Самади Ноориа
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Мақоллар асосида инглиз тили ўқитишнинг лингводидактик асослари (Афғонистон дарий тилли мактаблар мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped 2743
Илмий раҳбар: Бакиров Поян Уралович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги
PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги  бир марталик илмий кенгаш 
Расмий оппонентлар: Кенжабоев Шокир Абдуҳалимович, педагогика фанлари доктори
(DSc), доцент; Ширназарова Замира Аллабердиевна, педагогика фанлари бўйича фаласафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мақоллар асосида инглиз тили ўқитишнинг Афғонистон дарий тилли
мактаблар мисолида ўрганиш ҳамда ўқитиш методикасини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
дарий тилли ўқувчиларнинг контекстуал идрокини ривожлантириш мазмуни таълимни инферативе ҳамда фигуратив ташкил этиш ўқувчиларнинг лингворефлективлигини ошириш, уларни фаолиятга йўналтириш, мақолларни ресептив ва продуктив нутқда равон қўллаш орқали аниқлаштирилган;
дарий тилли ўқувчиларнинг инглиз тили нутқий компетенсияларни босқичма-босқич ривожлантириш модели таркибий қисмлар мазмунига тил ўрганиш жараёнининг шаклан уйғунлигини таъминловчи дидактик, лингвистик, экстралингвистик, фонетик, грамматик, лингводидактик воситасида интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
мақоллар асосида инглиз тилини ўқитиш технологияси дарий тилли ўқувчиларда маданиятлараро компетенсияни шакллантириш, фикр ифодасини бойитиш ва прагматик тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган замонавий таълим тамойилларига мос равишда ўйинли, муаммоли ва кўргазмали методларни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
дарий тилли мактабларида мақоллар воситасида инглиз тили фанини ўқитишнинг дидактик таъминоти ўйинли технологиялари, “Жигсаw” методи, кўргазмалилик, индивидуал ва коммуникатив ёндашув таъсирини ҳамда “Бридгинг реадинг тҳроугҳ провербс” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижалариниг жорий қилиниши. Мақоллар асосида инглиз тилини ўқитишнинг лингводидактик асослари (Афғонистон дарий тилли мактаблар мисолида) юзасидан ишлаб чиқилган назарий ва амалий илмий натижалар асосида:
дарий тилли ўқувчиларнинг контекстуал идрокини ривожлантириш мазмуни таълимни инферативе ҳамда фигуратив ташкил этиш ўқувчиларнинг лингворефлективлигини ошириш, уларни фаолиятга йўналтириш, мақолларни ресептив ва продуктив нутқда равон қўллаш орқали аниқлаштиришга  оид таклиф ва тавсиялардан “Бридгинг реадинг тҳроугҳ провербс” номли ўқув қўлланма (Термиз давлат университетининг ректорининг  2023-йил 23-декабрдаги 509-ПО сонли нашр гувоҳномаси) ишлаб чиқилган  ва таълим жараёнига  жорий этилган. Натижада мазкур ўқув қўлланма  олий таълим муассасаси  филолог (5111400-Хорижий тил ва адабиёти) йўналиши талабаларига  инглиз тили ўқитиш жараёнида мақоллардан фойдаланиш орқали маданиятлараро мулоқотни такомиллаштириш, маънавий ахлоқни шакллантириш, мақолларни инглиз тилининг амалий дарсларига интеграция қилишда таълим технологияларини ривожлантириш имконини берган;
дарий тилли ўқувчиларнинг инглиз тили нутқий компетенсияларни босқичма-босқич ривожлантириш модели таркибий қисмлар мазмунига тил ўрганиш жараёнининг шаклан уйғунлигини таъминловчи дидактик, лингвистик, экстралингвистик, фонетик, грамматик, лингводидактик воситасида интеграциялаш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган. (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2023-йил 4-апрелдаги 884/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг инглиз тилида матнлардан фойдаланишда мақолларнинг семантик майдони ўрганилди ҳамда мақолларнинг инглиз тилида сўзлашув қобилиятига таъсир қилувчи ёндашувларини такомиллаштириш имконини берган;
мақоллар асосида инглиз тилини ўқитиш технологияси дарий тилли ўқувчиларда маданиятлараро компетенсияни шакллантириш, фикр ифодасини бойитиш ва прагматик тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган замонавий таълим тамойилларига мос равишда ўйинли, муаммоли ва кўргазмали методларни қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг ўқув жараёнига жорий этилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг 2023-йил 3-мартдаги 05-10/35-сон маълумотномаси). Натижада, Афғонистон дарий тилли ўқувчиларнинг инглиз тилидаги сўзлашув маданиятини ривожлантиришга самара берувчи машқлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш механизмини такомиллаштириш имконини берди.
дарий тилли мактабларида мақоллар воситасида инглиз тили фанини ўқитишнинг дидактик таъминоти ўйинли технологиялари, “Жигсаw” методи, кўргазмалилик, индивидуал ва коммуникатив ёндашув таъсирини ҳамда “Бридгинг реадинг тҳроугҳ провербс” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар учун” номли эшиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 4-декабрдаги 04-36-1828-сон маълумотномаси). Натижада, илмий изланувчиларга, магистрларга, талабаларга ҳамда ўқувчиларга мақоллар асосида инглиз тили ўқитишнинг интерфаол таълим технологияларидан қўллаш ҳақида фойдали маълумотлар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish