Мардиев Улугбек Расуловичниг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Очиқ калитли криптотизимларда калитларни генерациялаш ва тақсимлаш усул ва алгоритмлари”, 05.01.05 - “Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5532.
Илмий раҳбар: Ахмедова Ойдин Пулатовна, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Мажид Маликович, техника фанлари доктори, профессор; Бердимуродов Мансур Алишерович, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади очиқ калитли криптотизимларда калитларни генерациялаш ва тақсимлашнинг бардошли усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
очиқ калитли криптографик тизимлар хавфсизлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган, асосий параметр сифатида катта разрядли туб сонларни генерациялаш жараёнида кенг қўлланадиган эҳтимоллик усулига асосланган Рабин–Миллер тестида юзага келадиган хатолик эҳтимолини камайтиришга мўлжалланган алгоритм таклиф этилган;
соннинг тублигини текшириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган сохта гувоҳларни аниқлаш имконини берувчи, текширув натижаларининг ишончлилигини оширишга йўналтирилган ва аппарат ҳамда дастурий таъминот кўринишидаги рекурсив функсия асосида такомиллаштирилган алгоритм таклиф этилган;
аутентификация, маълумотларнинг махфийлиги ва қайта такрорланмаслигини таъминлаш орқали ахборот хавфсизлигига таҳдидларни бартараф эта оладиган, параметрли алгебраик мураккабликка таянган, учинчи томоннинг аралашув эҳтимолини истисно қилувчи ҳамда сеанс калитларини хавфсиз тарзда узатувчи янги калитни тақсимлаш усули ва алгоритми таклиф этилган;
ўртада турган одам ва квант ҳужумларига қарши бардошлилигини ошириш мақсадида, анъанавий эллиптик эгри чизиқ тенгламасига махфий параметр киритиш ҳисобига ошкора бўлмаган мураккабликка асосланган замонавий калит тақсимлаш ёндашуви таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Очиқ калитли криптотизимларда калитларни генерациялаш ва тақсимлаш усул ва алгоритмлари ҳамда дастурий воситалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
очиқ калитли криптографик тизимларнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим ҳисобланган, асосий параметрлардан бири бўлган катта разрядли туб сонлари ҳосил жараёнида кенг қўлланиладиган, эҳтимолликка асосланган Рабин-Миллер тестининг хатолик эҳтимоллигини камайтириш алгоритми УНИCОН.УЗ” да криптографик калитларни генерациялаш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 5-июндаги 33-8/3868-сон маълумотномаси). Рекурсив функсия ёрдамида такомиллаштирилган алгоритмлар мавжудларига нисбатан самарадорлиги юқори булиб, турли бит узунликларда калитлар ҳосил қилиш жараёнида тезкорлиги 1,5-2 марта ошган натижани қайд этган;
рекурсив функсия асосида соннинг тублигини текширишда юзага келадиган сохта гувоҳларни аниқлаш имконини берувчи, текшириш натижаларининг ишончлилигини оширишга қаратилган, аппарат-дастурий ва дастурий восита кўринишида амалга оширишга қулай бўлган такомиллаштирилган алгоритм “ИCТ ТуронГроуп” МЧЖ га тегишли бўлган “ЭдуСмарт” ўқув марказлари ишини автоматлаштирувчи платформага жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 5-июндаги 33-8/3868-сон маълумотномаси). Платформадаги хавфсиз алоқани таъминлаш протоколида очиқ калитлар жуфтини ҳосил қилишда тезкорлиги ўртача 1.5 марта ошириш имконини берган;
аутентификация, махфийлик ва қайта такрорланмаслик каби ахборот таҳдидларига бардошли бўлган, параметрли алгебра мураккаблигига асосланган, учинчи томон аралашувини истисно этувчи, сеанс калитларни хавфсиз узатишга имкон берувчи калитларни тақсимлаш усул ва алгоритми “Пойтахт Банк” АЖ амалиёт бошқармасида амалий фаолиятида, электрон рақамли имзо калитларини бошқариш мақсадида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 5-июндаги 33-8/3868-сон маълумотномаси). Калитларни тақсимлаш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий восита электрон рақамли имзо калитларни рўйхатга олиш марказларида сарфланган вақтни ўртача 10% га қисқартириш имконини берган;
ўртада турган одам ва квант ҳисоаблаш ҳужумларига нисбатан бардошлигини ошириш мақсадида анънавий эллиптик эгри чизиқ тенгламасига махфий параметрни киритиш орқали ошкора бўлмаган эллиптик эгри чизиқ мураккаблигига асосланган калитларни тақсимлаш усул ва алгоритми “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасасининг, “йқфм.уз” тизимига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 5-июндаги 33-8/3868-сон маълумотномаси). Параметрли алгебра мураккаблигига асосланган ҳамда ошкора бўлмаган эллиптик эгри чизиқ мураккаблигига асосланган калитларни тақсимлаш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий восита “ўртада турган одам” ҳужумига бардошли эканлиги қайд этилган.