Култашев Бахром Телмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “1950-йиллар иккинчи ярми – 1960-йиллар Ўзбекистон рангтасвиридаги асосий тенденциялар”, 17.00.04 – Тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/San209.
Илмий раҳбар: Ахмедова Нигора Рахимовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор, ЎзБА академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти, DSc.02/30.12.2019.San.51.01.
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманноп Абдураҳимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Рахимова Зухра Ибрагимовна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1950-йиллар иккинчи ярми – 1960-йиллар Ўзбекистон рангтасвиридаги асосий тенденцияларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рангтасвирнинг жанрли ва образли трансформасиялари натижасида маҳобатли экспрессия, ифода усулининг конструктив аниқлиги дастгоҳли картиналарга хос хусусиятга айлангани, портрет, манзара, натюрморт каби жанрларда тасвирий-пластик ижоднинг фалсафий-ғоявий ва бадиий бойиши, чуқурлашуви ва янгиланиши тенденциялари юзага келгани асосланган;
реализм йўналиши рассомлари Ч.Ахмаров, А.Абдуллаев, Р.Ахмедов, Р.Чориев, В.Бурмакин, Г.Улко ва бошқаларнинг халқ образи типологияси ва унинг миллий хусусиятларини янгилашдаги образли ва услубий кашфиётлари маданий мерос ва Ғарб постимпрессионизмининг тасвирий-пластик анъаналарига таяниб, совет санъатининг аввалги схематик ва меъёрий стереотиплари доирасидан чиқиш имконини берганлиги далилланган;
“илиқлик” даврида авлодлар ўртасида ижодий мулоқот содир бўлгани, уларнинг бадиий тафаккур деференсияси, “анъана ва новаторлик”нинг турлича талқини содир бўлгани, жумладан, катта авлод вакиллари шакллар ифодавийлиги ва декоративлиги фойдасига соцреализм тамойилларидан озод бўлишига интилгани, ёш рассомлар эса санъат асарининг мавзудан ҳоли қийматини тиклаш, бадиий ифодавийликда постимпрессионисм ва модернисм тажрибалари устида изланиш олиб боргани асосланган;
жаҳон рангтасвиридаги замонавий тенденцияларни англаш натижасида рангтасвирда картинанинг қиймати унинг мавзуси эмас, балки шаклига боғлиқлиги билан белгиланиши, композисиянинг асосий элементлари ранг, чизиқ ва текистуранинг ўзаро уйғунлиги масаласининг бирламчи қўйилиши, рассомлар ижодида 1920-1930-йиллардаги тасвирий-пластик тажрибаларга қайтиш, халқ бадиий меросига мурожаат, миллий ўзига хослик йўлидаги изланишлар, Ғарб замонавий санъати оқимларини ўзлаштириш каби асосий бадиий тенденциялар 1950-йилларнинг иккинчи ярми – 1960-йиллар Ўзбекистон рангтасвирида услубий ранг-баранглик ва кўп даражали бадиий тузилмани ҳосил қилгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1950-йиллар иккинчи ярми – 1960-йиллар Ўзбекистон рангтасвиридаги асосий тенденцияларни тадқиқ этиш юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар асосида:
рангтасвирнинг жанрли ва образли трансформасияслари натижасида маҳобатли экспрессия, ифофа усулининг конструктив аниқлиги дастгоҳли картиналарга хос хусусиятга айлангани, портрет, манзара, натуйрморт каби жанрларда тасвирий-пластик ижоднинг фалсафий-ғоявий ва бадиий бойиши, чуқурлашуви ва янгиланиши тенденцияларига оид ва “илиқлик” даврида авлодлар ўртасида ижодий мулоқот содир бўлгани, уларнинг бадиий тафаккур деференсияси, “анъана ва новаторлик”нинг турлича талқини содир бўлгани, жумладан, катта авлод вакиллари шакллар ифодавийлиги ва декоративлиги фойдасига соцреализм тамойилларидан озод бўлишига интилгани, ёш рассомлар эса санъат асарининг мавзудан ҳоли қийматини тиклаш, бадиий ифодавийликда постимпрессионисм ва модернисм тажрибалари устида изланиш олиб боргани ҳақидаги маълумотлар “Тасвирий ва амалий санъат тарихи” мутахассислик фанидан тайёрланган ўқув қўлланмада акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-май 237-сонли буйруғи). Натижада ХХ асрнинг иккинчи ярми Ўзбекистон рангтасвиридаги бадиий жараёнлар янгиланган илмий назария ва манбалар орқали ёритилган;
реализм йўналиши рассомлари Ч.Ахмаров, А.Абдуллаев, Р.Ахмедов, Р.Чориев, В.Бурмакин, Г.Улко ва бошқаларнинг халқ образи типологияси ва унинг миллий хусусиятларини янгилашдаги образли ва услубий кашвиётлари маданий мерос ва Ғарб постимпрессионизмининг тасвирий-пластик анъаналарига таяниб, совет санъатининг аввалги схематик ва меъёрий стереотиплари доирасидан чиқиш имконини берганлиги далилланган маълумотлардан М.Набиев, Р.Ахмедов, Р.Чориев каби рассомларнинг юбилейига бағишланган конференцияларида фойдаланилган, жаҳон рангтасвиридаги замонавий тенденцияларни англаш натижасида рангтасвирда картинанинг қиймати унинг мавзуси эмас, балки шаклига боғлиқлиги билан белгиланиши, композисиянинг асосий элементлари ранг, чизиқ ва текистуранинг ўзаро уйғунлиги масаласининг бирламчи қўйилиши, рассомлар ижодида 1920-1930-йиллардаги тасвирий-пластик тажрибаларга қайтиш, халқ бадиий меросига мурожаат, миллий ўзига хослик йўлидаги изланишлар, Ғарб замонавий санъати оқимларини ўзлаштириш каби асосий бадиий тенденциялар ретроспектив, юбилей ва мавзули кўргазмаларда акс этган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2024-йил 8-майдаги ПП20772324-сон маълумотномаси). Натижада, 1950-йиллар иккинчи ярми – 1960-йиллардаги бадиий жараён реконструксияси ва Ғарб модернизми тамойилларининг ижодий изланишлар таъсири омиллари аниқланган ва 1950-йилларнинг иккинчи ярми – 1960-йиллар Ўзбекистон рангтасвирида услубий ранг-баранглик ва кўп даражали бадиий тузилмани ҳосил қилгани ҳақидаги далилланган маълумотлар кўргазмалар консепсиясига киритилган.