Равшанов Бехруз Хасановичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Касбий таълим ташкилотларида соғлом турмуш тарзи ва рақамли технологиялар уйғунлиги орқали касбий компетенсияни ривожлантириш методикаси”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped4649
Илмий раҳбар: Химматалиев Дўстназар Омонович – педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш  институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Маъмуров Баходир Бахшуллоевич педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.   
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: касбий таълим ташкилотларида соғлом турмуш тарзи ва рақамли технологиялар уйғунлиги орқали касбий компетенсияни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий таълим ташкилотларида спорт маҳоратини ошириш фанини соғлом турмуш тарзи ғоялари ва рақамли технологиялар билан уйғунлаштириш орқали ўқувчиларда касбий компетенсияларни шакллантиришга хизмат қилувчи инновацион педагогик шарт-шароитлар тизими аниқланиб, уларнинг назарий-методик асослари ишлаб чиқилган; 
касбий таълим ташкилотларида жисмоний тарбияни соғлом турмуш тарзи консепсияси билан уйғунлаштириш бўйича  модел таклиф этилиб, унда жисмоний фаоллик натижасида шаклланадиган касбий кўникмалар ва саломатлик кўрсаткичларининг педагогик асослари таҳлил этилган;
таълим (назарий) билан спорт (амалий) интеграциясининг педагогик механизмлари кенг қамровда очиб берилган, бу жараёнда ўқувчиларда касбий мотивация, жамоавий фикрлаш ва салоҳиятни ошириш (Теам буилдинг, Флиппед cлассроом, Асйнчроноус траининг, Далтон режаси) таълим методлари асосда такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия, рақамли технологиялар ва таълим-спорт уйғунлигининг ўзаро таъсири асосида тажриба-синов натижалари илмий-назарий жиҳатдан статистик тарзда умумлаштирилиб, касбий тайёргарлик жараёнида ҳам саломатлик, ҳам амалий компетенсия ривожини таъминловчи инновацион ёндашувлар бўйича аниқ методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Рақамли технологиялар муҳитини яратиш орқали бўлажак мутахассисларни касбий ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари асосида: 
мустақил таълим ўқув жараёнига йўналтирилган рақамли таълим контентлари  ҳамда телеконференция технологиялари имкониятларидан интегратив фойдаланишга доир таклифлардан ИЛ-58-21081323 рақамли-Дуал таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш мавзусидаги инновацион лойиҳа бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 20-декабрдаги 02/01-01-151-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар, касбий таълим ташкилотлари жисмоний тарбия ва спорт йўналиши ўқувчиларининг ахборот технологиялар асосида мустақил ўзлаштиришига тайёргарлигини такомиллашишига хизмат қилган; 
ҲТМЛ/CСС, ва ПҲП (Ларавел) асосида яратилган мултимедиали ўқитиш платформаси имкониятларидан фойдаланиш орқали бўлажак мутахассислар ва ўқитувчининг АКТ бўйича компетентлигини ривожлантиришга оид илмий ва методик ишланмаларидан битирувчиларнинг АКТ бўйича компетентлигини ривожлантиришга қаратилган вариатив ўқув дастури мавзулари мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 20-декабрдаги 02/01-01-151-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув курси битирувчиларнинг рақамли технологиялар орқали касбий компетентлигинини ошириш методикасини  такомиллаштиришга хизмат қилади; 
рақамли технологиялар муҳитида касбий ўсишни таъминловчи кўрсаткичлар (жумладан, инновацион педагогик ресурслар, тест дастурлари, электрон материаллар ҳамда амалий дастурларни ишлаб чиқиш кўникмалари) асосида ўқитувчилар ва битирувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган “Бўлажак мутахассисларни касбий тайёрлаш ва уларнинг компетентлилигини ривожлантириш” номли махсус ўқув дастури  ишлаб чиқилган.
Ушбу дастур доирасида рақамли таълимнинг методик таъминоти ишлаб чиқилиб, “Инфокоммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш” (Жисмоний тарбия йўналиши мисолида) номли ўқув платформаси (ДГУ 15403 рақамли гувоҳнома билан тасдиқланган) ҳамда “Спорт ўйинлари” дарслиги яратилди ва амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 20-декабрдаги 02/01-01-151-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув ва методик таъминот ўқув жараёни сифати 

Yangiliklarga obuna bo‘lish