Оманов Рашид Шерқобиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида экологик фикрлашни шакллантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2025.2.PhD/Ped2187
Илмий раҳбар: Авазов Шериммат, Ўзбекистон миллий педагогика университети профессори, педагогика фанлари номзоди
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи Термиз давлат педагогика институти, Илмий кенгаш рақами: PhD.03/30.07.2024.Ped.180.01
Расмий оппонентлар:
биринчи оппонент - Орипова Нодима Халиловна, Қарши давлат университети доценти, педагогика фанлари доктори (ДСc)
иккинчи оппонент – Джумаева Ҳулкар Муҳамаджановна, Термиз давлат университети доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида экологик фикрлашни шакллантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларида экологик фикрлашни шакллантиришга қаратилган педагогик моделнинг эко-таълим мазмуни экологик жараёнларни моделлаштириш, интегратив ўқув материалларини дифференсациялаш ҳамда ўқув фаолияти натижаларини баҳолашда форматив ва сумматив усулларни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
экологик фикрлашнинг қизиқиш, билиш, экологик хулққа оид хусусиятлари индивидуал-гуруҳли диагностика натижаларини, шунингдек, обектив ва субектив омиллар таъсирини ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларда экологик фикрлашни шакллантиришнинг педагогик тизими ижтимоий муҳитни педагогизациялаш, диалогик муносабатлар интенсивлигини таъминлаш, ижтимоий вазиятларнинг асоциал таъсирини профиллактика қилиш, махсус ўқув-тадбирлар дастурининг методик имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида экологик фикрлаш хусусиятларини шакллантириш самарадорлиги локал-модулли технология мазмунини такомиллаштириш ҳамда “Биз табиат ҳимоячилари” номли махсус дарсдан ташқари ўқув-тадбирлар дастурининг коррексион-ривожлантирувчи функсиясини ошириш орқали аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги. Бошланғич синф ўқувчиларида экологик фикрлашни шакллантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида экологик фикрлашни шакллантиришга қаратилган педагогик моделнинг эко-таълим мазмуни экологик жараёнларни моделлаштириш, интегратив ўқув материалларини дифференсациялаш ҳамда ўқув фаолияти натижаларини баҳолашда форматив ва сумматив усулларни қўллаш асосида такомиллаштириш, шунингдек, экологик фикрлашнинг қизиқиш, билиш, экологик хулққа оид хусусиятлари индивидуал-гуруҳли диагностика натижаларини, шунингдек, обектив ва субектив омиллар таъсирини ҳисобга олиш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884-сон қарори билан тасдиқланган “Таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқиш ҳамда “Кичик мактаб ёшидаги болаларда экологик фикрлашни шакллантириш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2022-йил 28-декабрдаги 03-4784-сон маълумотномаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, 55409-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, экологик фикрлаш хусусиятларини аниқлашга ва эко-таълим мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларда экологик фикрлашни шакллантиришнинг педагогик тизими ижтимоий муҳитни педагогизациялаш, диалогик муносабатлар интенсивлигини таъминлаш, ижтимоий вазиятларнинг асоциал таъсирини профиллактика қилиш, махсус ўқув-тадбирлар дастурининг методик имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Кичик мактаб ёшидаги болаларда экологик фикрлашни шакллантириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 29-майдаги 01/11-6-355-сон маълумотномаси; Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, 55409-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, педагогик шарт-шароитларни қатъий белгилаш орқали бошланғич синф ўқувчиларида экологик фикрлашни шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида экологик фикрлаш хусусиятларини шакллантириш самарадорлиги локал-модулли технология мазмунини такомиллаштириш ҳамда “Биз табиат ҳимоячилари” номли махсус дарсдан ташқари ўқув-тадбирлар дастурининг коррексион-ривожлантирувчи функсиясини ошириш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан хусусан, “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар учун”, “Болалар ва биз” номли теле-дастурларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 3-июндаги 05-09-193-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда экологик дунёқараш ва эко-маданиятни қарор топтиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.