмли маълумотлар тизимларида ҳимоя тизимини хавфсизлик талабларига асосан бошқа тизимлар билан интеграция қилиш учун атрибутга асосланган шифрлашнинг очиқ калитларни тарқатиш сиёсатини қўлловчи ишлаб чиқилган фойдаланишни бошқаришнинг архитектураси асосида ишлаб чиқилган дастурий восита “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасининг амалий фаолийатига жорий қилинган (Рақамли технологийалар вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 24-8/7511-сон маълумотномаси). Диссертацийа ишида таклиф этилган моделлар ва алгоритмлар асосида ишлаб чиқилган дастурий воситадан фойдаланиш катта ҳажмли маълумотларда фойдаланишни бошқариш жараёнида фойдаланувчига тақдим этилган ҳар қандай нотўғри ваколатлар сабабли юзага келувчи ахборот хавфсизлигининг ташкил этувчилари ҳисобланган махфийликка, бутунликка ва фойдаланувчанликка қаратилган таҳдидлардан ҳимоялаш имконияти пайдо бўлган;
катта ҳажмли маълумотлар тизимида янги турдаги рискларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш жараёнида классик норавшан математик баҳолаш усулини қўллаш орқали такомиллаштирилган рискларни бошқаришнинг кўп босқичли модели асосида ишлаб чиқилган “БДСС дастури” дастурий воситаси “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонасининг амалий фаолийатига жорий қилинган (Рақамли технологийалар вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 24-8/7511-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида дастурий восита субектларга фойдаланиш ваколатини белгилаш учун мавжудларига нисбатан 3 секунд камроқ вақтни талаб этган;
катта ҳажмли маълумотлар тизимларида ахборотни сирқиб чиқишини олдини олиш ва маълумотларни фойдаланувчанлигини сақлаш мақсадида икки ўртачали кластерлаш ҳамда “греедй” элементлари асосида такомиллаштирилган К-анонимлаштириш алгоритмининг “Биг Дата сеcуритй аналйзер дастури” дастурий воситаси “УЗИНФОCОМ Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” МЧЖнинг фаолийатига жорий қилинган (Рақамли технологийалар вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 24-8/7511-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида дастурий восита аноним жадвалларни шакллантириш учун мавжудларига нисбатан 0,03 секунд кам вақт талаб этган.