Бекбергенов Ҳикмет Утеповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги отнинг морфологик ва семантик хусусиятлари», 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3469.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сейтжанов Жеткербай Элубаевич, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Абидова Рохатой Худайбергеновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги от сўз туркумига хос сон ва келишик категорияларининг морфологик ва семантик хусусиятларини қиёсий-типологик таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги отнинг сон ва келишик категорияларининг морфологик тузилиши, аффиксларининг отларга бирикиши, фонетик вариантлари ва ўқилиши ҳамда отларга қўшилишида алломорфик жиҳатларининг устунлиги очиб берилган;
қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги отнинг кўплик сон кўрсаткичларининг маънолари отнинг семантик гуруҳлари бўлган атоқли, турдош, моддий, абстракт ва жамловчи отларга нисбатан таҳлил қилиниб, бу маъноларнинг универсал жиҳатларининг устунлиги аутентик материаллардан олинган мисоллар асосида исботланган;
қорақалпоқ тилидаги отнинг кўплик сон шаклининг ассоциатив кўплик маъно оттенкаси инглиз тилида кўплик сон морфемаси орқали эмас, балки синтактик усулда ифодаланиши аниқланган;
қорақалпоқ тилидаги “иелик” ва инглиз тилидаги “генитиве” келишикларининг маъноларида ўхшашликлар билан бирга фарқлар ҳам мавжудлиги, қорақалпоқ тилидаги “барıс”, “шıǵıс” ва “орıн” келишикларининг маънолари эса инглиз тилида асосан предлоглар орқали ифодаланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги отнинг морфологик ва семантик хусусиятлари таҳлили бўйича олинган натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги отнинг сон ва келишик категорияларининг морфологик тузилиши, аффиксларининг отларга бирикиши, фонетик вариантлари ва ўқилиши ҳамда отларга қўшилишида алломорфлик жиҳатларининг устунлигига оид хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги; Т.Н. Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020-йилларда амалга оширилган Ф3-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 7-февралдаги 44-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги отнинг сон ва келишик категорияларининг ифода ва мазмун жиҳатидан ўзига хосликлари тўғри ўзлаштирилишига эришилган;
қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги отнинг кўплик сон кўрсаткичларининг маънолари отнинг семантик гуруҳлари бўлган атоқли, турдош, моддий, абстракт ва жамловчи отларга нисбатан таҳлил қилиниб, бу маъноларнинг универсал жиҳатларининг устунлиги аутентик материаллардан олинган мисоллар асосида исботланишига оид хулосалардан Қорақалпоқ давлат университетида 2018-2020 йилларда амалга оширилган П3-20170930309 рақамли “Қорақалпоқ фолклори тилининг адабий тил ривожланишига таъсири масаласи” номли амалий тадқиқот дастурида фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2025-йил 19-февралдаги 01-21-02/401-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги отнинг сон категориясининг морфологик ва семантик хусусиятларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари самарали ўрганилишига хизмат қилган;
қорақалпоқ тилидаги отнинг кўплик сон шаклларининг ассоциатив кўплик маъно оттенкаси инглиз тилида кўплик сон морфемаси орқали эмас, балки синтактик усулда ифодаланишига оид илмий хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиоканалининг “Тилге итибар – элге итибар”, “Кúш билимде”, “Ассалаwма áлейкум Қарақалпақстан” дастурларидаги эшиттиришларни тайёрлашда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телеканали давлат муассасасининг 2025-йил 25-февралдаги 05-22/112-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув ва радиоешиттириш матнларини таҳрирлашдаги баъзи лингвистик муаммоларни ҳал этишга хизмат қилган;
қорақалпоқ тилидаги “иелик” ва инглиз тилидаги “генитиве” келишикларининг маъноларида ўхшашликлар билан бирга фарқлар ҳам мавжудлиги, қорақалпоқ тилидаги “барıс”, “шıǵıс” ва “орıн” келишикларининг маънолари эса инглиз тилида асосан предлоглар орқали ифодаланишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023 йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезиси, образлар тизими, сюжет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 17-февралдаги 65/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги отнинг келишик категорияларининг морфологик ва семантик хусусиятларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари чуқур ўрганилишига хизмат қилган.