Файзуллаева Дилноза Убайдуллоевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ўқув жарайонида ақлли технологиялардан фойдаланиш кўникмасини ривожлантириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped4907
Илмий раҳбар: Махмудова Муяссар Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Буранова Мадина Уктамовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент, Утаева Ирода Баходировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ўқув жараёнида ақлли (смарт) технологиялардан фойдаланишга кўникмасини ривожлантириш юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг мутахассислик фани бўйича касбий ва ижодий билимларини ошириш ҳамда ўқув жараёнини такомиллаштиришда ақлли (смарт) технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги назарий ва методик жиҳатдан асослаб берилган;
ақлли (смарт) технологиялар асосида ташкил этилган онлайн курслар орқали бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг коммуникатив нутқ маданиятини ривожлантириш, жумладан, оғзаки ва ёзма нутқда соҳавий атамаларни самарали қўллаш, ихтисосликка оид матнларни тузиш, таҳрир қилиш ва таҳлил этиш кўникмаларини шакллантириш имконияти асосланган;
ақлли (смарт) технологиялар асосида соҳага оид компетенцияларни баҳолаш мезонларини аниқлаш орқали бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида фанга оид педагогик ва технологик компетенцияларни ривожлантириш модели далилланган;
ақлли (смарт) технологиялар ёрдамида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг фанга оид лингвистик, маданиятлараро, коммуникатив ва касбий компетенцияларни ривожлантириш шакллари, воситалари ва улардан фойдаланиш усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг мутахассислик фани бўйича касбий ва ижодий билимларини ошириш ҳамда ўқув жараёнини такомиллаштиришда ақлли (смарт) технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги назарий ва методик жиҳатдан асослаб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР 3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланди (Қарши давлат университетининг 2025-йил 9-июлдаги, 04/3159 рақамли маълумотнома). Натижада, мазкур лойиҳа доирасида ўқитувчилар касбий маҳоратини оширишга эришилди;
ақлли (смарт) технологиялар асосида ташкил этилган онлайн курслар орқали бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг коммуникатив нутқ маданиятини ривожлантириш, жумладан, оғзаки ва ёзма нутқда соҳавий атамаларни самарали қўллаш, ихтисосликка оид матнларни тузиш, таҳрир қилиш ва таҳлил этиш кўникмаларини шакллантириш имконияти асосланганлиги юзасидан олинган хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “English Access Microscholarship” халқаро лойиҳани амалга оширишда фойдаланди (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 13-июндаги, 1229/02 рақамли маълумотнома). Натижада, лойиҳа доирасида онлайн курслар ташкил қилишга хизмат қилди;
ақлли (смарт) технологиялар асосида соҳага оид компетенцияларни баҳолаш мезонларини аниқлаш орқали бўлажак инглиз тили ўқитувчиларда фанга оид педагогик ва технологик компетенцияларни ривожлантириш модели далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Google, Yandex, Google translate) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион халқаро лойиҳани амалга оширишда фойдаланган(Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 9-июлдаги, № 01/4-3017 рақамли маълумотномаси ). Натижада, илмий иш хулосалари лойиҳа доирасида дастурий восита яратишга хизмат қилди;
ақлли (смарт) технологиялар ёрдамида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг фанга оид лингвистик, маданиятлараро, коммуникатив ва касбий компетенцияларни ривожлантириш шакллари, воситалари ва улардан фойдаланиш усуллари такомиллаштирилганлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтидаги Европа Иттифоқининг “Erasmus+ 58545- EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP" CLASS: Computational linguistics at Central Asian universities” номли халқаро лойиҳа доирасида фойдаланган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 17-июлдаги 2101/02 рақамли маълумотнома). Тадқиқот натижаларини жорий қилиш мазкур лойиҳа доирасида яратилган ўқув қўлланмаларини шакллантириш ва таълим жараёнини ташкил этишга хизмат қилди.