Рахматов Аъзам Ашур ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Технология дарсларида ўқувчиларнинг лойиҳалаш ва конструкторлик компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5111.
Илмий раҳбар: Ишмурадова Гулбаҳор Измурадовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Турдиев Шохрух Раззоқович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Қўйсинов Одил Алмуратович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади технология дарсларида ўқувчиларнинг лойиҳалаш ва конструкторлик компетенсияларини шакллантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
технология фанида ўқувчиларнинг шахс қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган 5К-модели компонентлари - танқидий фикрлаш (Cритиcал тҳинкинг), ижодкорлик (Cреативитй), ҳамкорлик (Cоллаборатион), коммуникативлик (Cоммуниcатион), маданий алоқадорлик (Cоннеcтед-Cултуре) каби психологик хусусиятлари мувофиқлигига уларда лойиҳалаш ва конструкторлик компетенсиялари ривожлантирилган;
ўқувчиларда лойиҳалаш ва конструкторлик кўникмаларни шакллантириш амалий ва аниқ фанларнинг интегратив хоссалари (ижодий, ҳиссий-рағбатловчи ўқув топшириқлари)га кўра такомиллаштирилган;
технология дарсларида ўқувчиларнинг техник ижодкорлик таянч компетенсиялари (билиш, ўрганиш, ахборот, коммуникатив) мазмуни маълумотларни қидириш, қайта ишлаш, тизимли фикрлаш ва амалий вазифаларни ижодий ҳал қилиш каби педагогик параметрларни татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг технология фанига оид компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги синфдаги машғулотларда ёши, индивидуал психологик, физиологик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда баҳолашнинг эмпирик, алгоритмик ва эвристик каби усуллари ёрдамида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Технология дарсларида ўқувчиларнинг лойиҳалаш ва конструкторлик компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
технология фанида ўқувчиларнинг шахс қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган 5К-модели компонентлари - танқидий фикрлаш (Cритиcал тҳинкинг), ижодкорлик (Cреативитй), ҳамкорлик (Cоллаборатион), коммуникативлик (Cоммуниcатион), маданий алоқадорлик (Cоннеcтед-Cултуре) каби психологик хусусиятлари мувофиқлигига уларда лойиҳалаш ва конструкторлик компетенсиялари ривожлантиришга оид маълумотлар “Халқаро тадқиқотлар ва таълимда инновацион технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 17-июлдаги “314”-сонли буйруғи билан тасдиқланган №314-209 сонли нашр гувоҳномаси. ИСНБ 978-9910-781-01-8). Натижада, технология дарсларида ўқувчиларда лойиҳалаш ва конструкторлик компетенсиясини шакллантириш жараёни халқаро тажрибалар асосида такомиллашувига хизмат қилган;
ўқувчиларда лойиҳалаш ва конструкторлик кўникмаларни шакллантириш амалий ва аниқ фанларнинг интегратив хоссалари (ижодий, ҳиссий-рағбатловчи ўқув топшириқлари)га кўра такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Технология таълими методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 17-июлдаги “314”-сонли буйруғи билан тасдиқланган №314-208 сонли нашр гувоҳномаси. ИСНБ 978-9943-8884-6-3). Натижада, технология дарсларида ўқувчиларнинг лойиҳалаш ва конструкторлик компетенсияларини шакллантириш методикаси электрон таълим ва инновацион технологиялардан фойдаланишга доир тажрибалар асосида такомиллаштиришга эришилган;
технология дарсларида ўқувчиларнинг техник ижодкорлик таянч компетенсиялари (билиш, ўрганиш, ахборот, коммуникатив) мазмуни маълумотларни қидириш, қайта ишлаш, тизимли фикрлаш ва амалий вазифаларни ижодий ҳал қилиш каби педагогик параметрларни татбиқ этиш орқали такомиллаштирилганлигига доир маълумотлардан ЭРАСМУС+ дастури доирасида 2022-2024-йилларда бажарилган 574099-ЭПП-1-2022-1-ИТ-ЭППКА2-СБҲЕ-СП рақамли ПАWЕР-“Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги халқаро лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Термиз давлат университети томонидан 2025-йил 3-майда берилган 03/12-1813-сонли маълумотнома). Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари 8-синф технология дарсларида ўқувчиларнинг дарс ва дарсдан ташқари машғулотлари жараёнида лойиҳалаш ва конструкторлик компетенсияларини шакллантириш методикаси электрон таълим муҳити шароитида ўқитишнинг самарали шакллари табиий, тасвирий, амалий каби воситалар орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг технология фанига оид компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги синфдаги машғулотларда ёши, индивидуал психологик, физиологик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда баҳолашнинг эмпирик, алгоритмик ва эвристик каби усуллари ёрдамида аниқлаштиришга доир маълумотлардан “Технология таълими методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 17-июлдаги “314”-сонли буйруғи билан тасдиқланган №314-208 сонли нашр гувоҳномаси. ИСНБ 978-9943-8884-6-3). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида технология дарсларини ташкил этишнинг методик таъминоти лойиҳалаш ва конструкторлик компетенсияларини ривожлантиришга доир методикалар билан бойитилишига хизмат қилган.