Мўминова Зулфияхон Иброҳимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Тошкент дутор ижрочилик анъаналари”, 17.00.02 – Мусиқа санъати (санъатшунослик).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/San140.
Илмий раҳбар: Турғунова Насиба Маматовна, санъатшунослик фанлари боъйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSc.02/30.12.2019.San.51.01. 
Расмий оппонентлар: Ташматова Азатгул Рахимовна, санъатшунослик фанлари доктори (DSC), профессор; Худоев Ғанижон Муҳаммадович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент дутор ижрочилик анъаналарини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ХХ асрнинг иккинчи ярмида дутор ижрочилиги созандаларнинг якка тартибдаги талқинларининг мураккаблашуви, қардош ва чет эл мусиқий асарларини мослаштириш тенденсиялари натижасида позиция ва аппликатурага оид эмпирик ва рационал боғланиш вужудга келганлиги исботланган;
дутор ижрочилик санъатида созандалар талқини маҳаллий услублар кесимидаги оддий, терма, танавор, оърама рез, тескари зарблар, қопқоққа уриш, товушга урғу бериб ижро этиш усуллари анъана сифатида бастакор ва композиторларнинг асарларида ҳам одатга айланганлиги, чап қоъл ҳаракатларида – узун ва қисқа форшлаг, кашиш, миянғ, мордент, қоъшмордент, глиссандо сингари мусиқий мелизмларнинг қоълланилиши далилланган;
Тошкент дутор ижрочилигида 1930–1950-йиллардан эътиборан қардош мамлакатлар, ўзбек ва жаҳон композиторларининг мураккаб уч қисмли шаклда яратилган фантазия, рондо, вариация, концерт жанрларидаги асарлар анъанавий (ипак торли) ҳамда қайта ишланган (жилкали) дуторлар ижро дастуридан ўрин олганлиги сабабли ўнг ва чап қўл зарбларининг мураккаблашганлиги аниқланган; 
Тошкент дутор ижрочилик анъаналари намояндаларидан О.Қосимов талқинида шахдамлик, зарбларга аниқ урғу бериб, мордент билан ижро этиш, терма зарб ва кучли ҳиссаларни боърттириб коърсатиш ҳолатлари, Ф.Содиқов ижросида майинлик, садоли миянғ, терма зарбнинг оҳангга мос қоълланилиши, Т.Алиматов ижросида оъртача тезликда, оънг қоъл зарбларидаги номсиз ва коърсатгич бармоқлар билан ипак торларини силаб ижро этиш, Н.Қулабдуллаев ижросида вибрация (виб), ритмдаги қисқа паузалар, кескин ҳаракатлар ва дойранинг усулини қопқоққа чертиш орқали имитация қилиш, А.Ҳамидов талқинида аниқлик, шаҳдам ва косахонага теккизиш, баъзида товушнинг кучсиз ҳиссаларини динамик жиҳатдан кучайтиришда бош бармоқда аксент билан ҳам юқорига зарб бериш сингари ижро услублари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент дутор ижрочилик анъаналарининг тадқиқоти юзасидан олинган илмий натижалари асосида:
ХХ асрнинг иккинчи ярмида дутор ижрочилиги созандаларнинг якка тартибдаги талқинларининг мураккаблашуви, қардош ва чет эл мусиқий асарларини мослаштириш тенденсиялари натижасида позиция ва аппликатурага оид эмпирик ва рационал боғланиш вужудга келганлиги исботлангани, дутор ижрочилик санъатида созандалар талқини маҳаллий услублар кесимидаги оддий, терма, танавор, оърама рез, тескари зарблар, қопқоққа уриш, товушга урғу бериб ижро этиш усуллари анъана сифатида бастакор ва композиторларнинг асарларида ҳам одатга айланганлиги, чап қоъл ҳаракатларида – узун ва қисқа форшлаг, кашиш, миянғ, мордент, қоъшмордент, глиссандо сингари мусиқий мелизмларнинг қоълланилиши далиллангани билан боғлиқ хулосалар, таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Ўзбекистон” радиоканали орқали эфирга узатилган “Соз сеҳри”, “Мусиқада ҳаёт нафаси”, “Бетакрор ижролар”, “Мусиқий энциклопедия” туркум эшиттиришларнинг композицион сайқалида ва сенарийнинг бадиийлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021-йил 14-октябрдаги 01-61-21-сон маълумотномаси). Натижада радио тингловчилар устоз созандаларнинг талқин йўллари ва “устоз – шогирд” анъаналари ҳақидаги тасаввурнинг шаклланишига хизмат қилган;
Тошкент дутор ижрочилигида 1930–1950-йиллардан эътиборан қардош мамлакатлар, ўзбек ва жаҳон композиторларининг мураккаб уч қисмли шаклда яратилган фантазия, рондо, вариация, концерт жанрларидаги асарлар анъанавий (ипак торли) ҳамда қайта ишланган (жилкали) дуторлар  ижро дастуридан ўрин олганлиги сабабли ўнг ва чап қўл зарбларининг мураккаблашганлиги аниқлангани билан боғлиқ таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон бастакор ва композиторларининг ижод намуналари болалар талқинида” мавзусидаги ижодий учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 01-04/31-65-сон маълумотномаси). Натижада тингловчилар анъанавий дутор ва унинг оиласи учун яратилган асарларнинг ўзига хос ижро услублари ҳақида муҳим маълумотларга эга бўлишган;
Тошкент дутор ижрочилик анъаналари намояндаларидан О.Қосимов талқинида шахдамлик, зарбларга аниқ урғу бериб, мордент билан чалиш, терма зарб ва кучли ҳиссаларни боърттириб коърсатиш ҳолатлари, Ф.Содиқов ижросида майинлик, садоли миянғ, терма зарбнинг оҳангга мос қоълланилиши, Т.Алиматов ижросида оъртача тезликда, оънг қоъл зарбларидаги номсиз ва коърсатгич бармоқлар билан ипак торларини силаб ижро этиш, Н.Қулабдуллаев ижросида вибрация (виб), ритмдаги қисқа паузалар, кескин ҳаракатлар ва дойранинг усулини қопқоққа чертиш орқали имитация қилиш, А.Ҳамидов талқинида аниқлик, шаҳдам ва косахонага теккизиш, баъзида товушнинг кучсиз ҳиссаларини динамик жиҳатдан кучайтиришда бош бармоқда аксент билан ҳам юқорига зарб бериш сингари ижро услублари аниқлангани билан боғлиқ хулосалардан “Мактабгача таълим ташкилотларида мусиқа машғулотларини ташкил этиш методикаси” номли ўқув қўлланманинг “Мусиқий фаолият турларининг ўзига хос хусусиятлари” деб номланган мавзусида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғига асосан № 429-36 (УЎК: 331.116.22. КБК: 889.015.002. З 13. ИСБН 978-9943-9453-4-0)). Натижада мусиқа раҳбарлари дутор ижрочилик анъаналари ва созандаларнинг ўзига хос талқини ҳақида янги маълумотларга эга бўлган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish