Хурамов Илхом Панжиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион ёндашув асосида профессионал таълимда ижтимоий ҳамкорликни амалга ошириш механизми ”, 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4431
Илмий раҳбар: Шомирзаев Махматмурод Хурамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019. Ped.78.03 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Қодиров Қутлуғбек Бекмурадович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, Мирзаев Муталиб Жўраевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: профессионал таълим тизимида инновацион ёндашув асосида ижтимоий ҳамкорликни йўлга қўйиш механизмларини илмий асосда ўрганиш ва уларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
профессионал таълимда ижтимоий ҳамкорликни амалга оширишга йўналтирилган вертикал ва горизантал интеграциялашувни сензитив таъсирининг қуйи ва юқори даражаси талабаларнинг                  ўқув-амалий фаолияти орқали аниқлаштирилган;
касб-ҳунар мактаблари, техникум ва олий таълим муассасалари талабаларини касбга йўналтиришни ташкилий-ижрочилик, рефлексив-умумлаштирувчи босқичлари ўқув ва тадқиқотчилик фаолиятига мотивацион йўналганликнинг фанлараро интеграллигини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
 бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларини касбга тайёрлашда кучли ва заиф томонларини, имконият ва таҳдидларни таҳлил қилиш омиллари орқали жамоавий ҳамкорликда фаолият юритишнинг билиш, фикрлаш, тушуниш, англаш каби имкониятларига мувофиқ оптималлаштирилган;
профессионал таълим йўналишларида ижтимоий ҳамкорликни амалиётга йўналтирувчи ўқув фаолиятида талабаларнинг касбий  компетенсиясини реал ишлаб чиқариш шароитида ақлий тафаккури, фикр юритиш салоҳияти каби касбий қобилиятларини синергетик мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Инновацион ёндашув асосида профессионал таълимда ижтимоий ҳамкорликни амалга ошириш механизимини ривожлантириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
профессионал таълимда ижтимоий ҳамкорликни амалга оширишга йўналтирилган вертикал ва горизантал интеграциялашувни сензитив таъсирининг қуйи ва юқори даражаси талабаларнинг  ўқув- амалий фаолияти орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Нажот билимда” “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 11-сентябрдаги 05-09-1423-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнининг ижтимоий ҳамкорликка оид кўникмаларини такомиллашуви таъминланган;
касб-ҳунар мактаблари, техникум ва олий таълим муассасалари талабаларини касбга йўналтиришни ташкилий-ижрочилик, рефлексив-умумлаштирувчи босқичлари ўқув ва тадқиқотчилик фаолиятига мотивацион йўналганликнинг фанлараро интеграллигини ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан “60112400-Профессионал таълим” йўналишлари малака талабини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш татқиқотлари марказининг 2025-йил 16-апрелдаги 02/01-01-134 -сон маълумотномаси). Натижада, инновацион ёндашувлар асосида бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларини тайёрлаш тизимининг такомиллашувига эришилган;
бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларини касбга тайёрлашда кучли ва заиф томонларини, имконият ва таҳдидларни таҳлил қилиш омиллари орқали жамоавий ҳамкорликда фаолият юритишнинг билиш, фикрлаш, тушуниш, англаш каби имкониятларига мувофиқ оптималлаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан “Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режаларига мувофиқ Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида 2022-2025 йилларда бажарилган 574099-ЭПП-1-ЭППКА2-CБҲЕ-СР рақамли ПАWЕР – “Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги халқаро лойиҳа бажарилишида фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 13-сентябрдаги №02/12-3417 рақамли маълумотномаси). Натижада, профессионал таълим йўналишида бўлажак ўқитувчиларини инновацион ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлашнинг когнитив-функсионал модели такомиллаштирилган;
профессионал таълим йўналишларида ижтимоий ҳамкорликни амалиётга йўналтирувчи ўқув фаолиятида талабаларнинг касбий  компетенсиясини реал ишлаб чиқариш шароитида ақлий тафаккури, фикр юритиш салоҳияти каби касбий қобилиятларини синергетик мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан “Инно” (2024-2025) бизнес инкубатор ва акселерактор дастурида инновацион амалий лойиҳаларни шунингдек стартап лойиҳаларда иқтидорли ёшларни ўқитиш учун амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси инновацион ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Термиз ёшлар технопарки давлат муассасасининг 2025 - йил                 12 - майдаги № 31-сонли маълумотномаси). Натижада 60112400 - Профессионал таълим йўналишлари талабаларида “Касб таълим методикаси” фани орқали оптималлаштириш ҳамда машғулотларда муаммоли таълим (Проблем-Басед Леарнинг), Минд Мап - интеллектуал харита методи, Лойиҳа асосида таълим (Прожеcт-басед леарнинг), СWОТ таҳлил методи, Рефлектив кундалик юритиш методи каби технологиялари ишлаб чиқилган ва эффектив жиҳатдан самарали қўллаш механизмларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish