Бозоров Суҳробжон Мумин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборот-коммуникация тизимларида тармоқ ҳужумларини аниқлаш усули ва алгоритмлари”, 05.01.05 - “Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5294.
Илмий раҳбар: Ғуломов Шерзод Ражабоевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Керимов Комил Фикратович, техника фанлари доктори, профессор; Кадиров Мирхусан Мирпўлатович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “УНИCОН.УЗ” МЧЖ - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот-коммуникация тизимларида тармоқ ҳужумларини аниқлашнинг самарали усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мавжуд тармоқ ҳужумларини аниқлаш тизимларини таҳлиллаш учун СТРИДЕ методикаси ёрдамида таҳдид модели ишлаб чиқилган ва эҳтимолий хавфларнинг риск даражалари ДРЕАД модели асосида баҳоланган;
ҳужумларни аниқлаш тизимларини қуриш усули, улардаги мавжуд камчиликларни, ёлғондан тасдиқлаш даражасини минималлаштириш ва аниқлаш самарадорлигини ошириш учун тармоқ пакети хусусиятларини овоз бериш ҳамда нейрон тармоқлар архитектурасини автоматик танлаш жараёнларини киритиш ҳисобига такомиллаштирилган;
тармоқ ҳужумларини аниқлаш тизимларини сунъий интеллект усуллари ёрдамида ўқитиш учун тармоқ пакети хусусиятларини танлашда уларнинг энтропиясини ҳисоблаш ва кўпликка асосланган овоз бериш алгоритмлари таклиф этилган;
тармоқ ҳимояланганлигини таъминлаш мақсадида ҳужумларни аниқлаш тизимининг самарадорлигини оширишга имкон берувчи нейрон тармоқлар архитектурасини автоматик танлаш алгоритми тармоқ пакетининг танланган хусусиятлар сонига кўра ҳисоблаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ахборот-коммуникация тизимларида тармоқ ҳужумларини аниқлаш усули ва алгоритмларини амалга ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
мавжуд тармоқ ҳужумларини аниқлаш тизимларини таҳлиллаш орқали заифликларни аниқлашга асосланган СТРИДЕ методологияси ёрдамида ишлаб чиқилган таҳдид модели ва юқори риск даражаларини кўрсатган эҳтимолий таҳдидларни бартараф этиш чораларини мужассамлаштирган дастурий восита “УНИCОН.УЗ – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази” МЧЖнинг “Сунъий интеллект усулларини тадқиқ этиш ва уларни ахборот хавфсизлигида қўллаш” мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида ва “Кеш-Тотал Сервиcе” МЧЖ локал тармоғи амалга оширилган (“Кеш-Тотал Сервиcе” МЧЖ 2025-йил 7-февралдаги далолатномаси; Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологияларни ривожлантириш вазирлигининг 2025-йил 9-июндаги 33-8/3918-сонли маълумотномаси). Синов жараёнида 3500 та ҳужум намуналаридан 3426 таси тўғри аниқланган. Эришилган илмий натижалар асосида ҳужумларни аниқлаш тизимининг сунъий интеллект усуллари билан интеграцияси мавжуд камчиликларни бартараф этиш имконини берган;
ҳужумларини аниқлаш тизимларининг мавжуд камчиликларни, ёлғондан тасдиқлаш даражасини минималлаштириш ва аниқлаш самарадорлигини ошириш учун тармоқ пакети хусусиятларини овоз бериш ҳамда нейрон тармоқлар архитектурасини автоматик танлаш жараёнларини киритиш орқали такомиллаштирилган қуриш усули асосида ишлаб чиқилган “ВИДСА” дастурий воситаси “Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали телекоммуникация тармоқларида ДДоС, портларни сканерлаш ва бошқа турдаги ҳужумларни аниқлаш учун амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологияларни ривожлантириш вазирлигининг 2025-йил 9-июндаги 33-8/3918-сонли маълумотномаси). Тестлаш натижасида ахборот-коммуникация тизимларида ҳужумларни аниқлаш самарадорлиги 98.5% ни, ёлғондан тасдиқлаш кўрсатгичи 1,5% ни ташкил қилди. Мазкур ёндашув ҳужумларни аниқлаш тизимларининг самарадорлигини ошириш ва ёлғондан тасдиқлаш даражасини камайтириш имконини берган;
тармоқ ҳужумларини аниқлаш тизимларини сунъий интеллект усуллари ёрдамида ўқитиш учун таклиф этилган тармоқ пакети хусусиятларини танлашда уларнинг энтропиясини ҳисоблаш ва кўпликка асосланган овоз бериш алгоритмларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган дастурий восита “УНИCОН.УЗ – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази” МЧЖнинг “Ишончли учинчи томон хизматини ривожлантириш ва эксплуатация қилиш бўлими” ҳамда “Кеш-Тотал Сервиcе” МЧЖ локал тармоғига жорий қилинган (“Кеш-Тотал Сервиcе” МЧЖ 2025-йил 7-февралдаги далолатномаси; Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологияларни ривожлантириш вазирлигининг 2025-йил 9-июндаги 33-8/3918-сонли маълумотномаси). Бунда ўқитиш учун сарфланувчи вақт 15% гача камайтирилган. Илмий тадқиқот натижасида тармоқ пакети хусусиятларининг тўғри танланиши вақт сарфини камайтириши аниқланган;
тармоқ ҳимояланганлигини таъминлаш мақсадида ҳужумларни аниқлаш тизимининг самарадорлигини оширишга имкон берувчи ва тармоқ пакетининг танланган хусусиятлар сонига кўра нейрон тармоқлар архитектурасини автоматик танлашнинг такомиллаштирилган алгоритми “УНИCОН.УЗ – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази” МЧЖнинг “Ишончли учинчи томон хизматини ривожлантириш ва эксплуатация қилиш бўлими”да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологияларни ривожлантириш вазирлигининг 2025-йил 9-июндаги 33-8/3918-сонли маълумотномаси). Ушбу жараёнда, 24 соатлик кузатув жараёнида ташкил этилган 3 та ҳужум тўғри аниқланган. Натижада, реал вақт режимида ҳужумларни аниқлашнинг юқори самарадорлиги ва паст ёлғондан тасдиқлаш кўрсаткичига эришиш имконини берган.